Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Халқ билан мулоқот — депутатлар фаолиятининг устувор йўналиши

Халқ билан мулоқот — депутатлар фаолиятининг устувор йўналиши

Жорий йилнинг 1-10 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганадилар. Унда депутатлар фуқароларни ўйлантираётган масалаларни аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар.

Бу сафар ўрганишлар объекти сифатида қуйидаги худудлар белгиланган:

— Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани;

— Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани;

— Бухоро вилоятининг Олот тумани;

— Жиззах вилоятининг Фориш тумани;

— Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри;

— Наманган вилоятининг Норин тумани;

— Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани;

— Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани;

— Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани;

— Тошкент вилоятининг Пискент тумани;

— Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани;

— Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани;

— Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани;

— Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани.

Депутатлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиши, тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши, савдо ва маиший хизмат кўрсатишнинг ҳолати, тижорат банкларининг фаолияти, улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, аҳолининг бандлиги, аҳолига уй-жой, коммунал хизмат кўрсатилиши ва ободонлаштириш, атроф-муҳитнинг ва санитария-эпидемиологик осойишталикнинг ҳолати, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти каби масалаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратадилар.


Кўришлар сони: 4997

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2018
Таҳлиллар амалий ишларга ундамоқда

Туман ҳокимлиги ва қуйи палата депутати Зафар Ханиязов билан биргаликда тумандаги Қонликўл шаҳарча ф...

22.02.2018
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи депутатлар эътиборида

Самимий суҳбатлар давомида Хонқа тумани аҳолисидан 283 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган масала...

22.02.2018
Мақсад – инсонлар ҳаётида вужудга келган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш

–  Қорачўққи қишлоғидаги “Соҳибкор” маҳалласидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб, уларнинг...