Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутатлар уйма-уй юриб, аҳолига амалий кўмак бермоқдалар

Депутатлар уйма-уй юриб, аҳолига амалий кўмак бермоқдалар

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг турли минтақаларида шу йил 1 мартдан Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан йўлга қўйилган ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш бўйича ишларнинг навбатдаги босқичи бошланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятининг Уйчи туманини ўрганиш билан бирга бевосита хонадонларда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Депутатлар ўрганиш ўтказилган кунларнинг ҳар бирида ўртача 600 дан ортиқ хонадонда бўлдилар. Фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмади. Кўтарилган масалаларнинг ярмидан кўпи жойида, қисқа муддатларда ҳал этилди.

 – Халқ билан мулоқотнинг нақалар катта самара беришини мана шу ўрганишлар жараёнида кўп марта ўз кўзимиз билан кўрдик, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Уйчи туман Кенгаши раиси Сирожиддин Жамолов. – Ўз муаммоларининг ечилганини ҳис этган кишиларнинг хурсандчилигини айтмайсизми? Бундан партиямиздан сайланган депутатлар ҳам ўзларига тегишли хулоса чиқариб олмоқдалар. Келгусида улар фаолиятларини янада кучайтириш, сайловчилар билан кўпроқ ишлаш лозимлигини англадилар. Бу, электорат вакилларига жуда маъқул тушади, деб ўйлайман.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов аҳоли билан учрашувларни Уйчи қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказди. Ҳар бир хонадонда яшовчилар билан батафсил суҳбатлар ўтказилди. Билдириган фикрлар, таклиф ва мулоҳазаларнинг барчаси кўриб чиқилмоқда. Масалан, Пастгузар МФЙ, Чорвадор кўчаси 9-уйда яшовчи Мухторжон Эргашевга ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатилди. “Умид” МФЙ, Ёғду кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро Ширмон Толқанованинг аризаси эса якка тартибда уй қуриш учун кимошди савдосида қатнашиш учун рўйхатга олинди. “Гулзор” маҳалласида яшовчи Турғунжон Жўраев томонидан моддий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди ва  амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига кўрсатмалар берилди.

Маълумки, белгиланган тартибга биноан депутатлар саволномалар асосида қатор соҳалар фаолиятини ҳам ўрганиб чиқадилар. Ишчи гуруҳ аъзолари туман ички ишлар бўлими фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Уйчи тумани ИИБ (ички ишлар бўлими), ЙПХ (йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи), Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-ТРИБ (туманлараро рўйхатлаш ва имтихон олиш бўлинмаси)га бориб, улар фаолияти билан танишди. Ўрганишлар давомида уларнинг фаолиятида айрим камчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланди:

Туман ИИБ ЙПХ гуруҳи инспекторлари Ш.Набиев ва Ф.Жўраев билан суҳбатлашилганда, улар ўз фаолиятига оид бир қатор (хусусан, Ички ишлар органлари тўғрисидаги ва Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги) қонунлар билан таниш эмаслиги, иш жойида мазкур қонунлар умуман йўқлиги, шунингдек фуқаролар қабулини ташкил этишга оид ҳужжатлар юритилмагани маълум бўлди. ЙҲХ гуруҳи таркиби атиги 2 нафар инспектордан иборатлиги эса туман йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни қийинлаштирмоқда. Туман ҳудудидаги марказий кўчаларга йўл белгилари лозим даражада ўрнатилмаган, пиёдалар ўтадиган чорраҳаларда йўл чизиқлари чизилмагани. Одамлар кўп тўпланадиган жойларда автотураргоҳ ташкил этилмаган.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг Уйчи туманида жойлашган 2-ТРИБ (туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаси)да штатсиз ходимлар (масалан, Абдусаттор Самадов) ҳеч қандай ҳужжатсиз фаолият олиб бораётганига нима дейсиз? Бу орада иш тартибли ва оқилона ташкил этилмагани оқибатида юзлаб фуқаролар бир неча кундан навбатда туриб, ўз автомобилларини расмийлаштира олмаётгани ҳам маълум бўлди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби


Кўришлар сони: 194

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...