Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Тумандаги ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Тумандаги ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари иштирокида 6 май куни халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман идоралари раҳбарлари, тумандаги хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ҳамда фермерлар қатнашди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари 661 та хонадонда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишди. Мулоқотлар давомида аниқланган 114 та масаланинг 44 таси жойида ҳал этилди. Шунингдек, ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа соҳа ва объектлар фаолияти ўрганилиб, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари танқидий руҳда атрофлича кўриб чиқилди. 


Таъкидланганидек, туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, ишбилармонларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ҳамда маъмурий чоралар қўлланилган. Натижада ўтган йилдагига нисбатан тадбиркорлик субъектлари сони 104,2 фоиз ўсган.

Туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани туфайли шу шаклдаги тадбиркорлик субъектлари сони ҳанузгача камлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган.

Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида аниқланган камчиликлар депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Тиббиёт масканлари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари дори воситалари, тиббиёт асбоб-ускуналари билан етарлича таъминланмагани, шифокорлар етишмаслиги билан боғлиқ қатор масалалар ўз ечимини кутаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, тез тиббий ёрдам шоҳобчалари (103) рақамли телефон билан тўлиқ таъминланмаган. Тез ёрдам автомашиналарига рация алоқаси ўрнатилмаган. Эндиликда ушбу хизмат сифатини яхшилаш, чақириқларга ўз вақтида етиб бориш самарадорлигини ошириш мақсадида қўшимча 12 та тез тиббий ёрдам автомашинасига эҳтиёж мавжудлиги юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилишда ўтган йили туманда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 68 та лойиҳа амалга оширилгани эътироф этилди. Аммо ўрганишлардан маълум бўлдики, туманда тармоқнинг лизинг корхонаси, меҳмонхона, маиший техникаларга хизмат кўрсатувчи устахона, кимёвий тозалаш шохобчалари сингари зарур турлари йўлга қўйилмаган. Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш, уларнинг банк хизматларидан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратиш, бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам керакли чоралар кўриш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, аҳоли ва юридик шахсларнинг кўпроқ эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотидаги узилишлар ҳамда ободонлаштириш, санитария-гигиена, уй-жой, коммунал хизмати кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлигига урғу берилди.

Шунингдек, туманда аҳолига савдо ва маиший, коммунал хизмат кўрсатиш даражаси ҳам замон талабларидан орқада қолмоқда. Жумладан, туман электр тармоқлари корхонасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш етарли даражада эмаслиги уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу каби ҳолатлар газ ҳамда сув таъминотида ҳам мавжуд.

Сессияда сўзга чиққанлар халқ билан мулоқот асосида жойлардаги мавжуд муаммоларни атрофлича таҳлил этиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф қилиш йўллари ҳақида фикр билдирдилар. 

Йиғилишларда тегишли идоралар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари эшитилди.

Бўлиб ўтган сессияларда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 182

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...