Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутатларнинг халқ билан мулоқоти ўз натижасини кўрсатмоқда

Депутатларнинг халқ билан мулоқоти ўз натижасини кўрсатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг навбатдаги ташрифи Оққўрғон туманида давом этмоқда. Партиямиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова мазкур туманнинг аҳолиси ва мавжуд ижтимоий объектларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Депутат Людмила Кошелапова “Султонобод” маҳалласи аҳолиси билан бўлган мулоқотда бир қатор муаммоларни тинглади. Жумладан, Султонобод кўчасида яшовчи фуқаро Зухра Тўлаганова оилавий шароити оғирлиги сабаб бугунги кунга қадар, ўғли Худойқулов Тохирга фуқаролик паспортини ололмаётганлигини билдирган бўлса, Нурафшон кўчасида истиқомат қилувчи Лазокат Қоражонова ногиронлик аравачасини олишда қийналаётганлигини таъкидлади. Учрашув чоғида депутат аҳолидан тушган кўплаб муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилди.  Шунингдек, мазкур маҳалла фуқаролари депутатлар билан суҳбат давомида ҳудудда  мактабгача таълим муассасаси йўқлигини айтишди.

Депутатларнинг жойларда аҳоли билан мулоқот ўрнатиши, ижтимоий объектларда мавжуд муаммоларни ўрганишлари ўз самарасини бермай қолмаяпти, — деди “Алимкент” қўрғони фуқароси Ҳосил Уралов. – Аҳолига хизмат кўрсатаётган озиқ-овқат дўконимизга анчадан буён терминал ўрнатолмаётган эдим. Депутат Людмила Кошелапованинг туман Халқ банки филиалига мурожаатидан сўнг, 2 соатда терминал билан таъминландим. Депутатларимизнинг бундай кўмагидан бениҳоя мамнунман.     

Учрашув давомида депутат Людмила Кошелапова тумандаги бир қатор маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фаолияти, уларда мавжуд муаммолар билан танишди. Ўрганиш жараёнида “Марказий” маданият ва аҳоли дам олиш марказининг бугунги кунда авария холатига келиб қолганлиги сабабли бинони қайта қуриш лозим, деган хулосага келинди. Шунингдек, “Султон Сегизбоев”, “Қахрамон” маданият марказлари мусиқа асбоблари билан таъминланмагани маълум бўлди.

Туманнинг “Бирлик” маҳалласида жойлашган “Ором” истирохат боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан 2014 йилда тўлиқ реконструкция қилиши мўлжалланган эди. Бироқ, ҳозиргача ҳомийлар топилмагани сабаб,  боғда ҳанузгача таъмирлаш ишлари бажарилмаган. Ушбу холат ҳам ўрганиш давомида депутатлар эътиборидан четда қолмади.  Албатта, жойларда депутатларнинг халқнинг дардига шерик бўлиб, ижтимоий объектларда ечимини кутаётган масалаларни бартараф этилиши, эртанги кунимизни бундан-да ойдин бўлишида катта аҳамиятга эгадир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.


Кўришлар сони: 2922

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...