Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутат фаолиятидан мақсад сайловчилар манфаатларини таъминлашдир

Маълумки, қатор қонунларимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этишга доир ҳуқуқий асослар мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этиш тартибида бу масала ўз ифодасини топган.

Ушбу қонун ҳужжатларига мувофиқ сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот бериш, қабул қилинган қонунларнинг қандай ишлаётганлиги, хўжалик юритиш амалиёти бугунги кунда қандай қонунларга муҳтож эканлиги, сайловчилар қандай муаммоларга дуч келаётгани ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигидан иборатдир.

Жорий йилнинг 27-28 июн кунлари 38-“Нурота” сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Султонов Зафар Рашидовичнинг Навбаҳор туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабида, тумандаги “Қора тоғ чорваси” фермер хўжалиги ишлаб чиқариш корхонасида, Навбаҳор қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳамда Навбаҳор туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Учрашувларда тумандаги “Қоровултепа”, “Қизилтепа”, “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ва “Қора тоғ чорваси” фермер хўжалиги ишлаб чиқариш корхонаси ишчи ходимлари, Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар сайловчиларнинг истиқлол йилларида ҳаётимизда юз берган ўзгаришлар, эришган ютуқларимиз ва Ўзбекистонни жаҳон майдонидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан юртдошларимизнинг мамнунлиги, ҳар бир фуқаро юрт келажаги ва тараққиётига маъсулият ҳиссини сезиб яшаётганини кўрсатмоқда. Депутат томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар билан ишлаш, айниқса, аҳолини табиий газ, электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги аҳволи, пенсия, нафақаларнинг ўз вақтида берилиши ҳамда терминаллар билан боғлиқ масалалар муҳим эканлиги таъкидланди.

Мазкур учрашувлар жараёнида депутат ўз навбатида сайловчилар томонидан берилган савол ва таклифларга атрофлича жавоб берди.

Шунингдек соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги лойиҳа ва дастурлар доирасидаги ишлар, айниқса, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шифохоналар, амбулатория-поликлиника объектларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, тиббиёт муассасаларини замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш, дори воситалари билан таъминлаш масалаларида олиб борилаётган ишлар, айниқса, аҳолининг сифатли тиббий хизматдан самарали фойдаланиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади.

Буларнинг барчаси сайлов округидаги депутатлар фаолиятини қонунчилигимизда мустаҳкамланган тарзда самарали ташкил этиш ва ўтказишга хизмат қилиши шуҳбасиз.


Кўришлар сони: 3216

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...