Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ҳолатини муҳокама қилдилар.

Очиқ ва танқидий мулоқот руҳида ўтказилган сессияда вилоят ва туман идоралари раҳбарлари, тумандаги хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этдилар.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан 10 кун давомида тумандаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, шунингдек хизмат кўрсатиш идораларининг амалдаги қонун ҳужжатларини қай даражада ижро этаётганлиги, парламент аъзоларининг туман аҳолиси билан ўтказган бевосита мулоқотлари чоғидаги ўрганиш натижалари батафсил кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар томонидан юртимизда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирлар, хусусан Президентимиз томонидан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларни безовта қилаётган муаммоларни бартараф этиш, тараққиётимизни тезлаштиришга қаратилган фармон ва қарорлар жойларда фуқароларимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва энг асосийси уларнинг ижросига катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Туманда худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян амалий ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий чоралар қўлланилган. Натижада, ўтган йилга нисбатан тадбиркорлик субъектлари сони 124 тага ёки 102,2 фоизга ўсган.

Тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган мустаҳкам қонун ҳужжатлари мавжудлигига қарамасдан, туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш юзасидан мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги туфайли ушбу шаклдаги тадбиркорлик субъектларининг сони ҳанузгача кам. Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган.

Олий Мажлис палаталари тасдиқлаган Бандлик дастури доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тумандаги давлат идоралари ишининг самарадорлиги қаноатли даражада эмас. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, айниқса, ёш қизларни иш билан таъминлашда юзаки ёндашув ва расмиятчилик ҳолатлари мавжуд.

Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунларни ижро қилиш бўйича, жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини замон талаблари даражасида қайта кўриб чиқиш, олий малакали тиббий ходимлар билан таъминлаш ва зарур дори-дармонлар етказиб бериш лозим.

Туманда 3 130 нафар мактабгача ёшдаги болалар ёки жами болаларнинг атиги 9 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу ишга мутасадди бўлган идоралар раҳбарларининг лоқайдлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, туманда аҳолига савдо ва маиший, коммунал хизмат кўрсатиш даражаси ҳам замон талабларидан орқада қолмоқда. Жумладан, туман электр тармоқлари корхонасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш етарли даражада эмаслиги истеъмочиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу каби ҳолатлар газ ва сув таъминотида ҳам мавжуд.

Экология ва атроф муҳит тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишда ҳам изчиллик етишмайди. Жумладан, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жойларда чиқиндиларни олиб кетиш ва уларни белгиланган ҳудудларга жойлаштириш бўйича ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги танқидий муҳокама қилинди. Чиқиндилар ҳар куни чиқиндиларни тўкиш учун рухсат этилмаган жойга олиб бориб тўкилмоқда.

Сессияда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида прокуратура, ички ишлар ва бошқа давлат идораларининг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни янада жонлантириш лозимлиги юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусан туманда масалаларни ҳал этишда  депутатлик назоратини кучайтириш, уларни тизимли равишда Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиб бориш бунда депутатлик гуруҳлари ва доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Тумандаги аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи идоралар, хусусан электр, газ ва сув таъминоти, ер кадастри, банк ва молия муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди. Уларга фаолиятидаги аниқ камчиликлар кўрсатилиб, депутатлар томонидан кескин танқид қилинди ва амалий таклифлар берилди.

Сессияда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да халқ вакилларининг ҳам бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан евосита мулоқот ўтказаётганлиги, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар олиб борилаётганлиги бугунги кунда долзарблик касб этиши ва албатта депутатлар фаолиятига ва қонун ижодкорлиги жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 767

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...

22.03.2017
Маҳаллийлаштириш: имконият ва истиқбол

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан Саноат, қурилиш ва савдо...

22.03.2017
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Азиз ватандошлар! 
Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам...