Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Мулоқотларда аҳоли саломатлигига эътибор қаратилмоқда

Мулоқотларда аҳоли саломатлигига эътибор қаратилмоқда

ЎзМТДП Фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Жаҳонгир Ширинов айни  кунларда  аҳоли билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар олиб бормоқда.

Депутат Пешкў туманидаги Қорақалпоқ ҚФЙ, Хўлбор, Дўстлик МФЙлари ва ҳудуддаги ҚВПлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, савдо дўконлари,  Хўжа Пешкў тарихий, меъморий обидалар мажмуаси, Абу Али ибн Сино мемориал музейи, марказий ўйингоҳ, эски кинотеатр ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳадаги объектларда бўлди. 

10 кун давомида  қонунлар ижросини жойлардаги ҳақиқий аҳволини ўрганишга киришган Ж.Широнов 50 дан ортиқ хонадон вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувлар давомида аҳоли томонидан 30 га яқин муаммолар кўтарилиб, муҳокама қилинди.

Жумладан, Дўстлик МФЙда яшовчи  Таваккал Ҳамроев ва Журъат Боқиевлар депутатга чорвачиликни ривожлантириш масаласида банкдан кредит ололмаётганликлари борасида мурожаат этишди. Туман  Халқ банки филиали ходимлари мазкур масалага жалб этилиб, муаммо жойида ижобий ҳал этиб берилди. 

Фуқаро Марзия Назарованинг  2 ёшга тўлмаган боласига нафақа тайинланишини асоссиз рад этиш тўғрисидаги  Хўлбор МФЙ комиссиясининг  қарори қайта кўриб чиқилиб, нафақа тўланиши белгиланди. Бундан ташқари маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Муфтаре  қишлоғида истиқомат қилувчи  кам таъминланган Робия ва Ноила Очиловаларга  пенсия пулларини ўз вақтида олиб беришга кўмаклашилди.  

– Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиб,  ёрдам қўлини чўзаётган  депутатдан жуда ҳам миннатдор бўлдик, –дейди Робия Очилова.  Март ойи пенсия пулини ололмай сарсон эдик.  У кишига раҳмат,  келиб  ҳал этиб бердилар. Пенсия пулимизни шу заҳотиёқ келтириб беришди.  


Ж.Ширинов Дўстлик МФЙдаги 19-сонли МТМга ташриф буюрганда қатор  муаммо ва камчиликлар мавжудлигига гувоҳ бўлди. Муассасада атиги  3 та гуруҳ бўлса-да, болалар ётоқхонаси ички кўмир печ (буржуйка) билан иситилади. Болалар нонуштаси ҳам кўздан кечирилганда, сариёғ ўрнига маргарин берилаётганлиги маълум бўлди. Депутат мазкур муаммо юзасидан туман Молия ва Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари билан боғланиб, камчиликларни бартараф этишга эришди. 

Депутат томонидан туман ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарларига  Абу Али ибн Сино  мемориал музейи экспонатлари ва суратларини бойитиш, туман марказий ўйингоҳини таъмирлаш, туман истироҳат боғига  замонавий атракционлар ўрнатиш, ҳудудда ёпиқ сув ҳавзаси қурилиши каби  қатор тавсиялар берилди. 

Учрашувлар давомида Ж.Широнов ўзи сайланган  25-Варахшо сайлов округи ҳудудидаги  Бухоро тумани сайловчилари билан ҳам учрашди. Учрашувлар қизғин ва самарали кечди. 

Шунингдек, Ж.Ширинов  вилоят онкология диспансерида ҳам бўлиб,  мавжуд аҳволни  ўрганди. 

Диспансер  асосий биносининг шимолий қаноти  2 қаватли бинодан иборат бўлиб, унда кирхона ва ошхона жойлашган.   Мазкур бино аянчли аҳволда. Томидан сув ўтади, иситиш тизими, совуқ сув ва оқава қувурлари тўлиқ ишдан чиққан.  Деворлари нураган, кафель қавати кўчиб тушган.  Бино санитария талабларига умуман жавоб бермаса-да, у ерда беморлар учун овқат тайёрлаб берилмоқда. 

Диспансерда  беморларни даволаш мақсадида ишлатиладиган ва тендер йўли билан бериладиган кимёвий препаратлар таъминоти 2016 йилда атиги 30 %ни ташкил этган бўлиб,  натижада беморлар  мазкур воситаларни  рецепт асосида сотиб олишга мажбур  бўлмоқдалар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ж.Ширинов тегишли вазирлик ва идораларга депутат сўрови юборилишини  маълум қилди.


Кўришлар сони: 1287

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...