Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Фуқаролар мурожаати — депутатлар эътиборида

Фуқаролар мурожаати — депутатлар эътиборида

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар билан бирга фуқароларнинг турмуш тарзи билан танишишмоқда. Парламент аъзолари очиқ мулоқотларда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратаётир. Бу эса айни вақтда сайловчиларда вакиллик органларига бўлган ишончни янада оширмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Жўраев ҳам Олот тумани “Баҳористон” МФЙдаги “Кўлчовдир”, “Ўзбекистон” ҳамда “Қиртай” маҳалла фуқаролари билан олиб борган мулоқотларида қатор муаммоларнинг ўз ечимини топишга ёрдам берди. Хусусан, “Човдир” қишлоғи фуқароси Ҳамро Элмуродов қишлоқнинг экин майдонларида сув таъминоти бўйича айрим камчиликлар кузатилаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Депутат Қ.Жўраев туман сув хўжалиги бошқармаси билан боғланиб, ушбу муаммонинг ижобий ечимини ҳал этиб берди. Масала жойида ўз ечимини топди. 

– Ўғлим сил касаллиги билан чалингач, ишлаш мумкин эмас эди. Бу борада қўлимизда тиббий кўрик хулосалари бўлсада, бирор бир моддий ёрдам ёки ногиронлик нафақасини олиш имкониятимиз йўқ эди. Кимга мурожаат қилишни билмас эдим. Депутат Қ.Жўраев ушбу масалани ҳал этиб бердилар, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан менинг бу мурожаатим ўрганилмоқда. Мен жуда мамнунман, – деб “Човдир” маҳалласи фуқароси Пўлат Чориев ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди. 

Депутатларнинг ҳудудларда олиб бораётган мулоқотлари давом этмоқда..

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА


Кўришлар сони: 118

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...