Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар

Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар

Давлатимиз раҳбари 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфааталари” йили деб эълон қилиниши муносабати билан парламент аъзолари ҳудудларга чиқиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, жойлардаги муаммоларни таҳлил этиш ва булар асосида хулосалар бериш юзасидан таклифлар билдирган эди. Шундан келиб чиқиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари шу кунларда ҳудудларда бўлиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, халқ билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилда тўртинчи бор жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш учун ҳудудларда фаолият олиб бормоқдалар.Бу сафар улар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг Қўрғонтепа, Вопкент, Пахтакор, Кармана, Янгиқўрғон, Каттақўрғон, Ховост, Шўрчи, Паркент, Ўзбекистон, Хива ва Қарши туманларидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. 

Парламент аъзолари жойларда асосан бирламчи тиббиёт муассасалари, жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини таҳлил қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, парламент қуйи палатаси ҳузурида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилган. Кўзланган асосий мақсад – мазкур тизимдаги ишларнинг жорий ҳолатини чуқур ўрганиш ва танқидий таҳлил қилиш, энг долзарб, ўз ечимини кутаётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда муайян чоралар кўришдан иборат.

Шу муносабат билан, турли касалликларнинг олдини олиш, бу жараёнда патронаж хизмати фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳар тарфлама ўрганиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, депутатлар тегишли туманлардаги фаолиятлари давомида аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, яшаш шароитлари билан танишиш ҳамда уларни ўйлантираётган масалаларни  аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида фуқаролар билан мулоқотлар ўтказади.

 


Кўришлар сони: 8547

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...