Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Фаолиятлар таҳлили танқидий муҳокама қилинди

Фаолиятлар таҳлили танқидий муҳокама қилинди

Аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, тижорат банклари, коммунал хизматлар фаолияти, умуман аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи барча ижтимоий-иқтисодий масалалар айни пайтда парламент аъзолари томонидан чуқур ўрганилмоқда.

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мазкур ўрганишлар натижалари Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида қизғин муҳокама қилинди.

Ҳақиқий аҳволни ўрганиш юзасидан жойларда ташкил этилаётган навбатдаги фаолият халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларни тинглаб, муҳокама этиш ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишнинг самарадор механизми эканлигини тасдиқлаб бермоқда.

Таъкидланганидек, Янгиқўрғон туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  ва Сенати аъзолари 980 та хонадонда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишди. Мулоқотлар давомида аниқланган 426 та масаланинг 210 таси жойида ҳал этилди, 216 таси юзасидан тегишли идора ҳамда ташкилотларга тавсиялар берилди. Ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа соҳа ва объектлар фаолияти ўрганилиб, йиғилишда уларнинг самарадорлиги очиқ мулоқот тарзида таҳлил қилинди.

Сессияда туманда амалга оширилаётган бир қатор ташкилий ва амалий ишларга эътибор қаратилди. Ўрганишлар давомида депутатлар Президентимизнинг тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, одамларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, тизимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида берган кўрсатма ва топшириқларига асосан тумандаги қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, ҳақиқий аҳволни чуқур таҳлил қилдилар. Ўрганиш натижасида тиббиёт муассасалари ходимларининг аксарияти қонун ҳужжатлари билан лозим даражада танишмаганлиги, шифокорлар-ҳамшираларнинг тиббиётга оид амалдаги қонун ҳужжатлари мазмунини билмаслиги каби ҳолатлар кузатилди. Шу билан бирга аҳоли билан суҳбатлар давомида фуқаролар айрим ҚВПлар фаолиятидан норози эканлигини билдирди. Хусусан, Мамай ҚВП ходимлари ўртасида соғлом муҳитнинг барқарор эмаслиги, патронаж хизматини ташкил этишда жиддий камчиликлар борлиги кўзга ташланди. Янги ташкил қилинаётган қишлоқ поликлиникалари ва ҚВПларда эса 56 та умумий амалиёт шифокорлари фаолият юритиши учун штат бирлиги етишмайди. Туман тез тиббий ёрдам хизмати учун 5 турдаги дори-дармон ҳамда 11 турдаги тиббий жиҳозлар йўқ.

Депутатлар таълим соҳасидаги ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Ютуқлар кўп, аммо камчиликлар ҳам етарли. Ўрганишлардан маълум бўлдики, тумандаги 1-, 8-, 18-, 57-сонли умумтаълим мактаблари қувватига нисбатан ўқувчи кўплиги сабабли қўшимча бино қурилиши лозим. 15-сонли умумтаълим мактабининг ёндош биноси 1936 йилда хом ғиштдан 120 ўринли қилиб қурилган бўлиб, ҳозирги кунда яроқсиз холатга келиб қолган, шу сабабли уни қайтадан давлат стандартлари даражасида бунёд этиш лозим. Тумандаги 26 та мактаб ҳамда 10 та мактабгача таълим муассасаларида ичимлик суви муаммоси ҳал этилмаган. 11 тамактабда спорт майдончаси ва зали мавжуд эмас.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш, уларнинг банк хизматларидан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратиш, бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам керакли чоралар кўриш муҳимлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга, аҳоли ва юридик шахсларнинг кўпроқ эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотидаги узилишлар ҳамда ободонлаштириш, санитария-гигиена, уй-жой, коммунал хизмати кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозим.

Сессияда сўзга чиққанлар халқ билан мулоқот асосида жойлардаги мавжуд муаммоларнингкелиб чиқиш сабаблари ва бартараф қилиш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.Шунингдек, йиғилишда тегишли идоралар ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг ҳамахборотлари эшитилди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2625

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...