Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Муаммоларнинг амалий ечими ва парламент назорати

Муаммоларнинг амалий ечими ва парламент назорати

Кўнгилдан чиққан сўз кўнгилга йўл олади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ манфаатларини кўзлаб амалга ошираётган  барча  эзгу ниятли ишлари халқнинг чуқур миннатдорчилигига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганишди. Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот кўнгилларга мунавварлик олиб кирди. 

Очиқ ва самимий мулоқотлар тумандаги иқтисодий инфратузилма ва тадбиркорликни ривожлантириш, молия-кредит муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини кафолатлаш масалалари диққат марказида бўлди.

—Тумандаги 1 минг 436 та хонадонга ташриф буюриб, турли соҳадаги муаммоларни атрофлича ўргандик, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Бекзод Артиков. —Кўтарилган муаммолардан 80 таси шу ернинг ўзида ҳал этилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Бундан ташқари,  тумандаги 11 та мактабгача таълим муассалари, 40 та мактаб ва 5 та коллеждаги таълим-тарбия, яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдик. Устоз-мураббийлар таълим самарадорлиги ошириш учун замонавий анжомлар билан жихозланган лаборатория хоналарини ташкил этиш, лингафон ускуналарини ўрнатиш ва замонавий видео-проектрлар билан таъминлаш бўйча мурожаат этишди ва уларнинг таклифлари тегишли ташкилотларга етказилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.

Сайхунободликлар тадбиркорликка қизиққанлиги боис мулоқотларда асосан тадбиркорликни бошлаш ва уни давом эттириш масалалари ўртага ташланди. Айниқса, кўпчилик томонидан кредит расмийлаштириш, кафиллик тўғрисидага саволлар берилганлиги боис банк мутасаддилари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, барча саволларга батафсил жавоб берилди ва бизнесни муваффақиятли амалга оширишда O‘zLiDePнинг кўмаги ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Учрашув давомида кредит масаласида мурожаат этган фуқароларнинг эхтиёжлари қондирилди.

– Депутатларнинг қишлоғимизга келиб, ҳаёт тарзимиз билан танишишгани ва беминнат маслаҳатларини бериб, муаммоларимизнинг ҳал этилишида кўмак беришаётганидан мамнунмиз, – дейди Ватанпарвар кўчаси  48-уйда истиқомат қилувчи Нигора Алиева. – Чорва моллари учун имтиёзли кредит олишимизда бу учрашув катта ёрдам беради. Айниқса, энди ўз бизнесини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга катта имкониятлар берилаётгани қишлоқдошларимизга маъқул тушмоқда. Президентимизнинг халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади деган сўзларининг амалий ифодасига гувоҳ бўляпмиз. Давлатимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибордан беҳад хурсандмиз.

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1844

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...