Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Жойлардаги ижтимоий муаммолар ечим топмоқда

Жойлардаги ижтимоий муаммолар ечим топмоқда

Парламент аъзоларининг май ойи иш режасига мувофиқ, ҳудудларда аҳоли билан бевосита ўтказган мулоқоти, ҳақиқий аҳволни ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар, унинг натижалари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида атрофлича таҳлил этилмоқда.


Чунончи, халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши сессиясида аҳоли фаровонлигини таъминловчи омиллар ҳамда бу борада соҳа ва тармоқларда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмаётгани, айниқса, маҳаллий инвестиция дастурлари ижросидаги сусткашликлар боис туманда янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш, импорт миқдорини қисқартириш талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий барқарорликнинг муҳим шарти эканлиги таъкидланиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тўрт томонлама шартнома асосида ишга жойлаштиришдаги масъулиятсизликка танқидий баҳо берилди.

Йиғилишда Кармана туманида фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан, қишлоқ врачлик пунктларида патронаж хизмати, кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги ўзибўларчилик кайфияти, тез ёрдам бригадаларининг дори воситалари ҳамда тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланганлик даражаси юзасидан парламент аъзолари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари атрофлича муҳокама этилди. Аҳоли орасида онкологик касалликлар 2016 йилда 2015 йилдагига нисбатан ошганлиги таҳлил қилинар экан, бу муаммо ечимида одамларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили экани қайд этилди.

Ўрганишлар асосида туман таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, уларнинг бадиий ҳамда ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинди. Шу ўринда ҳудуддаги мактабларнинг 18 тасида ошхона, 6 тасида спорт зали, 5 тасида ичимлик суви тармоғи йўқлиги, мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг 45 фоизигина қамраб олинганига эътибор қаратилди. Бир қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сифатли ичимлик суви билан таъминланмагани юқумли касалликлар кўпайиши хавфини туғдириши таъкидланди.

Сессияда парламент аъзолари тумандаги 400 га яқин хонадонларда бўлиб, 1500 нафардан ортиқ фуқаролар билан суҳбатлашгани, мулоқотлар чоғида 260 га яқин турли йўналишдаги муаммолар аҳоли томонидан кўтарилганига урғу берилди. Мазкур муаммоларнинг 

50 дан зиёди депутатлар ҳамда сенаторлар томонидан жойида ҳал этилган. Чунончи, 20 нафар фуқаро ва тадбиркорга тижорат банклари томонидан 106 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. Шунингдек, туманнинг Тошгузар қишлоғи табиий газ, Янгиобод маҳалласи ичимлик суви тармоғига қайта уланди. Республика даражасидаги 6 та масала ажратиб олинган бўлса, қолганлари бўйича туман ҳамда вилоятдаги мутасадди идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўрилмоқда.

Музокарада сўзга чиққанлар фуқаролар билан мулоқот муаммони наинки бартараф қилиш, балки унинг олдини олишда ҳам долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

* * *

Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгаши сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати атрофлича муҳокама этилди.

Қўрғонтепада айни пайтда 204 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Ўрганишлар давомида депутатлар ҳамда сенаторлар хонадонлар, маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида мулоқотлар олиб бориб, 468 та муаммо ҳамда масалага эътибор қаратдилар. Уларнинг 51 таси жойида ҳал этилиб, қолганлари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сессияда турли йўналишлар қаторида, тиббиёт, халқ таълими, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, янги йўллар қуриш ва ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларга табиий газ ҳамда электр энергиясини етказиб бериш, йиллар давомида тўпланиб қолган коммунал тўловларни ундириш борасида йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди. Айниқса, 3 та деҳқон бозорида захира озиқ-овқатни сақлаш учун махсус омборхона ва музхона мавжуд эмаслиги, аксарият турғун шохобчаларда терминаллар йўқлиги, гўшт расталарининг ҳолати ҳамда нарх-навонинг бир-бирига тўғри келмаслиги танқид остига олинди.

Ҳудуддаги коллежлар битирувчиларидан 420 нафардан зиёди иш билан таъминланмагани, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бу борада келтирилган ҳисоботларда чалкашликлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес вакиллари ва фермерларни экспорт фаолиятига жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, қўшимча иш ўринлари яратиш борасида бажарилиши керак бўлган ишларга эътибор қаратилди. Айни чоғда меҳмонхона, аёллар сартарошхоналари, кимёвий тозалаш каби маиший хизмат кўрсатиш -тизимини жорий этиш лозимлиги билдирилди. Бу борада туман Кенгаши депутатлари фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни кучайтириш каби масалалар илгари сурилди.

Сессияларда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Кўришлар сони: 3984

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.12.2017
Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди

Президент Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси...

13.12.2017
Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжати депутатлар диққат марказида

Шу йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажли...

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...