Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Учрашувларда қонунлар кенг тарғиб қилинмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, қуйи палата депутатлари, шу жумладан ЎзМТДП фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда.

Учрашувларда Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, шунингдек, пойтахтимизда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида эришилган келишувлар аҳамиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, қабул қилинган қонунлар ижроси, сайловчилар кўтарган масалалар ва уларни ҳал этиш чоралари депутатлар диққат марказида бўлаётир.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги сайловчилар ҳузурида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Авазбек Жалилов мамлакатимизда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити якуни натижаларига алоҳида тўхталиб, унинг моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

— ШҲТ 15 йиллик юбилей саммитининг айнан Ўзбекистонда бўлиб ўтгани муҳим тарихий аҳамиятга эга, — деди “Сафаробод” МФЙдаги учрашувда А.Жалилов. — Ушбу нуфузли халқаро тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, қатор шартнома ва келишувлар имзоланди. Бу эса, ўз навбатида, давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлайди. Мамлакатларимизнинг иқтисодий, сиёсий ва гуманитар тараққиётига муҳим ҳисса қўшади. Мазкур саммит доирасида бўлиб ўтган барча учрашув ҳамда имзоланган шартномалар замирида мамлакатимиз миллий манфаатлари мужассам экани, бу эса, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ғоя ва дастурий мақсад-вазифалари билан муштараклигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Пойтахтимизда ўтган мазкур халқаро тадбир моҳиятини, Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлиги, унинг иқтисодий тараққиётимизда тутган ўрни ва ролини аҳоли ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар ҳамда жаҳон мамлакатлари билан барча соҳадаги ҳамкорлиги, манфаатли шерикчилиги бир мақсадга — юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган.

Учрашувларда сўз олган сайловчилар мазкур саммит мамлакатимиз мустақиллигининг чорак асрлик тўйи олдидан бўлиб ўтганига урғу бериб, унинг мамлакатимиз тараққиёти, аҳоли фаровонлиги, минтақамиз хавф-сизлиги ва осойишталигидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратдилар. Шу боис, оммавий ахборот воситалари орқали мазкур анжуман жараёнларини катта қизиқиш билан кузатишганини таъкидладилар. Бу эса фуқаролар юртимизда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги барча жараён, давлатимизнинг миллий манфаатларимизни кўзлаб амалга ошираётган халқаро муносабатларига бефарқ эмаслигининг ёрқин далилидир.


Кўришлар сони: 2304

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.04.2017
Аҳолига ихтисослаштирилган тиббиёт хизмат кўрсатиш масалалари – депутатлар назоратида

Жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Республика ихтисослаштирилган...

28.04.2017
Муҳим қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги...

27.04.2017
Депутатлар олий таълим тизимини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП ф...