Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Очиқ мулоқотлар, амалий натижалар

Очиқ мулоқотлар, амалий натижалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари 10 — 12 кун давомида бир туманда бўлиб, аҳолининг кенг қатлами билан очиқ мулоқотлар ўтказиши натижасида жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизми шаклланмоқда. Бундай учрашувлар чоғида туманлардаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш идоралари мутасаддилари зиммасига юклатилган вазифаларни қай даражада уддалаётгани батафсил ўрганилаяпти.


Таҳлил натижалари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва фаоллар иштирокида  атрофлича муҳокама этилиб, шулар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилмоқда.

Хусусан, парламент аъзолари томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Аҳоли билан бевосита мулоқотларда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этди.

Депутатлар нафақат камчиликларни аниқлаш, айни пайтда уларнинг сабабларини таҳлил этиш ва ечимини топиш мақсадида тумандаги 320 дан зиёд хонадонлар аъзолари билан суҳбатлар ўтказиб, 70 дан ортиқ муаммоли масалаларни кўриб чиқди. Уларнинг аксарияти уй-жой ва коммунал хизмат, бандлик, соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат, банк-кредит, ичимлик суви таъминоти ҳамда транспорт ва йўл қурилиши билан боғлиқ масалалардир.

Шу билан бирга, қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи ўрганилди, тиббий хизмат соҳасидаги ислоҳотлар, тиббиёт муассасалари иш самарадорлигини ошириш бўйича аҳоли билан яқиндан фикрлашилди. Учрашувларда юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Тумандаги ҚВПлар оптималлаштирилди. Иккита ҚВП ўз ишини давом эттирадиган бўлди, 4 таси оилавий поликлиникага айлантирилди. Натижада аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати анча яхшиланди.

— Ўрганишлар давомида  кўплаб муаммолар жойида ҳал этилишига эришилмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иноят Ҳожиев. — Масалан, Остона қишлоғи Сардорлар маҳалласида яшовчи фуқаро Умрбек Собиров яшаш шароитини яхшилаш ва юрак хасталиги билан оғриган 11 ёшли фарзандини даволатиш учун амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати асосли экани инобатга олиниб, ҳомийлар кўмагида ушбу масалалар ижобий ҳал этилди. Шунингдек, Чиқирчи қишлоғи аҳолисининг туман марказидан қарийб 20 километр узоқликда яшаши, бирламчи тиббий хизматдан фойдаланишда муаммо борлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилиб, қишлоқда тез тиббий ёрдам хизмати шохобчаси фаолияти йўлга қўйилди.

Бундай мулоқотларда аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ва фермерларга уларни қизиқтирган барча масала юзасидан атрофлича тушунтириш ва маълумотлар берилмоқда.



Кўришлар сони: 9249

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2018
Савдо-саноат палатасига аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йилнинг 12 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакатимизд...

12.06.2018
Халқ манфаатларини таъминлашга доир қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган навб...

11.06.2018
Ёшлар масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича...