Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Оммавий ахборот воситаларида сайлов депутатлари ёритиш фаолияти

Сайловчилар депутат фаолиятидан мамнун бўлмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг жойлардаги сайловчилар билан учрашувлари қизғин ўтмоқда. Қуйи палатага 135-Шайхонтоҳур сайлов округидан сайланган депутат Элбек Шукуров Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Қорасарой”, “Гуручариқ”, “Хончарбоғ”, “Ачаобод” каби маҳалларда ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди.

Йиғилишда депутат асосий эътибор жорий йилнинг 22 июнь куни Президентимиз Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратди. Президентимизнинг дунёда бўлаётган жараёнлар, давлатимиз раҳбарининг минтақада ва ер юзида тинчлик, барқарорликни таъминлаш борасидаги сайъ-ҳаракатлари, халқаро терроризм ва диний экстремизмни олдини олиш борасида илгари сураётган ташаббуслари хусусида ҳамда мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти, қонунларни ишлаб чиқиш механизми ва қабул қилиш жараёнлари, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ва ҳудудий дастурлар ижроси, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш, фермер хўжаликларининг экспорт амалиёти каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сўзга чиққан маҳалла аҳли, тадбиркор ва фермерлар истиқлол йилларида мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгарганлиги, қишлоқларда ҳам йирик санаот иншоатлари барпо этилаётганлиги, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида катта ўрин тутувчи кичик безнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерларга кенг имкониятлар берилганлиги, инсон манфаатлари йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилганлигини аълоҳида таъкидладилар.

– Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Президентимиз раҳнамолигида минтақа ва мамлакатимиз миқёсида тинчликни сақлаш ва барқарорликни таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда, – деди депутат Элбек Шукуров. – Ўзбекистоннинг бу борадаги ташаббуслари халқаро ҳамжамият ва халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланганлиги боис юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон. Мафтункор юртимизнинг бугунги қиёфаси эса қалбларимизга ғурур ва шукроналик туйғуларини жо қилади. Халқимизнинг бирдамлиги, юрт ишига камарбасталиги туфайли Ватанимиз кундан-кунга чирой очмоқда.

Учрашувларда сайловчилар депутатга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, батафсил маълумотлар олишди.


Кўришлар сони: 1953

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ...

21.01.2017
Фракцияда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари...

20.01.2017
Депутатлар қонун ижросини таъминлашдаги камчиликларни кўрсатиб ўтдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг ...