Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Тиббиёт муассасалари, тадбирколик субъектларининг фаолияти депутат эътиборида

Тиббиёт муассасалари, тадбирколик субъектларининг фаолияти депутат эътиборида

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Ибрагимова Олот туманида бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Жумладан, депутат тумандаги “Чандир”, “Чорбоқ” ҚФЙларида, “Усмон шейх”, “Жайхунобод” МФЙларидаги “Чорбоқ” ва “Ёш ботир” қишлоқларига ташриф буюрди.

Учрашувлар чоғида депутат мазкур ҳудудларда аҳолининг асосий қисми чорвачилик билан шуғулланаётганлигига гувоҳ бўлди. Бундан ташқари, туман банк филиалларидан кредитлар олиш эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва паррандачилик билан шуғулланиш ва тадбиркорликни яхши йўлга қўйилганлиги аҳолининг турмуш сифати ва даражаси яхшилигидан далолатдир. Ҳудуд аҳолисига Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси масофа жиҳатдан яқинлиги боис,  ҳудуд аҳолисининг бир қисми мажмуада  иш билан таъминланган.

Шунингдек, 5880 нафар аҳолига хизмат кўрсатаётган 27-қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлган депутат Ф.Ибрагимова аҳолига кенг кўламли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш ҳамда юртимизда замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратишнинг муҳим жиҳатларни ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ўрганишни амалга оширди. Поликлиника мудираси Зийнат Жўраеванинг мазкур қарорга мувофиқ ҳисоботи тингланди.

Аҳоли билан мулоқотлари жараёнида Ф.Ибрагимова тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган ва  ўз фаолияти салоҳиятини кенгайтириш ниятидаги тадбиркорлар билан ҳам учрашди.

Қипчоқ қишлоғида яшовчи Умиджон  Бешимов хонадонига ташриф буюрган депутат ўз хонадони ҳовлисида  полиз маҳсулотлари етиштираётган ва кичик бўлса-да, тадбиркорликни йўлга қўйган Нозикхон Олимова билан суҳбатда бўлди. Суҳбат чоғида хонадон соҳибаси туман Агробанк филиалидан 5 миллион сўм кредит эвазига ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилди ва келгусида тадбиркорликни янада кенгайтириш истагини ҳам билдирди. Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкнинг ҳар томонлама ҳимоя қилиниши тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир қаторда соҳа ривожида ҳамда  аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.

Парламент аъзоларининг ҳудудлардаги учрашувлари давом этмоқда.

Муслима Рўзиева.


Кўришлар сони: 2109

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...