Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Аҳоли саломатлиги ва ёшлар масаласи депутат нигоҳида

Аҳоли саломатлиги ва ёшлар масаласи депутат нигоҳида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Ибрагимова Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Жиғачи, Қорахожи ҚФЙларида бўлиб, уйма-уй юриб, аҳоли билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар ўтказди. 

Учрашувлари давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мавжуд аҳвол билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори аҳолига кенг кўламли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилишини, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлашни мамлакатимизда замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратишнинг муҳим устувор йўналиши сифатида белгилаб берди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами билан қизиққан депутат Ф.Ибрагимова ҚФЙлар ҳудудидаги бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида бўлди.

ф1.jpg

Хусусан, ҚВП негизида бўлган 56-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини ўрганилиши жараёнида таҳлил-лаборатория хонаси тегишли анжомлар - лаборатория столи, таҳлил лабораторияси учун зарур бўлган реактивлар сақланадиган музлаткич, бир қатор хоналарда стол-стул, мебел ва керакли жиҳозлар ўз вақтида таъминланмаганлигига гувоҳ бўлинди. Бу борада поликлиника раҳбари томонидан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинган бўлса-да, инвентаризация ишлари вақтида олиб борилмаган, тезкорлик ва режали иш тутилмаган. Ушбу сабаблар асосида жиҳозлар билан вақтида таъминланмаган. Ўрганишлар жараёнида депутат кўмагида қисқа фурсат ичида мазкур қишлоқ оилавий поликлиникаси инвентаризациядан ўтказилди ва тўлиқ жиҳозланди. Шунингдек, Қорахожи қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари таклифига кўра ушбу поликлиника ҳисоботи биргаликда эшитилди. 

Шу билан бир қаторда қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида таҳлилий лабараторияларда ишлатиладиган реактивларнинг тақчиллиги, молиялаштирилмаётганлиги туфайли ҳам таҳлиллар тўлиқ бажарилмаётганлиги аниқланди. Бу ҳолат эса аҳоли томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Айни дамда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ишлар амалга ошрилмоқда.

Бундан ташқари Ф.Ибрагимова Қорахожи ва Жиғачи қишлоқларидаги мактаб ва касб-ҳунар коллежларида ҳам бўлди. Жиғачидаги 30-умумтаълим мактабида ташкил этилган мактаб олди оромгоҳи фаолиятини ўрганганда, болалар саломатлиги ва ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар етарли даражадалигига амин бўлди ва оромгоҳ ошхонаси жиҳозлари маънан эскирганлиги сабабли, тўлиқ янгилаш чоралари кўрилди. Фақат биргина камчилик, 1977-1978 йилларда қурилган мактаб биноси капитал таъмирга муҳтожлик сезмоқда. Айни дамда бу борада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Жиғачидаги 29-умумтаълим мактабида бўлган депутат битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди. Учрашувда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун –моҳияти ҳақида гапириб, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва юртимиз ёшлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар ҳақида тўхталди.

Учрашувда юрт истиқболи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардан унумли фойдаланиб, ўз келажаги тамал тошини мустаҳкам қўйишга интилаётган қоракўллик ёшларнинг шижоати депутат томонидан юқори баҳоланди. 

Муслима Рўзиева, 
ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши 
матбуот котиби


Кўришлар сони: 3537

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...