Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Катта йўл ёқасида жойлашган мактаб ўқувчилари учун ўтиш чизиғи ва махсус белгилар ўрнатиш таклиф этилди

Катта йўл ёқасида жойлашган мактаб ўқувчилари учун ўтиш чизиғи ва махсус белгилар ўрнатиш таклиф этилди

Аввал хабар қилганимиздек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар айни кунларда Тўрақўрғон туманидаги бир қатор хонадонларда аҳолининг яшаш шароитлари билан танишиб, улар билан  суҳбатлашмоқдалар.

Депутат Иброҳим Ҳожиев эса тумандаги “Бураматут”, “Калвак”, “Қумидон”, “Тепа Найманча”, “Лангарбобо”, “Янадам” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли билан мулоқот ўтказди. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган айрим қонунлар ҳақида тушунча берди.    

– Тасарруфимизда 100 бош қўй ва 21 бош молимиз бор, – дейди суҳбат жараёнида фуқаро Турғунбой Қўшоқбоев. – Аҳолини арзон ва сифатли гўшт, сут маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу ҳайвонларни боқиш учун яйлов йўқ. Шу масалада ёрдам берилса, фаолиятимизни янада кенгайтирган бўлардик.

– Президентимизнинг ҳар бир фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиши керак, бунда банклар амалий ёрдам бериши лозим, деган сўзларидан руҳланиб хонадонимизда иссиқхона ташкил этмоқчи бўлдик, – дейди шу маҳалла фуқароси Ўсарбек Қодиров. – “Халқбанки” туман бўлимига кредит сўраб мурожаат қилдик, зарур ҳужжатларни тайёрлаб топшириб ҳам қўйдик. Лекин ҳозиргача натижа йўқ.  

Фуқаролар Мастура Зияева Шоҳидон, Ободон, Каттақўрғон, Қумидон, Гулистон маҳаллаларидаги ички йўлларни таъмирлаш, Гулнора Эргашева эса Яндама қишлоғидаги 14, 16, 18, 45, 51-мактаблар катта йўл ёқасида жойлашганлиги боис, бахтсиз йўл ҳодисаларини олдини олиш учун йўловчилар ўтиш чизиғи, махсус белгилар ўрнатиш таклифларини илгари сурдилар.  

– Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, – дейди депутат Иброхим Ҳожиев. – Буни аҳоли билан бўлаётган самимий мулоқотлар жараёнида чуқур ҳис этмоқдамиз. Уларнинг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини эшитиб, туман, вилоят миқёсидаги масалаларни шу жойнинг ўзида ҳал этиш чораларини  кўряпмиз. Тегишлилигига қараб маҳаллий ҳокимликларга, давлат бошқаруви идоралари раҳбарларига ҳавола этяпмиз ва албатта бажарилишини ҳам назоратга оляпмиз.

Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...