Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Сессияда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол муҳокама қилинди

Сессияда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан 10 февраль куни халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари тумандаги аҳоли билан ўтказган бевосита мулоқоти шунингдек, тадбиркорлар билан учрашувлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, маҳаллалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг иши билан танишувлари натижалари, мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг халқимиз хаётининг турли жабҳаларини янада тараққий эттиришни кўзда тутадиган муҳим фармон ва қарорлари, юртимизда ижтимоий адолатни ўрнатиш билан бирга юртдошларимиз турмуш даражасининг янада юксалишига, ишбилармонлик имкониятларининг янада кенгайишига хизмат қилаётганидан далолат бермоқда.

Сессияда таъкидланганидек, Шофиркон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, пировардида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ташкилий ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда эришилган натижалар билан бирга айни вақтда ўз ечимини кутаётган айрим муаммо ва камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва уларга тегишли кўмак бериш борасида туманнинг ички ресурс ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Айрим тадбиркорлик субъектлари фаолиятига туманда етарли шароитлар яратилмаётганлиги уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли, айниқса коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларида қатор камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бунда расмиятчилик ва сансалорлик каби салбий ҳолатлар учрамоқда. Тумандаги тегишли давлат идоралари томонидан бу борадаги ишлар ўз самарасини бермаётир.

Ўрганиш давомида Олий Мажлис вакиллари томонидан 40 га яқин фуқароларни ишга жойлаш чоралари кўрилганининг ўзи бунинг яққол далилдир.

Фуқаролар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати, айниқса, туман кўп тармоқли шифохонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларини малакали мутахассис кадрлар, дори воситалари ва дори-дармонлар билан таъминлашни  яхшилаш лозимлигини таъкидладилар.

Туманда таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигига қарамай,  айрим умумтаълим мактабларини Давлат дастурлари асосида қуриш ва таъмирлаш ишлари етарли олиб борилмаган. Болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси паст бўлиб қолмоқда.

Худудда газ ва электр таъминотидаги мавжуд муаммолар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Сессияда туманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни кучайтириш, шунингдек халқ олдида прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларининг хисоботларини эшитиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларга қонун билан берилган ваколатлардан самарали ва тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, хусусан ҳудуддаги корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тизимли равишда эшитилмаётганлиги, қабул қилинган қарорларни бажармаган ёки лозим даражада бажармагани учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш амалиёти йўлга қўйилмаганлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини янада жонлантириш, бунда партия гуруҳлари, доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини ошириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тумандаги турли соҳаларда юзага келаётган масалаларни ҳал этишда  депутатлик назоратини кучайтириш, уларни тизимли равишда Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиб бориш даркорлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, вилоят ҳудудидан сайланган Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари, шунингдек Бухоро вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этдилар.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1773

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

23.07.2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси...

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...