Cайт ранги: A A


НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси қандай амалга оширилмоқда?

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси қандай амалга оширилмоқда?

2019 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссиянинг 2019 йилдаги иш якунлари сарҳисоб қилинди.

Комиссия раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов мажлисни очар экан, қуйидагиларни таъкидлади: «Қонун ижодкорлиги иши сифатини тубдан ошириш вазифаси Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Мамлакатимиз Президенти белгиланган кенг миқёсли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ўтган йилларда шаклланган қонунчилик базасига, шунингдек норма ижодкорлиги жараёнининг сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини жуда адолатли тарзда таъкидлаган эди. Бугунги мажлисимизнинг асосий мақсади Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини танқидий жиҳатдан кўриб чиқиш ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилишдан иборат бўлмоғи керак».

Мажлисда норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларида, шунингдек уни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг
2019 йил давомида бажарилишига доир ҳисоботлар эшитилди.

Комиссиянинг фаолияти норма ижодкорлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 2 та қонун, Олий Мажлис палаталарининг 1 та қўшма қарори, Президентимизнинг 1 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарори, 13 та бошқа ҳужжатларни қабул қилиш имконини бергани таъкидланди. Бундан ташқари, 2 та қонун лойиҳаси ва Президентнинг 2 та қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти» ишлаб чиқилгани ва қабул қилингани ўтаётган йилда Комиссия фаолиятининг энг муҳим натижаларидан бири бўлди.

Комиссия томонидан Олий суд Пленуми қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва манфаатдор идоралар билан келишиб олиш тартиби тасдиқланди. Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг норма ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини яхшилашга оид тизимли тадбирлар амалга оширилди. Натижада қуйи палата қонун ижодкорлиги фаолиятининг миқёси, амалга оширилган ишлар ҳажми мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлди, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиёти кенгайди.

Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда таҳлил этиш борасида Комиссия томонидан амалга оширилган ва мажлис жараёнида айтиб ўтилган иш натижалари ушбу соҳада бир қатор ҳал этилмаган жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Чунончи, давлат органлари томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан хусусий мулк ҳуқуқларини бузувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши амалиётига ҳанузгача барҳам берилмаган. Айрим давлат органларининг норма ижодкорлиги иши паст даражада эканлиги, ушбу органлар қабул қилиниши кучга кирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган қонун лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлай олмаганлиги таъкидланди.

Комиссия мажлиси жараёнида жамиятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, шу жумладан жамоатчилик назорати институтлари ва механизмларини ривожлантиришни, ёшларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантиришни, инвестициялар жалб қилишни ва шу кабиларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни кучайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди. Комиссиянинг қонунчилик базасини тизимлаштиришга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини оширишга, норма ижодкорлиги фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган, 2020 йилга мўлжалланган истиқболли иш режалари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 1153

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...