Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Ўрганиш натижалари сессияда муҳокама этилди

Ўрганиш натижалари сессияда муҳокама этилди

Аввал хабар қилганимиздек, июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан тузилган ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Поп туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги муамоларни аниқлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга тўсиқ бўлаётган камчиликларни аниқлаш юзасидан сайловчиларнинг вакиллари билан мулоқотлар ўтказди. Ўзаро суҳбатлар жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ариза ва шикоятлар билан ишлаш, ўз-ўзини бошқариш органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш каби бошқа қатор масалалар ҳам батафсил ўрганилди.

Самимий ва ишчанлик руҳида ўтган мулоқотларда аҳоли вакиллари мамлакатимизда барча жабҳаларда ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини изҳор этдилар. Шу билан бирга фуқаролар томонижан турли соҳаларга оид масалалар ҳам кўтарилди. Уларнинг умумий сони 584 тани ташкил этди. Бу ўринда депутатлар ва сенаторлар кун тартибига қўйилган муаммоларни тегишли мутахассислар кўмагида атрофлича ўрганиб, жойида ҳал қилишга алоҳида эътибор берганликларини қайд этиш лозим. Айнан шу туфайли уларнинг 325 таси қисқа муддатда ўз жойида ечимини топди. Яна 249 таси эса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали мутасадди ташкилотларга юборилгандан сўнг чуқур ўрганиилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шуҳрат Якубов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

Аввало шуни айтиш керакки, ишчи гуруҳи аъзолари ҳар бир кўтарилган муаммога – у каттами ёки кичиклигидан қатъий назар, жиддий ёндошдилар. Хусусан, иқтисодиётни ривожлантиришни олайлик. Бу тармоқнинг юксалиши кўп жиҳатдан ижтимоий соҳаларнинг  ривожланишини ҳам таъминлаши барчага маъдум. Айни пайтда туманда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 2643 та. Бироқ улардан 98 таси турли сабабларга кўра ишламаётганлигини қандай тушуниш мумкин? Оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ерларидан оқилона фойдаланиш имкониятлари бисёр бўлишига қарамай, улардан кўнгилдагидай фойдаланилмаётир. Айни вақтда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг айримлари эса тўсиқларга дуч келмоқдалар. Буни ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам тасдиқлаб турибди. Қисқа муддат ичида тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган  етти кишига 48 миллион 950 минг сўмлик кредит ажратиб берилишига эришилди. 15 киши эса иш билан таъминланди.

Халқ депутатлари Поп туман кенгашининг сессиясида ана шу ва бошқа жиддий масалалар юзасидан фикр юритилди. Сўзга чиққанлар ҳали туманда тадбиркорликни рифожлантириш юзасидан жуда кўп иш қилиш лозимлигини таъкидладилар. Айниқса, банк муассасалари ўз фаолиятларини тубдан қайта қуришларига тўғри келади. Чунки улар аҳоли ўртасида етарли даражада тарғибот ишлари олиб бормаётирлар. Оқибатда фуқаролар орасида кредит олиб иш юритишга қизиққанлар озлигича қолмоқда. Буни “Агробанк” филиалига бириктирилган 7384 та хонадондан атиги 340 таси, “Халқ банки”га бириктирилган 17489 та хонадоннинг 498 таси, “Микрокредитбанк”ка бириктирилган 10285 хонадондан 286 тасига, “Қишлоққурилишбанк”ка бириктирилган 10300 та хонадондан атиги 617 таси кредит маблағи олганлиги ҳам тасдиқлаб турибди.

Халқ депутатлари Поп туман кенгаши депутати Ойимбуви Ортиқова:

Туманимизда парламент аъзолари ўтказган ўрганишда биз ҳам фаол қатнашдик. Биринчи навбатда ўзимиз учун кўп нарса олдик, яъни сайловчилар билан ишлаш борасидаги малакамиз ошди. Шунингдек, тўпланиб қолган қатор ижтимоий-иқтисодий муаммолардан хабардор бўлдик.  Булар албатта, келгусида фаолиятимизни такомиллаштиришда муҳим омил бўлади.

Масалан, ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги 11 та деҳқон ва ҳайвон бозорларии фаолияти бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди, деб топдилар. Хусусан, автотураргоҳлар ташкил этилмагани одамлар учун катта қийинчилик туғдирмоқда. Бозорларда пластик карточкалар учун терминаллар, шунингдек  касса аппаратлари етарли эмас. Сотувчилар ва харидорлар учун яхши шарт-шароит яратилмаган. Ҳудудларда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмаган.

Туманда бандлик дастурларини бажариш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Халқ таълими ва тиббиёт муассасаларидаги аҳвол қониқарли эмас. Таҳлилларга кўра соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар етишмовчили мавжуд. Қишлоқ врачлик пунктларида умумий амалиёт шифокорлари етишмайди. Ичимлик суви таъминотини йўлга қўйишда,  истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан бўлган йирик қарздорлигини бартараф этиш, автомобиль йўлларининг ҳолати,  транспорт хизмати кўрсатиш борасида кўплаб камчиликлар борлиги таъкидланди.

Сессия муҳокама этилган масала юзасидан қабул қилган қарорда парламент аъзолари аҳоли билан мулоқотларда аниқлаган нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

 

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Кўришлар сони: 3768

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...