Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутат ташаббуси билан қамашилик мактаб ўқувчилари учун таранспорт ташкил этилади

Депутат ташаббуси билан қамашилик мактаб ўқувчилари учун таранспорт ташкил этилади

Барчамизга яхши маълумки, ҳурматли Президентимиз аҳоли билан мулоқотни янада самарали олиб бориш мақсадида Олий Мажлис палаталари фаолиятини кучайтириш бўйича зарур механизмни таклиф этганди. Шунга асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари Жамшид Пирматов ва Абдуғани Умировларнинг Қамаши тумани аҳолиси билан ўтказган очиқ мулоқотлари ғоятда самарали бўлди. Шуниси эътиборга лойиқки, депутатларимиз қайси маҳалла, корхона, ташкилотда аҳоли билан мулоқотда бўлишмасин,  фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти мутасаддилари иштирокида  бартараф  этилиши таъминланди.  

Депутат Жамшид Пирматовнинг Равот маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари билан уюштирган мулоқоти ҳам қизғин савол ва жавобларга бой тарзда ўтди. 

— Очиғини айтсам, халқимиз ва давлатимизнинг энг ишончли вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларнинг маҳаллаларга чиқиб, одамларнинг дардини эшитишаётганидан жуда ҳам мамнунмиз, — деди 64-мактаб директори Барот Юсупов. — Қишлоғимиз вакиллари иштирокида сизларга учрашмоқчи бўлиб юрган эдик. Мана ўзингиз келиб қолдингиз. Мен педагог сифатида айтмоқчиманки, маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун давлатимиз томонидан зарур шароитлар яратиб берилаяпти. Фақат ишлаш керак. Қимирлаган қир ошади. Мактабимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлиги йўлида ҳам зарур имкониятлар бор. Энг муҳими, ўғил-қизларимиз ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган бепул таълим олиш ҳуқуқидан фойдаланаяптилар. Ахир бугунги иқтисодий инқирозлар давом этаётган замонда қайси давлатда бепул таълим тизими жорий қилинган. Шу юртда яшаётганимиздан фахрланмай  бўладими?..

Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари билан савол жавоблар жараёнида депутатларимиз мамлакатимизнинг ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда ёшларнинг ўқиб билим олишлари, спорт билан шуғулланишлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун  яратилган шароитлар хусусида тўхталиб, давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга тўхталиб ўтдилар.  

Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Хўжа қишлоғи аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда ҳам фуқаролардан тушган 20 дан ортиқ саволларга депутатларимиз тегишлича тушунтириш бердилар. Хонадонларда бўлиб ўтган учрашувларда эса баъзида нохуш ҳолатга ҳам дуч келинди. 

—1-гуруҳ ногирониман, — деди Шерзод Дўстмуродов. — Охирги икки йил давомида уйимга саломатлик посбонлари “Аҳволинг қандай” деб қадам ранжида қилишгани йўқ. Тиббий хизматга муҳтож бўлсамда, аммо менга тиббий хизмат кўрсатиш уёқда турсин, ҳатто ҳолимдан хабар ҳам олишмади.

Дарвоқе,шу куни “Адолат” СДП фракцияси аъзолари бу муаммони туман ҳокими билан биргаликда жойида ўрганиб чиқиб, ҳал этишди. Соғлиқни сақлаш мутасаддиларига бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Депутатларимиз аҳоли билан мулоқотлари давомида Президентимиз томонидан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари, жумладан тиббиёт масканлари, ҚВПларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, аҳолига энг юқори даражада хизмат кўрсатиш учун янгича ёндашилаётганини алоҳида уқтириб ўтдилар.

Мулоқот давомида депутатларимиз саъи-ҳаракати билан 16-мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш учун туман молия бўлими томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилиши режага киритилди. Шунингдек, 44-мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг шикоятлари асосида таълим маскани депутатларимиз томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам бинонинг томидан чакки ўтаётгани аниқланди. Ушбу масалага тегишли ташкилотлар мутасаддилари жалб қилиниб, таъмирлаш учун 60 миллион сўм маблағ туман молия бўлими томонидан ажратилиши таъминланадиган бўлди. Шу ерда илм масканида таълим–тарбия олаётган ўқувчиларнинг ота-оналаридан тушган яна бир талаб депутатларимиз иштирокида ўз ечимини топди. Узоқ масофадан қатнаб ўқийдиган ўқувчилар учун транспорт қатнови йўлга қўйиладиган бўлди. 15-мактабдаги ишламасдан турган трансформатор муаммоси ҳам ҳал этилди.


Учрашувларда йўл, бандлик, боғча масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ҳам тушди. Хусусан, Оқрабод ҚФЙдагилар ичимлик суви масаласида ёрдам сўрашди. Чим, Қорабоғ, Қўштамғали қишлоқлари аҳолиси коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳудуддаги лалми ерларда турли дарахт кўчатларини экиб, боғ  яратиш таклифини айтишди.

Депутатларимиз Узун маҳалласида истиқомат қилувчи  Мейли Рустамов хонадонида бўлишганида, оила аъзолари уларни ўзлари ташкил этган иссиқхонага бошлаб киришди. Бу ерда оила аъзолари бир неча туп лимон дарахтларини парвариш қилишаётганини ўз кўзлари билан кўриб, депутатларимиз ва гуруҳ аъзолари мамнун бўлдилар.

Жовли Файзиев эса ўз ҳовлисидаги иссиқхонада помидор, бодринг етиштириб, бозорларимиз мўл-кўлчилигига ҳисса қўшаётган экан. Мулоқотлар жараёнида баъзи масалаларда депутатларимиз хонадон эгаларига лозим даражада тушунтириш бердилар.

Шуни айтиш керакки, мулоқотларда Оқрабод, Узун, Гулшан МФЙлари аъзолари ички йўлларни таъмирлаш, туманни янада обод этиш юзасидан  ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини ҳам ўртага ташладилар. Аҳолининг таклиф ва икстаклари депутатларимиз томонидан ўрганилиб, ўнлаб масалалар жойида ҳал қилинди.

Дарҳақиқат, ўрганишлар туманда аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалаларни рўй-рост кўрсатиб берди. Айниқса, аҳолининг банк пластик карточкалари орқали тўловларни амалга ошириш, электр энергияси таъминотидаги узилишлар ва тиббий хизматлардан норози эканлиги маълум бўлди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган мулоқотларда билдирилган барча таклифлар ўрганилиб, муаммолар мутасадди идоралар масъуллари томонидан ижобий ҳал этилди.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби.


Кўришлар сони: 1489

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...