Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Алишер МАХМАТМУРОДОВ: Хотира – азиз, қадр – муқаддас

Ўзбекистонда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган маросимда қилган нутқларида барчамизни тарбиялаб, вояга етказган, ҳаёт йўлларида бизга таянч ва суянч бўлган сиздек табаррук инсонлар олдида биз доимо қарздорлигимиз, шунинг учун ҳам ҳурматли нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бундан кейин ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиши бу масала қаерда, қайси лавозимда ишламасин, юртимиздаги ҳар бир инсон, айниқса, раҳбарлар фаолиятида ҳамиша биринчи ўринда туриши, уларнинг нафақат вазифаси, балки инсоний бурчига айланиши кераклигини  такидлаб ўтдилар.

Шунингдек «Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак», деган даъватнинг моҳиятини чуқур англаган ҳолда, тинчлик учун ҳар биримиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашимиз кераклигини қайд этдилар.

Бизнинг қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимиз, режа ва дастурларимиз - бу мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўладими, давлат ҳокимияти ва бошқарув тизими, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия соҳалари фаолиятини такомиллаштириш бўладими, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш бўладими - буларнинг барчаси юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ана шундай эзгу мақсадларга қаратилганини, яхши тушунишимиз лозим.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, ҳаётимиз фаровонлигида халқимизнинг ана шундай мард фарзандларининг хизмати беқиёс.  Ушбу дориламон кунлар учун жанг майдонларида жон берган, суронли ва таҳликали ҳарбий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган, урушдан қайтмаган юртдошларимизни эслаш ва бугун кексалик гаштини сураётган нуронийларимизга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. 

Алишер МАХМАТМУРОДОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 2237

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...