Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳолидан депутатга таклифлар тушмоқда

Нишон туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини тадбиргоҳида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу муҳим тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги олдидан уюштирилгани боис, қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Самимий мулоқотлар жараёнида сайловчилар истиқлол йиларида амалга оширилган улкан ишлар, қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури, мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишдилар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Энг муҳими,учрашувда сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиб бораётганлиги яққол кўзга ташланди.

-Мустақиллик халқимизга энг аввало, ўзликка қайтиш ҳамда уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган янги эркин, демократик жамият қуриш, улуғ аждодларнинг бебаҳо маънавий меросидан баҳраманд бўлиш, ўзимизга хос ва мос турмуш тарзини белгилаш имконини берди,-деди Жамшид Пирматов.-Мустақиллик туфайли биз учун дунё эшиклари, манфаатли ҳамкорлик йўллари кенг очилди. Халқимиз шаън-шавкати тикланди, озод Ватанимизнинг номи жаҳон кенгликларида мағрур жаранглай бошлади. Ўтган 25 йил давомида барча соҳада тараққиётга эришилди. Буни куни кеча пойтахтимиз Тошкентда ўз ишини муваффақиятли тугаллаган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам эътироф этдилар.

Депутат томонидан қайд этилганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат ва жамият тузилмаларини эркинлаштириш, аҳолининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари янги босқичга кўтарилди.

-Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори шу маънода халқимизни янада руҳлантириб юборди,-деди Жамшид Пирматов ўз сўзида давом этаркан.- Ҳар гал, мустақиллигимизнинг навбатдаги ёшини умумхалқ байрами сифатида нишонлар эканмиз, бу буюк неъматни янада мустаҳкамлаш, ютуғига ютуқ қўшиш, ҳаётимизнинг янада фаровон, тинч ва тотув бўлишини таъминлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб оламиз.

Депутат иштирокидаги “Самарқанд”, “Каптарли”, “Ибн Сино”, “Гулистон”, “Оқ олтин”, Миришкор туманидаги “Дўстлик”, “Қурама”, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлар ҳам ғоят мароқли ва эсда қоларли кечди. Жамшид Пирматов сайловчилар ҳузурида “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ва бошқа парламент томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берди.


Кўришлар сони: 8609

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...