Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳоли билан мулоқотларда кўпгина масалалар ҳал этилмоқда

Аҳоли билан мулоқотларда кўпгина масалалар ҳал этилмоқда

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида халқ билан мулоқот қилиб, мавжуд ҳолатларни ўрганмоқда. Муаммоларни аниқлаб, қонун ва қарорларнинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда.

Хонадон эгалари билан мулоқот чоғида асосан электр энергия­си, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти масалалари долзарб экани аниқланди. Электр энергияси тизимида кунига узилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хизмат кўрсатувчи ва савдо шохобчаларида терминаллар етарли эмас. Шунингдек, аҳоли вакиллари ички йўллар таъмирталаблигини айтишди. Кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмагани турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилди.

«Жипек жоли» маҳалла аҳолиси билан бўлган мулоқот чоғида ички йўллар таъмирталаблиги, табиий газ таъминотида муаммолар борлиги аниқланди. Эски газ қувурларини таъмирлаш масаласи келаси йилги дастурга киритилган экан.

Маҳалла бозорга яқин ҳудудда жойлашгани боис маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга кредит олишда ёрдам кўрсатилмоқда. Қора мол, парранда олиб боқиш бўйича кредит масаласи ҳам ўз ечимини топмоқда.

«Темир жол гузари» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 нафар пенсионер нафақа пулини вақтида олмаётгани бўйича мурожаат қилди. «Агробанк» туман бўлими бошқарувчиси Азамат Молдаҳметовга депутат мурожаатидан сўнг масала ижобий ечим топди. Шунингдек, олий таълим муассасаси битирувчилари — Дастанбек ­Муҳаммедкаримов ва Раҳим Калменовлар «Агробанк»ка ишга жойлашадиган бўлди.

«Тақ-жап» овулида истиқомат қилувчи Халмурза Жанатдиновнинг 1990 йилда туғилган ногирон фарзанди, шу маҳалладаги яна бир фуқаро Ойша Есемуратова касаллиги туфайли туман тиббиёт бирлашмаси назоратига олинди.

Чимбой туманида автоуловларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалага айланмоқда. Шунинг учун туман марказида 3 жойга светафор ўрнатиш зарурати туғилган. Бу масала Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар иштирокида босқичма-босқич ҳал этиш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 5377

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...