Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Қадрияти юксак, хотираси абадий

Уруш фахрийлари, иштирокчилари ва урушда Қурбон бўлганларнинг оилаларидан келиб тушган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдирган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг қарорига биноан
9 май Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган. Шу қарор асносида
ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Бу қутлуғ санада Иккинчи жахон уруши қатнашчиларига янада юксак иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ўтганлар руҳи хотирланиб келинади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқаридан туриб, миллатлар ўртасидаги тотувликни бузиш, демократия ва эркинлик ниқоби остида дунёқараши турлича бўлган ёшларни миллий ва маънавий қадриятларимизга қарши қўйиш, ҳаётимизга ёт ғояларни илгари суришга қаратилган уринишлар кўп бўлди. Она юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлаш йўлида навқирон йигитларимиз ҳалок бўлди. Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, фашизмга қарши курашда нобуд бўлган юртдошларимизнинг хотирасини, жангу жадалларда кўрсатган жасоратларини унутиш мумкин эмас, унутиб бўлмайди. Бу каби тарихий ҳақиқатлар ҳар биримизни мамлакатимиздаги тинчлик-тотувликнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшашга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг апрель ойидаги Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори ана шундай эзгу ишларнинг давоми бўлиб, 9 май Хотира ва қадрлаш куни байрамига янгича тус берди.

Қарорга мувофиқ, бу йилги байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”, “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиорлари остида ўтказилди. Шу билан бирга, Президентимизнинг айнан шу санада имзоланган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони билан 1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофотлари берилгани Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эҳтиром намунасидир.

Жумладан, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилди. Ўша ҳудуддаги раҳбарлар эса ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига боришди. Қолаверса, ёлғиз ҳамда кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойи ва уй хўжаликлари таъмирланди. Ўз уй-жойига эга бўлмаганларга тураржой ажратилди ҳамда Президентимизнинг табриги ва имтиёзлар асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар етказилди.

Бу йил байрам тадбирлари ўзгача, яъни ўша суронли йилларнинг муҳитини акс эттирган тарзда нишонлангани барча юртдошимиз, хусусан, табаррук кексаларда алоҳида таассурот қолдирди. Зеро, фаровон ҳаётга қандай машаққатлар билан эришилганини доимо ёдда тутишимиз, айниқса, буни навқирон авлод чуқур билиши жуда муҳим. Шу орқали дориламон кунларнинг қадри, аҳамиятини янада теранроқ англаймиз. Ахир “тарих — улуғ мураббий” деб бежиз айтилмаган.

Мамлакатимизнинг барча худудларида ушбу кун кенг нишонланиб кучаларда, хиёбонларда байрамона кайфият хукм суриб барча ёшу қария юзида хурсандчилик, хаётдан розилик хиссини кузатишимиз мумкин бўлади.

Умиджон СУЛАЙМОНОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 952

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...