Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Парламент назоратининг таъсирчан механизмлари аҳоли фаровонлигини ошириш тадбирларида намоён бўлмоқда

 Парламент назоратининг таъсирчан механизмлари аҳоли фаровонлигини ошириш тадбирларида намоён бўлмоқда

Инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ижроси устидан парламент ва депутатлик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида халқ вакиллари Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот олиб бориб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ютуқ ҳамда муаммолар билан яқиндан танишди, ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ўрганди.

Ушбу ўрганиш натижалари шу йил 10 март куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши сессиясида қизғин муҳокама қилинди.

Очиқ ҳамда ошкора руҳда ўтган сессияда халқ вакиллари Пахтаобод тумани маркази ва қишлоқларида аҳоли хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароити, эҳтиёжи, талаб ҳамда таклифлари билан яқиндан танишгани, аҳоли томонидан 458 дан зиёд муаммоли масалалар ўртага ташлангани, булар, асосан, уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш, тиббиёт муассасалари фаолияти, таълим, бандлик, тадбиркорлик, экология, ижтимоий инфратузилма билан боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.

Депутатлардан таркиб топган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи Комиссия томонидан вилоятнинг бирламчи бўғинидаги барча тиббиёт муассасалари чуқур ўрганиб чиқилди. Унинг натижаларига кўра, аҳолининг барча қатламини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий ва ижтимоий патронаж ишларини доимий олиб бориш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб этиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Аммо ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам парламент аъзоларининг эътиборидан четда қолмади. Бунинг учун биргина Пахтаобод туманидаги 25 та ҚВП ва марказий поликлиника, тез ёрдам хизмати фаолияти таҳлил қилинди. Мазкур шифо масканларида лаборатор-текширув учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, патронаж сумкалари, реактивлар, биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар етишмаслиги аниқланди. Мулоқотлар чоғида ҳудудларда тор мутахассисларга бўлган талаб ва эҳтиёж юқорилиги таъкидланди.

Сессияда хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар ҳамда тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини ўрганиш натижаларига ҳам тўҳталиб ўтилди. Жумладан,  ҳудуддаги электр ҳамда газ таъминоти масаласи ўрганилганида, ушбу соҳаларда ҳам ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар борлиги аниқланди. Шу билан бирга, банк муассасалари туман бўлимларидаги инфокиосклар ишламаслиги, савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектларида, қатор деҳқон бозорларида харидорлар ва сотувчилар учун қулайликлар яратилмагани айтиб ўтилди. 

Сессияда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга тўсиқ бўлаётган камчилик ҳамда нуқсонлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермерларнинг ўз фаолиятини кенгайтириш, ер ажратиш, кредит олиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан қилган мурожаатлари атрофлича таҳлил этилди. 

Шунингдек, йиғилишда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди ҳамда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

* * *

Шу куни Фарғона вилоятида халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудудда халқ манфаати йўлида қилинаётган кенг кўламли ишлар қайд этилгани ҳолда, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд вазият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда айтиб ўтилганидек, депутатлар ва сенаторлардан иборат ишчи гуруҳ хонадонларда, кўпгина ижтимоий объектлар ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида бўлиб, одамларни ўйлантираётган муаммоларни, уларнинг талаб ҳамда истакларини яқиндан ўргандилар. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал қилинди. Ўрганиш ва мулоқотлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг 283 таси жойида тегишли мутасадди ташкилот ва туман ҳокимлигининг ёрдамида ҳал этилди.

Сессияда таъкидланганидек, туманда аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини бажариш юзасидан қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Айниқса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шундай бўлсада, ўрганишлар давомида баъзи ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди.

Депутатлар томонидан асосий эътибор туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори воситалари билан таъминланиш даражаси, ушбу соҳадаги қонунчиликни ҳаётга татбиқ қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга қаратилди. Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини мувофиқлаштириб борувчи Комиссия тузилган бўлиб, унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳам шакллантирилди.

Тумандаги тиббиёт муассасалари фаолиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш чоғида 18 та ҚВП таъмирталаб аҳволда экани, баъзи муассасаларда тоза ичимлик суви ҳамда электр таъминотидаги узилишлар эса аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди. Шунингдек, депутатлар аҳолини патронаж хизмати билан қамраб олиниши, тиббиёт масканларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи, лаборатория-ташҳис жиҳозларининг бугунги кун талабларига жавоб бериши каби масалаларга эътибор қаратдилар.

Сессияда туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Тадбир якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 2069

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...