Cайт ранги: A A


Янги қонунларга шарҳлар

Дарахтлар ва буталарни кесиш қандай амалга оширилади?

Дарахтлар ва буталарни кесиш қандай амалга оширилади?

Бизни ўраб турган она-табиат, дов-дарахтлар, ўсимликлар барча-барчаси нормал ҳаёт кечиришимиз, соғлом бўлишимиз, қолаверса унинг неъматларидан баҳраманд бўлишимиз учун хизмат қилиши барчамизга маълум. Лекин, ана шу неъматлардан фойдаланишда учраётган эҳтиётсизлик, пала-партишлик, тартибсизлик каби салбий ҳолатлар учраб турадики, бундай пайтда қонуний муносабатлар муҳим аҳамият касб этади.
Парламентимиз юқори палатасининг жорий йил август ойида маъқулланган ва сентябрь ойида матбуотда эълон қилингач кучга кирган янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни айни жараённи тартибга солувчи асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Маълумки, кундалик ҳаётда дарахтлар ва буталарни кесишга тўғри келади. “Мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилиши керак? Бирор ташкилот билан келишиш керакми ёки зарур деб топганда мустақил иш тутса бўладими?” деган табиий савол туғилади.
Аввалги амалдаги Қонуннинг 7-моддасида ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тулари қаторига дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича норма 15-моддасида эса ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилиши, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши билан боғлиқ ҳолдагина маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган қарорига биноан йўл қўйилиши белгиланган эди.
Янги таҳрирдаги Қонуннинг 37-моддаси билан дарахтлар ва буталарни кесиш қоидаларига аниқлик киритилди Жумладан, давлат ўрмон фонди ерларидаги дарахтлар ва буталарни кесиш ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари ҳисобга олинган ҳолда берилган ўрмон билетлари бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра йўл қўйилади.
Мазкур модда билан, “Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра, ҳақ тўламасдан амалга оширилади” деган янги норманинг киритилиши бугунги кунгача муаммо бўлиб турган масаланинг ечимини топишда катта аҳамиятга эга бўлди.
Қонуннинг 45-моддаси билан ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар ва буталарни кесиш учун табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилади.
Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди” деган норма белгилаб қўйилди

Содиржон Жакбаров, 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 7528

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...