Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Ижтимоий масалалар таҳлилига танқидий ёндашув

Ижтимоий масалалар таҳлилига танқидий ёндашув

Халқ билан амалий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, ижтимоий-иқтисодий аҳволни танқидий-таҳлилий руҳда ўрганиш, пировардида ушбу масалаларнинг Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш парламентнинг таъсирчан кучи сифатида амалиётда кенг қўлланилмоқда.

Селектор тарзида ўтказилган халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг сессиясида ҳам туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди.

Таъкидланганидек, тумандаги  тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан бир қатор ташкилий ва амалий ишлар олиб борилган. Хусусан, Президентимиз томонидан халқимизнинг ҳаёт даражасини изчил юксалтириш, уларни безовта қилаётган муаммоларни бартараф этиш, пировардида мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш мақсадида қабул қилинаётган муҳим фармон ва қарорларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳоли хонадонларида бўлиб ўтган мулоқотлар эса фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги тезкор янгиланишларни ва туб ислоҳотларни мамнуният билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.

Ўрганишлар давомида парламент вакиллари томонидан соғлиқни сақлаш соҳаси ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва дори-дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш масалалари чуқур таҳлил қилинди. Мулоқотлар чоғида фуқаролар тиббий хизмат кўрсатиш борасида малакали ходимлар ва зарур дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Йиғилишда аҳоли томонидан кўтарилган ҳамда парламент аъзоларининг бевосита жойларга чиқиб аниқлаган айрим муаммо ва камчиликларга ҳам тўҳталиб ўтилди. Хусусан, туман соғлиқни сақлаш тиббиёт бирлашмасига тегишли касалхона биноси капитал таъмирга муҳтож, соғлиқни сақлаш ташкилотлари моддий-техника базаси талабга жавоб бермайди, туманда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳолати қониқарли эмас. Аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати яхши йўлга қўйилмаган, уларнинг жойларга кечикиб етиб бориш ҳолатлари мавжуд. Ҳудудда малакали тиббиёт ходимлари етишмайди, мавжуд 17 та ҚВПнинг 11 таси мослаштирилган бинода жойлашган, бинолари табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига уланмаган.

Муҳокамалар жараёнида уларни бартараф этиш юзасидан ҳам амалий чора- тадбирлар белгиланди.

 Шунингдек, сессияда одамлар турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилувчи бошқа соҳалар жумладан, тижорат банклари фаолияти, улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш, ишбилармонларга кредит маблағларининг ажратилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан олиб борилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, худудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва уларга тегишли кўмак бериш борасида туманнинг ички ресурс ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Ўрганишлар аҳоли бандлиги, хусусан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Шунингдек, туманда аҳолига савдо ва маиший, коммунал хизмат кўрсатиш даражаси ҳам замон талабларидан орқада қолмоқда.

Йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, танқидий баҳо берилди.

Сессияда туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Тадбир якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди. 

Кўришлар сони: 1392

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...