Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Тинчлик-осойишталик энг олий неъматдир

Тинчлик-осойишталик энг олий неъматдир

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси дупутатлигига 91-Данғара округидан сайланган Шухрат Шарафутдинов ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Учрашувлар давомида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-барқарорлик - халқимиз эришган энг олий неъмат эканлиги борасида бир қатор семинарлар ҳам ўтказилмоқда.  

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” – бугунги кунда барча жойда ушбу гўзал сўз ва иборалар мужассам бўлган шиорни кўтаринки руҳда такрорлашмоқда.

Бугун мамлакатимиз турли соҳаларда катта-катта муваффақиятларга эришаётир. Эгаллаган марраларимиз, аввало, тинчлик ва осойишталик туфайлидир.  Қўлга киритган улкан натижаларимизни бутун дунё тан оляпти. Бу ҳаммаси ватанимиз тинчлиги мевасидир.

Республикамиз минтақамизда ва глобал миқ­ёсда тинч­лик ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган деярли барча халқаро ҳужжатларга қў­шилган. Мамлакатимизда тинчлик, осо­йишталик ва бар­қарорликни таъминловчи муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилинган, уларнинг ижроси изчил таъминлаб келинмоқда. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги, «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиё­сий фаолияти Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги  қатор қонунлар халқимиз осойишталигини таъминлашда муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ўтган давр мобайнида Ватанимиз босиб ўтган йўлни, амалга оширилган тарихий ишларни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга, аввало, қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришилганини ҳар биримиз чуқур англашимиз лозим. Энг муҳими, бугунги кунларга етиш осон бўлмагани, айни пайтда рўй бераётган ўзгаришларни ҳаётий мисоллар, ўзимиз, оиламиз тақдири, фарзандларимиз эришаётган муваффақиятлар мисолида англаб етишимиз муҳим аҳамиятга эга. Биз бир нарсани унутмаслигимиз керак. Тинчликни ҳеч ким яратиб бермайди. Унинг учун курашиш, уни асраш, қадрига етиш керак. Чунки инсон хотиржам ва осойишта бўлсагина, мақсади сари дадил интилади, ўзини чинакамига бахтли ҳис қилади.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” рисоласида халқимиз ва унинг ҳаёти, тақдири хусусида сўз боради. Унда энг муҳим масала сифатида, тинчлик ва унинг нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам барқарорлаштириш борасида  ҳамчуқур мулоҳазалар баён қилинади. Ўзбек халқи азалдан тинчликсевар, обод  ва фаровон ҳаёт сари интилган ва шунинг учун курашган халқдир. Ўзбекистон халқига нега биринчи ўринда тинчлик керак, омонлик керак? Бу саволга ҳар биримизда жавоб бор. Чунки тинчлик бор ерда ривожланиш бўлади. Тинчлик бор ерда эртанги кунингизга ишонч бор ва яна энг муҳими, тинч юртда ўғил-қизларнинг тақдирига, уларнинг орзу-интилишларига қанот берилади, истеъдодлари юзага чиқарилади, илм-фан, спорт, маданият, умуман барча соҳаларда юксак натижаларга эришиб, дунёга танилишига зарур шароитлар яратилади.

Шундай экан, тинчлик неъмат унинг шукри эса огоҳлик десак муболаға бўлмайди.  Тинчликни асраш фақат чегара посбонлариинг ёхуд бу ишга мутасадди бўлган кишиларнинг вазифаси деган киши хато ўйлабди. Юртимиз ривожи, тараққиёти, истиқлолимизу истиқболимизга  муносиб ҳисса қўшадиган,  ватанини севадиган, киндик қони тўкилган муқаддас бу заминни ардоқлайдиган, химоя қиладиган фарзандларни тарбия қилиш барчамизнинг шу юрт олдидаги қарзимиздир. 

Кўришлар сони: 3603

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

12.10.2017
Ижтимоий тармоқларда депутат билан мулоқот

Онлайн мурожаат, онлайн мулоқот, онлайн мунозаралар... Бугун кўпчилигимиз интернет имкониятларидан с...