Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Депутат ва сайловчиларнинг очиқ мулоқоти

Парламентнинг асосий функцияларидан бири депутатнинг сайловчилар билан доимий мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлигига эришишдир. Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси регламентига асосан ЎзМТДП фракцияси аъзолари сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишмоқда.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жамила Ниёзованинг Нукус шаҳридаги “Муратбек мебель” масъулияти чекланган жамияти ходимлари, “Таслақ” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашувида мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган тинчликпарвар сиёсат, осойишталикни сақлаш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бугун ўзининг юксак самарасини бераётгани таъкидланди. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш борасида юритилаётган оқилона сиёсат Ватанимиз тараққиётида асосий омил бўлмоқда. Юртбошимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мустақилликнинг қадрига етиш, уни муносиб кутиб олиш ва асраб-авайлашга қаратилган энг муҳим йўналишларни белгилаб берди.

Тадбирда истиқлол берган имкониятлар сабаб оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 10 июнидан кучга кирган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун давлат бошқаруви тизимида “бир дарча” принципи ҳамда масофадан фойдаланишни жорий этиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай имкониятлар яратиш, уларнинг вақти ва харажатларини тежашга хизмат қилмоқда. Депутат сайловчилар, хусусан, тадбиркорларга ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти, имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.


Кўришлар сони: 1891

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

13.07.2017
Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳар...

08.07.2017
Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни...