Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Халқ билан мулоқотнинг амалий ифодаси

Халқ билан мулоқотнинг амалий ифодаси

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб яна ўн кун мобайнида Парламент аъзолари мамлактимизнинг узоқ туманларида бўлиб, аҳолининг ҳаёти, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишишга киришди. Фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, ҳал этилмоқда, фуқароларга керакли таклиф ва тавсиялар берилмоқда.  

Аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, муаммоларини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Амударё туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда депутат асосан тумандаги “Хитой” ОФЙ, “Буз-ёп” ОФЙ ва “Тор-ёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди, ҳар бир хонадонда ташриф буюриб фуқаролар мурожаатини тинглади, уларни қийнаётган масалаларга аниқлик киритди.  

– Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини  долзарб  вазифа  қилиб  қўймоқда, – дейди З. Ханиязов. –  Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак. Халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизми ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.

Дарҳақиқат, энди одамлар давлат идоралари эшиклари олдида сарғайиб ўтиришига йўл қўйилмайди, балки мансабдор шахслар одамларнинг ҳузурида бориши, уларнинг ҳолидан хабар олиши, дардини эшитиши керак бўлади.  

–Бугун оддий халқнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар жуда кўп, – дейди “Буз-ёп” овул фуқаролар йиғинида яшовчи К.Юсупова. – Парламент аъзоларининг жойларда аҳоли билан бўлаётган мулоқотлари давомида ушбу муаммолар ўз ечимини топмоқда, оддий одамларни ўйлантираётган масалалар жойида ҳал этилмоқда. Ўзимдан қиёс. Анчадан буён тадбиркорликни фаолиятини бошлаш ниятида юргандим, лекин айрим сабабларга кўра ишим бироз орқага чузилаётганди. Парламент аъзоларининг уйимизга ташрифидан сўнг, муамоларимиз ўз ечимини топди. Бундан ниҳоятда хурсандмиз, қувончимиз чексиз.

Учрашувлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жойида чоралар кўрилиб, тегишли ташкилот ва муассасаларга кўрсатмалар берилди. Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов ўз таклифларини билдириб, ечимини кутаётган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб олди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 97

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...