Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Аҳоли турмуш даражасини юксалтириш – очиқ ва амалий мулоқотларнинг бош мақсади

Аҳоли турмуш даражасини юксалтириш – очиқ ва амалий мулоқотларнинг бош мақсади

Жорий йилнинг 7 март куни халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг тумандаги аҳоли билан ўтказган бевосита мулоқоти шунингдек, тадбиркорлар билан учрашувлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, маҳаллалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг иши билан танишувлари натижалари батафсил кўриб чиқилди. 

Аҳоли билан учрашувлар Давлатимиз раҳбарининг таклифи, яъни жойларга бориб, халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларни тинглаб, муҳокама этиш нақадар тўғрилиги, ҳаётийлиги ва самарадорлигини кўрсатиб берди.

Сессияда туманда амалга оширилаётган бир қатор ташкилий ва амалий ишларга эътибор қаратилди. Ўрганишлар давомида  депутатлар Президентимизнинг тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, одамларнинг тиббий маданиятни юксалтириш, тизимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида берган кўрсатма ва топшириқларига асосан тумандаги қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, ҳақиқий аҳволни чуқур таҳлил қилдилар.

Йиғилишда тиббиёт масканлари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари дори воситалари, тиббиёт асбоб-ускуналари билан етарлича таъминланмагани, шифокорлар етишмаслиги, тез тиббий ёрдам бригадаларининг аҳоли сонига нисбатан  камлиги ҳамда уларнинг моддий техника базасининг талаб даражасида эмаслиги билан боғлиқ қатор масалалар ечимига эътибор қаратилди.

Депутатлар аҳолининг барча қатламлари учун тиббий ёрдамдан фойдалана олиш ҳуқуқи, ижтимоий ҳимояланганлик принциплари асосида фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини бирламчи тиббиёт муассасалари мисолида таҳлилий ўрганар эканлар, бу жараёнда ўзини-ўзи бошқариш органларининг масъулияти, парламент ва жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Яккабоғ тумани аҳолиси хонадонларига ташрифлар чоғида фуқаролар томонидан 450 дан ортиқ масала кўтарилди. Аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан уларнинг фикрлари эшитилди ва жойида ҳал этилиши мумкин бўлган бир қатор масалаларнинг ечимини топишга кўмаклашилди.

Сессияда сўзга чиққанлар халқ билан мулоқот асосида жойлардаги мавжуд муаммоларни атрофлича таҳлил этиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф қилиш йўллари ҳақида фикр билдирдилар. 

Шунингдек, йиғилишда тегишли идоралар ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг ҳам ахборотлари эшитилди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан тумандаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, шунингдек хизмат кўрсатиш идораларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, туман аҳолиси билан ўтказилган бевосита мулоқотлар чоғида ўрганилган масалалар танқидий руҳда батафсил кўриб чиқилди.

Халқ билан бевосита мулоқот, шу билан бирга мактаб, мактабгача таълим муассасалари, бозорлар, фермер хўжаликлари, корхоналарга ташриф каби аҳоли билан алоқанинг бу каби шакли парламент назоратининг энг самарадор механизми эканини кўрсатди. Бундан ташқари, юртимизнинг турли жойларида истиқомат қилаётган оддий одамларнинг фикрларидан аён бўлмоқдаки, уларнинг эртанги кунга ишончи ортмоқда. Бу албатта  Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида алоҳида аҳамиятга эга.

Парламент вакилларининг Уйчи туманидаги ҳолатни ўрганиш юзасидан олиб борган бу галги фаолиятларида асосий эътибор соғлиқни сақлаш тизимига қаратилди. Хусусан, халқ депутатлари туман Кенгашининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада назоратни самарали амалга ошириш бўйича комиссиялари томонидан жойлардаги тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда дорихоналарнинг фаолияти ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича таклифлар тайёрланди.

Ўрганишлар жараёнида тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокорларининг етишмаслиги, фаолият олиб бораётган ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш лозимлиги, мавжуд ҚВПларнинг моддий техника базаси ва тиббиёт асобоб-ускуналарининг эскиргани, тез тиббий ёрдам хизматларининг фаолияти қониқарсиз эканлиги маълум бўлди. Сессияда мазкур камчиликларнинг айримлари жойида ҳал этилгани, баъзиларини эса бартараф этишга киришилгани айтиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини ўйлантираётган бошқа масалалар, шунингдек қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида прокуратура, ички ишлар ва бошқа давлат идораларининг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни янада жонлантириш лозимлиги юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Бундан ташқари халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳи тузилди. Шу билан бирга республика даражасидаги 100 га яқин муаммолар алоҳида ажратиб олиниб, уларни парламент назоратининг турли шакллари орқали бартараф этиш, тегишли давлат бошқаруви органларига парламент ва депутатлик сўровлари юбориш, парламент эшитувларини ташкил этишга қаратилган аниқ мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 2849

Депутатлар минбари

Новостная лента

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...