Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Пастдарғомлик тадбиркорлар депутат кўмагида ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминланди

Пастдарғомлик тадбиркорлар депутат кўмагида ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминланди
Самарқанд вилоятидаги сайлов округларидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Пастдарғом туманида аҳоли булан учрашишмоқда. Учрашувларда ҳудудлардаги ижтимоий объектлар, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, қишлоқ врачлик пунтлар, тадбиркорлик субъетларида ходимлар билан учрашиб уларнинг муаммолари аниқланмоқда ва таклифлари эътиборга олинмоқда. 
Аҳоли хонадонларига бўлган ташрифда шахсий томорқа хўжаликларини юритишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Чунки, кичкина экин майдонидан ҳам самарали меҳнат асосида юқори даромад олса бўлади. Учрашувлар жараёнида айрим масалалар туманнинг тегишли ташкилотларининг мутасадди ходимлари иштирокида жойида ҳал этилмоқда. Жумладан, туман буюм савдо бозоридаги тадбиркорлар З.Юсупова, М.Бердиева, М.Бобаярова, Г.Буриевалар пластик терминал аппаратини олиш олиш учун Микрокредитбанкининг туман филиалига мурожаат килишган бўлсада, лекин банк раҳбарияти томонидан терминал аппарати таъминлаб берилмаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг саъй ҳаракати билан уларга бир кун ичида терминал аппаратлари етказиб берилди.

Шунингдек, томонидан Пастдарғом тумани Гулобод маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Гулноза Абдусаломованинг даволаниш учун ордер ололмаётганлиги хусусидаги шикояти парламент аъзолари томонидан жойида ўрганилди ва унга вилоят офтальмология шифохонасида даволаниши учун ордер олиб берилди.

Депутатларнинг саъй ҳаракатлари билан “Янги саноат” МФЙ ҳудудида жойлашаган 32-умумтаълим мактаби электр тармоғига уланди, “Жағалбойли” МФЙда ташкил этилган “Ўзбекистон йўлбарслари” бокс клубининг мураббийи Б. Абдураҳмонов тумандаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга жойлаштирилди. “Навруз” МФЙда яшовчи Севара Эргашевага Алоқа банкдан кредит олишга амалий ёрдам берилди.

Парламент аъзоларига Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг депутатлари ҳам яқиндан кўмак бериб келишмоқда. Халқ хўжалигининг барча тармоқлари, айниқса ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор берилмоқда. Айниқса, тиббиёт муассасаларининг мақбуллаштирилиш жараёни ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва дори-дармон билан таминланиш ҳолати ҳам ўрганилиб, бу борада парламент аъзоларининг таклифлари ҳам ишлаб чиқилмоқда. 


Кўришлар сони: 6077

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...