Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Мақсад халқ фаровонлигига хизмат қилиш

Давлатимиз раҳбари бугунги янгиланиш жараёнларида барча даражадаги депутатлар ва Сенат аъзоларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини эътироф этиб, уларнинг олдида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки амалга оширилиши белгиланаётган ислоҳотларни рўёбга чиқаришда парламент назоратини янада кучайтириш, ривожланишимизнинг барча жабҳаларига амалий ёрдам бериш каби жуда масъулиятли ва катта вазифалар турганлигини қайд этмоқда.

Ана шу вазифаларга биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари ҳар ойда жойларга чиқиб худудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, мавжуд муаммолар ва ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларни жойида ечиш, ечилмаганларини марказий идоралар билан биргаликда ҳал этиш, энг муҳими қонунлар ижросини ўрганиб, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида туман ва шаҳарларда бўлишмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенаторлар 10 кун мобайнида Қўрғонтепа туманида бўлдилар.

Ҳудудни ўрганиш жараёнида улар 740дан зиёд хонадонларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилинди. Ташриф жараёнида асосий эътибор фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳаллий давлат бошқаруви идоралари ва ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш  органлари фаолияти таҳлилига, жойлардаги турли масала ва муаммоларни бартараф этиш борасидаги вазифаларга қаратилди.

Шу билан бирга очиқ мулоқотларда депутатлар одамларнинг турмуш шароити, кайфияти, уларни ўйлантираётган масалалар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларининг бугунги ҳолатини атрофлича ўргандилар.

Фуқаролардан тушаётган ҳар бир мурожаат ва таклифлар, мавжуд масалалар умумлаштирилиб, уларни ечиш ва ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли идоралар билан биргаликда чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ўрганишлар жараёнида тушган 100 дан ортиқ масала ва муаммоларнинг 51 таси тегишли идора ва ташкилотлар билан жойида ҳал этилди.

Бу каби фаолиятнинг яна бир муҳим жиҳати – бу жараён депутатларга муаммо ва ечимини кутаётган масалалар билан яқиндан танишиш, муайян хулосалар қилиш, қонун ижодкорлиги фаолиятида янги ташаббуслар билан чиқиш, парламент назоратининг таъсирчан ва самарали усулларидан фойдаланиш имкониятини яратиб бермоқда.

Хулоса қилиб айтганда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан бевосита жойларга чиқиб аниқ ҳолатни ўрганиб, мавжуд муаммо ва ечимини кутаётган масалаларни ҳал этишга баҳолиқудрат кўмак бериш, мамлакатимизнинг янада ривожланишига, энг муҳими халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Абдурашид Тўхтабоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 193

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

13.07.2017
Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳар...

08.07.2017
Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни...