Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Инсон манфаатларини таъминлашнинг таъсирчан механизми

Андижон вилоятида ҳам турли жабҳаларда кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар амалга оширилиб, улкан натижалар қўлга киритилмоқда. Саноат салоҳиятини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янгича иш тизимини жорий этиш, томорқалардан унумли фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, айниқса, эътиборлидир.


Натижада аҳоли турмуш фаровонлиги изчил таъминланмоқда. Ана шу ютуқ ва натижаларга қарамасдан, жойларда ҳал этилиши лозим бўлган хато ҳамда камчиликлар ҳам мавжуд. Парламент аъзолари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар жараёнида шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 

Шу кунларда депутат ва сенаторлардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Жалақудуқ тумани ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан яқиндан танишмоқдалар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримовнинг маълум қилишича, дастлабки кунда 4 та ижтимоий объект ва 5 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти чуқур ўрганилди. Унга кўра, аҳоли, хусусан, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, табиий газ етказиб бериш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш борасида муайян камчиликлар борлиги аниқланди. “Намуна”, “Янги чек”, “Туялас”, “Ўроқчитепа” ва “Қадахсин” каби маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 30 та хонадон аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказилганида иш ўринлари борасидаги муаммолар ечим топмай келаётгани аён бўлди.

— Инсон йўлдан адашмасин экан, — дейди фуқаро Ў. Жўраева. — Билиб-билмай диний экстремизмга аралашиб қолдим. Давлатимиз томонидан берилган имконият туфайли бугун оилам даврасидаман. Фарзандларим камолини кўриш учун уларни она-Ватанга муносиб ўғил-қизлар қилиб тарбиялашга эътибор қаратаяпман. Кейинги пайтларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, бошқаларга намуна бўлсам, шу юрт ривожига муносиб ҳисса қўшсам, деган ўй юрагимдан чуқур жой олган. Чеварлик ҳунарим билан маҳалладошларимнинг корига яраяпман.

Шунинг орқасидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, беш нафар қизни иш билан таъминлаш ниятим бор. Депутат ва сенаторлар хонадонимга келиб, аҳволимиз билан танишганида шуларни айтдим. Улар мени қўллаб-қувватлади ҳамда ҳокимлик вакиллари билан шарт-шароитларимизни ўрганиб чиқди. Тез кунларда банк томонидан молиявий кўмак бериладиган бўлди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида маҳалламиз хотин-қизлари билан янги лойиҳа рўёбини кўрсак, ажабмас.

— Ҳудудимизда 4,5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — дейди “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р. Аҳмедова. — Табиийки, бизда ҳам муаммолар талайгина. Масалан, таъмирталаб ички йўллар анчадан буён қийинчилик туғдирмоқда. Аҳолининг тиббий хизмат соҳасига ҳам эътирозлари кўп. Шу боис депутат ва сенаторлар билан мулоқот жараёнида ушбу масалалар бўйича мурожаат қилдик. Муаммоларнинг аксарияти  жойида ҳал этилганидан мамнунмиз. 

Ишчи гуруҳи томонидан туманда тиббиёт соҳасида бажарилиши зарур бўлган долзарб масалалар ҳам таҳлил қилинди. Айниқса, қишлоқ врачлик  пунктлари фаолияти қониқарсиз аҳволда, аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган эътирози ҳам кўпайиб бормоқда. Транспорт  хизмати кўрсатиш, савдо шохобчаларини терминал билан таъминлаш ва нарх-наводаги сунъий ўсиш ҳолатлари ҳам ўз ечимини кутиб келаётганди. Парламент аъзолари томонидан бундай ҳолатларни бартараф қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. 

Депутатларнинг туман аҳолиси билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.



Кўришлар сони: 92

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...