Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Фаолиятларга танқидий-таҳлилий баҳо бериш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили

Фаолиятларга танқидий-таҳлилий баҳо бериш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили

Жорий йилнинг 11 февраль куни халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари 10 кун мобайнида тумандаги аҳоли билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказдилар, ҳудудда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Шунингдек, тумандаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи идораларнинг аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги фаолиятлари билан танишдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг фаолияти, уларнинг фаоллигини ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Сессияда депутатлар парламент аъзоларининг халқ билан бевосита мулоқотлари мамлакат тараққиётини юксалтириш баробарида одамларнинг турмуш шароитини яхшилашга ҳам хизмат қилаётганлиги фуқаролар томонидан  эътироф этилаётганига тўҳталиб ўтдилар. Ўрганиш давомида парламент вакиллари тумандаги 500 дан ортиқ хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароити, фикр-мулоҳаза ва мурожаатларини, қатор бошқарув идораларининг фаолиятига эътибор қаратдилар.

Туманда саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ўсганлигини кўриш мумкин. Биргина ҳудуддаги корхоналар томонидан 6,2 млн. АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт қилинганлиги аҳолининг турмуш фаровонлиги ва иқтисодий барқарорлиги янада ортиб бораётганлигидан далолат беради. Тадбиркорлик субъектларига берилаётган кенг имконият ва улардаги етарли тажрибани инобатга олган ҳолда тижорат банклари томонидан фуқароларга 38 млрд. 865 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган ва бунинг натижасида 1 200 дан зиёд иш ўринлари яратилганлиги эътироф этилди.

Сессияда ечимини кутаётган айрим камчиликлар ва муаммолар хусусида ҳам сўз юритилди. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлар етарли эмаслиги, ишга олинганлик тўғрисидаги рақамлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги каби ҳолатлар мавжудлиги таъкидланди. Депутатлар деҳқон бозорларидаги санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермаслиги, сотувчи ва харидорлар учун зарур шароитлар яратилмагани, вақтинчалик автотураргоҳларнинг йўқлиги каби масалалар юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Таълим муассасаларида болалар учун соғлом овқатланишнинг ташкил этилмаганлиги, аксариятида тиббиёт хоналарининг мавжуд эмаслиги, кутубхоналарда зарур адабиётларнинг етишмаслиги, лаборатория хоналарининг замон талабига жавоб бермаслиги, муассасадаги иссиқлик ва совутиш тизими, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам кўзга ташлангани таъкидланди.

Аҳолини сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳам сўз борди. Хусусан, ўрганишлар шуни кўрсатдики, қишлоқ врачлик пунктлари ишини тубдан қайта кўриш, уларни малакали тиббий ходимлар ва зарур дори воситалари билан таъминлаш масаласи доимий эътиборни талаб этади. «Мирзо Улуғбек», «А.Навоий» ва «Ўзбекистон» ҚВП аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун етарли шароитларга эга эмас.

Сессияда депутатлар электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги узилишлар, марказлашган ичимлик суви билан таъминланишидаги ҳолати фуқароларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини, партия гуруҳлари, доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини ошириш лозим. Тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни Кенгаш йиғилишларида тизимли равишда муҳокама қилиб бориш, депутатлик назоратини кучайтириш зарур. Депутатларни ўз сайловчилари билан ишлаш жараёнини яхшилаш, доимий комиссиялар фаолиятидаги юзаки, долзарб бўлмаган масалаларни муҳокама қилиш амалиётига чек қўйиш лозим.

Ҳар бир соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни, шунингдек, прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларининг халқ олдидаги ҳисоботларини эшитиш тизимини ҳаётга жорий қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар муаммоларга ечим топиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган саъй-ҳаракатлар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар ва тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 784

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...