Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Мурожаатларда инсон тақдири мужассам

Мурожаатларда инсон тақдири мужассам

Ўзбекистонда демократик принциплар асосида амалга оширилаётган давлат сиёсатида миллий парламентнинг роли ва ваколатларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаанган танатанали маросимидаги маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат азолари давлат ҳамда жамиятнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда тобора самарали иштирок этмоқда. Қонун ижодкорлиги билан бир қаторда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш палаталар фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жойлардаги ишлар ҳолатини бевосита парламент назорати тартибида ўрганиш, аҳоли билан жонли мулоқотнинг йўлга қўйилиши халқнинг давлат органларига бўлган ишончини кучайтирмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йилнинг май ойида ўзлари сайланган ҳудудларда ўтказилган ўн кунлик таҳлилий фаолияти, халқ билан олиб борилган юзма-юз мулоқотлари эса ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммолар сабабини амалда ўрганиш имконини берди.

Барча худудлардаги каби Қашқадарё вилоятидан сайланган қуйи палата депутатлари ва Сенати аъзолари ҳам Қарши туманидаги мавжуд аҳвол билан яқиндан танишиш, бу ердаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Қарши тумани аҳоли хонадонларида бўлиб, хизматларни кўрсатиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси шафийлигида Қарши тумани Мирмирон сервис ва тадбиркорлик коллежида туманнинг “Ертепа” қишлоқ фуқаролари йиғини фаолларининг парламент қуйи палатаси депутатлари билан амалий мулоқоти ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар томонидан  ўрганишлар давомида Қарши туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан Президентимиз томонидан жорий йилнинг февраль ойида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида берилган топшириқ ва кўрсатмалари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ва айрим фуқароларнинг муаммолари юзасидан саволлар кўтарилди. Хусусан, тадбиркорлик соҳасида янги кичик бизнес субьектлари ташкил этилиши билан бир қаторда, уларнинг айримларига етарлича шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этишда коммунал хизматларда қатор муаммолар тўсиқ бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Таълим соҳасида эса айрим қишлоқ жойларида мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги, мавжуд болалар боғчалари бинолари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, болалар учун қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар ва ўйинчоқлар, ўйин майдончалари учун мосламаларнинг етишмаслиги, айниқса иситиш тизимида муаммолар мавжудлиги танқид остига олинди.

Йиғилишда туман таълим муассасаларининг айримларида моддий-техника базаси етарли даражада эмаслиги, ичимлик суви ва иситиш тизимида вужудга келган муаммолар мавжудлиги, бадиий адабиётларнинг етишмаслиги, биноларнинг таъмирлаб ҳолатга келганлиги, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасининг пастлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбирда фуқаролар томонидан мактабдан ташқари таълим муассасаларида ҳам айрим камчиликлар борлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Тиббиёт соҳасида эса қишлоқ врачлик пункт (ҚВП)ларида ҳамда янгидан ташкил этилаётган қишлоқ оилавий поликлиникаларда доимий тоза ичимлик сув таъминоти ва иситиш мосламалари меъёрида ишлашида жиддий муаммолар мавжудлиги таъкидланди. ҚВПларнинг физиотерапия аппаратлари маънан эскирганлиги тилга олинди.

Туманда аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни талаб даражасида ташкил этиш таклифи муҳокамага қўйилди. Жумладан, ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда ширкатлар ташкил этиш, канализация тармоқлари ва тозалаш иншоатларни барпо этиш давр талаби эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳудудлардаги вақтинчалик чиқинди сақлаш пунктларидан чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб кетишда муаммолар мавжудлиги, шунингдек туман марказий чиқинди полигони талаб даражасида эмаслиги масалалари тадбир иштирокчилари томонидан муҳокамага қўйилди.

Туманда давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган фуқаролар мавжудлиги, нақд пул тушумларини кўпайтиришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги танқид остига олинди. Бу борада тегишли давлат назорати органларининг масъулиятини ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш қатнашчилари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларни тубдан қисқартиришда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика самарадорлигини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолиятини янада жонлантириш лозимлиги қайд этиб ўтилди. Маҳаллий Кенгаш ва унинг депутатлари фаолиятини, жумладан туман Кенгаши комиссияларининг иш фаолиятини янада яхшилаш, айниқса депутатлик назоратини кучайтириш лозимлиги ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Тадбир давомида аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан саволлар ва фикрлар эшитилди ҳамда жойида ҳал этилиши мумкин бўлган бир қатор масалаларга  шу ернинг ўзида маҳаллий хокимият ва бошқарув органлари вакиллари ҳамкоригида ўз ечимини топди.

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг бевосита жойларда халқ билан мулоқоти “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ғояларини амалиётга тадбиқ этиш, пировардида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси.


Кўришлар сони: 90

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...