Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Аҳоли фаровонлиги бевосита халқ билан мулоқотлар орқали таъминланади

Жорий йилнинг 13 февраль куни халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг фаровон турмуш даражасини янада ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини муҳокама қилдилар.

Сессияда парламент аъзолари томонидан  Чироқчи туманидаги  тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, туман аҳолиси билан бевосита мулоқотлар чоғида кўтарилган масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Хонадонларда бўлиб ўтган мулоқотлар фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги шиддатли янгиланишларни ва туб ислоҳотларни мамнуният билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда. Президентимиз томонидан халқимиз ҳаётининг турли жабҳаларини қамраб олган қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилинаётгани жамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги кафолатларини кучайтиришга, ҳар томонлама қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга, пировардида халқимизнинг турмуш фаровонлигини изчил юксалтиришга хизмат қилиши эътироф этилаяпти.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар олиб борилгани, натижада  истеъмол моллари, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, капитал қўйилмалар ҳажми ҳамда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари етиштиришда ўсишга эришилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида янги лойиҳалар ўзлаштирилмоқда.

Сессияда амалга оширилаётган бу каби амалий ҳаракатлар билан бирга тадбиркорликка оид қонунчилик ҳужжатларини бажаришда мавжуд муаммо ва камчиликларга ҳам тўҳталиб ўтилди. Хусусан, туманда янги кичик бизнес субьектлари ташкил этилиши билан бир қаторда, уларга етарлича шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги, моддий ресурслар билан таъминланмаганлиги сабабли ўз фаолиятларини тугатган. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этишда электр, газ ва сув таъминотидаги муаммолар ҳамон тўсиқ бўлмоқда.

Сессия қатнашчилари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларни тубдан қисқартиришда ва бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика ишлари самарадорлигини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолиятини тубдан жонлантириш лозимлигини таъкидладилар.

Тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишда мактаб ёшигача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси қониқарсиз аҳволда бўлиб, мавжуд муассасалар бинолари таъмирталаб  ва моддий-техника ҳолати эса талаб даражасида эмас.

Сессияда туман таълим муассасаларининг айримларида мутахассис-кадрларнинг етишмаслиги, бадиий адабиётларнинг танқислиги, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасининг пастлиги таъкидлаб ўтилди.  

Олий Мажлис томонидан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилиши бўйича тумандаги мутасадди идоралар раҳбарларининг ушбу масалага, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг, айниқса қиз бололарнинг иш билан таъминланишига юзаки қараётганлари эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунларнинг ижросини ўрганишлар давомида фуқаролар томонидан кўтарилган туман тиббиёт бирлашмаси тизимида олий малакали шифокорларнинг етишмаслиги,  тиббиёт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан етарли даража таъминланмаганлиги, қишлоқ врачлик пунктларида электр энергия таъминотидаги узилишлар оқибатида тиббий ускуналарни ишлатиш имкониятларининг чекланганлиги, тез тиббий ёрдам бригадаларининг аҳоли сонига нисбатан  етишмаслиги каби масалалар сессия иштирокчилари диққат марказида бўлди.

Туманда туман электр тармоқлари корхонасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш етарли даражада эмаслиги аҳоли ва тадбиркорларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларни газ ва сув таъминотида ҳам кузатиш мумкин.

Сессия иштирокчилари томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, партия гуруҳлари, доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиш, депутатлик назоратини кучайтириш бугунги кун учун айни зарурат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Сессияда барча жабҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни, шунингдек, прокуратура, ички ишлар ва бошқа идоралар раҳбарларининг халқ олдидаги хисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Сессияда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан мулоқот ўтказаётганлиги, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар олиб борилаётганлиги бугунги кунда долзарблик касб этиши ва албатта депутатлар фаолиятига ва қонун ижодкорлиги жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Сессияда кўтарилган муаммоларни туман, вилоят ва республика миқёсида хал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов иштирок этди.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3556

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...