Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Сайловчиларга мамлакатимизнинг ташқи сиёсий фаолияти мазмун-моҳияти етказилди

Сайловчиларга мамлакатимизнинг ташқи сиёсий фаолияти мазмун-моҳияти етказилди

Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов Хазорасп тумани ҳокимлиги, Питнак шаҳридаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувларда асосий эътибор жорий йилнинг 22 июнь куни Президентимиз Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилди.

– Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикларидан бўлиб, икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда, – деди фракция раҳбари С.Отамуратов. – 2016 йилнинг дастлабки тўрт ойида товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этган. Мажлисда икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни такомиллаштириш юзасидан фикрларини баён этдилар. Хитой томонидан тақдим этилаётган Европа ва Осиёни боғловчи “Бир поезд – бир йўл” лойиҳасининг амалга оширилиши қадимий Буюк ипак йўлини тиклаш ва транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти, қонунларни ишлаб чиқиш механизми ва қабул қилиш жараёнлари, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ва ҳудудий дастурлар ижроси, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш, фермер хўжаликларининг экспорт амалиёти каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тадбирлар давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга депутатдан жавоб олди


Кўришлар сони: 5868

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...