Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат кўмагида бокс мураббийи ишли бўлди

Депутат кўмагида бокс мураббийи ишли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Пардаев ҳамда туман Кенгаши депутатлари М.Пардаев, А.Исматуллаев, В.Каримовлар биргаликда Пастдарғом туманининг “Қуқони”, “Жағалбойли”, “Қоровултепа”, “Қорағуппа” МФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, атрофдаги идора ва ташкилотларнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудуддаги 20-умумтаълим мактабнинг фасад қисмидаги дераза ромлари эскирганлиги, мавжуд спорт залининг ностандарт, хашар йўли билан қурилганлиги сабабли реконструкция қилишга муҳтожлиги кузатилди. 43-МТМ бинолари ҳам капитал таъмир ҳолатига келиб қолганлиги, мебель ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминланиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди. Мазкур масалаларнинг ечими юзасидан Давлат Дастурига киритиш юзасидан таклифлар бериш кўзда тутилди.


Жағалбойли” МФЙда ташкил этилган “Ўзбекистон йўлбарслари” бокс клубида шуғулланаётган 50 дан ортиқ ёш спортчилар фаолияти ҳам депутат А.Пардаев томонидан ўрганилди. Клуб мураббийи Бахтиёр Абдураҳмонов бир йил давомида маош олмасдан хизмат қилаётганлиги ва клуб фаолият юритиши учун тегишли ташкилотлардан расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Натижада клуб мураббийи Бахтиёр Абдураҳмонов Пастдарғом тумани 1-сон БЎСМ га ишга жойлаштирилди ва клуб ҳужжатлари расмийлаштирилиб олинди.

Бахтиёр Абдураҳмонов,
“Ўзбекистон йўлбарслари” бокс клуби мураббийи:

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев маҳалламизга ташриф буюриб, бизнинг спорт клубимиз фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бокс клубимиз 9 ойдан буён фаолият юритмоқда. Мен мураббий сифатида маош олмасдан ишлаб келаётган эдим. Депутатнинг ёрдами билан тумандаги 1-сон БЎСМ га ишга жойлашдим. Кайфиятим аъло. Келажакда юртимиз байроғини кўкларга кўтарадиган мард ва жасур боксчи ўғлонларни тарбиялашни ўз олдимга мақсад қилганман.    


Депутатлар тумандаги бошқа маҳаллаларга ҳам ташриф буюришиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб боришмоқда. Энг муҳими мавжуд муамолар ўз жойида ечимини топаётир. Халқимиз эса Президентимиздан ва депутатларимизнинг фаолиятидан миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишмоқда.


Кўришлар сони: 6734

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...