Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутат аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиши лозим

Депутат аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиши лозим
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан таркиб топган гуруҳ томонидан Конимех туманида аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, туманни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш, аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинди. 

Бундан ташқари, ўрганишлар жараёнида аҳоли, хусусан ёшларни ҳамда касб-ҳунар коллежлари бандлигини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, ҚВПлар ва Қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Козим Тожиев Конимех тумани “Учтепа” ва “Боймурод” овул фуқаролар йиғинлари, хусусан Бешқудуқ ва Янги турмуш овулларидаги 50 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди. 

Ушбу ҳудудлар туман марказидан 230-270 км масофада жойлашган бўлиб, асосан чорвачилик билан шуғулланади. Ушбу ҳудудда аҳоли томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш, уларни дори воситалари билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, чорва кридетлари билан таъминлаш, маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш масалаларида мурожаатлар бўлди.

Депутат К.Тожиев қишлоқ врачлик пунктлари ҳолати билан танишар экан қилиниши лозим бўлган ишлар кўп эканлигини эътироф этди. Айниқса, ҚВПларнинг бугунги ҳолати давлат стандартларига тўлиқ жавоб бермаслиги, уларда аҳоли учун яратилган шароитларнинг ачинарли эканлиги ҳам кўзга ташланди. 

Жумладан, Бешқудуқ овулида яшовчи нафақадаги фуқаро Жараз Жиналиев ногиронлик аравачаси берилишида амалий ёрдам сўради. Ушбу овулда яшовчи фуқаро Охун Умаров эса электр симёғочларини таъмирлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаатлар депутат К.Тожиев томонидан ўрганилиб, қисқа фурсат ичида ижобий ҳал этилиши белгилаб олинди.

Жалолиддин Равшанов  
ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши
матбуот котиби


Кўришлар сони: 2948

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...