Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Учрашувлар жонли ва амалий натижаларга бой бўлди

Учрашувлар жонли ва амалий натижаларга бой бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуғани Умиров ва Жамшид Пирматовларнинг Қарши тумани фуқаролари билан ўтказаётган учрашувлари қизиқарли мулоқотларга бой бўлди. Айниқса, фракция аъзоси, партиядошимиз Жамшид Пирматовнинг уруш қатнашчиси Худойшукур Жўраев хонадонида бўлиб, фахрийнинг  аҳволи билан қизиққани, 9-май Хотира ва қадрлаш куни олдидан қизғин муборакбод этгани унинг кўнглини тоғдек кўтарди.

– Ёшим 98 да, – деди Худойшукур бобо депутат билан  самимий мулоқотга киришар экан. – Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган барча ғамхўрликлардан чексиз миннатдорман. Мана бугун ҳалқимиз ва ҳукуматимизнинг энг ишончли вакиллари ҳисобланган  сиз ҳурматли депутатларимиз ҳам бизнинг муаммоларимиз билан қизиқаяпсизлар, бунинг учун учун катта раҳмат. Эндигина 26 ёшга қадам қўяётган навқирон юртимизда асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилаётганидан биз фахрийлар ҳам жуда мамнунмиз.

Шу куни депутатларимиз тумандаги Ҳилол, Кат, Қовчин қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва Тўрақул, Ширкент маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб, одамлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Уларнинг умумий яшаш тарзи билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Ҳилол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган Малоҳат Хусанова, Мавжуда Махмаева оилалари аъзолари билан қизғин мулоқотга киришган депутатларга маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлардан фуқаролар  мамнун эканликларини изҳор қилишди.


  Шунингдек, депутатлар юқорида номлари зикр этилган қишлоқ фуқаролар йиғинларига қарашли бир қатор маҳаллаларга ҳам ташриф буюриб, одамларнинг ижтимоий иқтисодий яшаш шароитлари билан танишдилар ва амалий ёрдамлар кўрсатдилар. Депутатларимиз бўлган кўпгина хонадонларда аҳолининг томорқа ерларидан  унумли фойдаланилаётганининг гувоҳи бўлишди. Хонадон эгалари ўз томорқаларига сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириб бозорларимиз мўл кўлчилигини таъминлашда катта  ҳисса қўшишаётгани аён бўлди. Албатта, юзма-юз мулоқотларда фуқаролар томонидан баъзи камчиликлар ҳам тилга олиб ўтилди. Масалан, Қовчин ҚФЙ ва  Ширкент МФЙларида фуқаролар томонидан ички йўллар таъмирга муҳтожлиги, ичимлик суви масаласида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу тўғридан-тўғри сўровларга асосан депутатларимиз тумандаги мутасадди идоралар вакиллари  ҳамкорлигида муаммоларни ўз жойда ҳал этишга кўмаклашдилар.

Депутатлар тумандаги тиббиёт, ўрта махсус касб ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари, дорихоналардаги  шарт-шароитларни ҳам ўрганиб чиқдилар. Айниқса, Агросаноат касб ҳунар коллежида яратилган қулайликлар , таълим тарбия, ўқувчи ёшларни касб -ҳунарга йўналтириш борасида эришилаётган натижалар  фракция аъзоларининг диққат эътиборини тортди. Ҳақиқатдан ҳам  ушбу коллежда ўқувчиларга таълим тарбия беришда замонавий шакл ва усуллардан кенг фойдаланиляпти. Ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича касбга йўналтиришда бир мунча ютуқлар қўлга киритилаяпти ҳам.

5-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилаётган  қулайликлар ҳам депутатларимиз назаридан четда қолмади. Ушбу мактабни ўрганиш жараёнида  битта ўқув биносининг  том қисми таъмирга муҳтожлиги аниқланди ва депутатларимизга  туман молия бўлими томонидан 55 миллион сўм маблағ ажратилиши режага киритилганлиги маълум қилинди.

Хуллас, “Адолат” СДП фракцияси аъзоларинингтуман аҳолиси билан уюштирган юзма-юз мулоқотлар депутатларимиз учун ҳам, қолаверса кенг аҳоли қатлами учун ҳам фойдали бўлди. Энг муҳими, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлардан депутатларимиз мамнун бўлишган бўлса, аҳолини қийнаб келаётган баъзи муаммолар  ўз жойида ечим топди. Президентимиз томонидан яратиб берилган бундай имкониятдан халқ бениҳоя  миннатдор бўлди. 

                                                          Комил  САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби.


Кўришлар сони: 113

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...