Cайт ранги: A A


Муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАCИ

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикасининг

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

 

Ушбу Қонуннинг мақсади жамоатчилик муносабатларида фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш, ташкил этиш борасидаги ҳуқуқларини ва касаба уюшмаларининг фаолиятини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, касаба уюшмаларини, мулкчилик шаклидан қатъий назар иш берувчи сифатида ҳаракат қилувчи (бундан буён матинда иш берувчи деб юритилади) корхона, ташкилот, муассасалар (бундан буён матинда ташкилот)деб юритилади), давлат , нодавлат, шу жумладан чет эл ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини, касаба уюшмаларини ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини ижтимоий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича манфаатларини мувофиқлаштиришда иштирок этишида жамотчилик муносабатларини тартибга солишдан иборатдир.

 

          2-модда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
 
           Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

     Касаба уюшмаларини тузиш ва фаолиятлари, уларнинг ҳуқуқ ва кофолатларини таъминлаш, касаба уюшмаларини иш берувчилар, давлат, нодавлат, шу жумладан хорижий ва халқаро нодавлат ташкилотлари билан, касаба уюшмаларининг ходимлар, иш берувчилар ва давлатнинг ижтимоий-меҳнат масалаларидаги манфаатларини мувофиқлаштиришдаги иштирок этиши ушбу Қонун билан тартибга солинмаган ҳолларда, бундай муносабатларга меҳнат тўғрисидаги ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида, Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

3-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш доираси

 

Ушбу Қонуннинг қоидалари, шу жумладан касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва кафолатлари барча касаба уюшмалари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва касаба уюшмаларининг бирлашмалари, шунингдек улар ташкил этган касаба уюшма органларига тадбиқ этилади.

Ушбу Қонунни Қуролли Кучларда, ички ишлар органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Ҳавфсизлик Хизматида ва бошқа харбий қисмларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу тузилмалар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

 

        4-модда. Асосий тушунчалар

 

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Касаба уюшмаси - ўз уставлари ёки тегишли касаба уюшмаси асосида фаолият юритадиган, фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий ишлаб чиқариш, касбий манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ёки ҳисобга қўйилган фуқароларнинг (жисмоний шахсларнинг) ихтиёрий жамоат бирлашмасидир;

Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти – одатда мулкчилик ва бўйсунувидан қатъий назар бир ташкилотда, ёҳуд филиалда, ваколатхонада ёки ташкилотнинг бошқа алоҳида таркибий бўлинмасида ёки якка тартибдаги тадбиркор-иш берувчида ишлаётган фуқароларни бирлаштирувчи, тегишли тармоқ касаба уюшмаси бирлашмаининг устави ёки ўзининг устави асосида харакат қилувчи касаба уюшмасидир.

Касаба уюшмаларининг бирлашмаси – касаба уюшмалари ва касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг ходимларнинг касбий, меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ва бирликка эришиш мақсадида, одатда тармоқ, ҳудуд ёки бошқа касбий жиҳатларни назарда тутган ҳолда ихтиёрий бирлашмасидир;

касаба уюшмасининг органи – касаба уюшмаларининг касаба уюшмаси уставига мувофиқ ташкил этилган, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифода этиш, тегишли уставларда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган орган.

Касаба уюшмаси аъзоси – касаба уюшмаси аъзоси бўлган жисмоний шахс;

Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик – касаба уюшмалари ва касаба уюшмалари бирлашмалари тимсолида ходимлар, иш берувчилар (иш берувчиларнинг вакиллари), давлат бошқарув органларининг ходимлар, иш берувчилар ва давлатнинг ижтимоий–меҳнат масалаларидаги муносабатларини мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган тизим.

Меҳнат соҳасида касаба уюшмаси жамоатчилик назорати –касаба уюшмалари ва/ёки меҳнат, бандлик қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича инспекциялар томонидан мулк шакли ва хўжалик юритишидан қатъий назар барча корхона, муассаса ва ташкилотларда, иш жойларида Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга ошириладиган назорат.

 

5-модда. Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи

 

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёш ва ундан катта ёшдаги шахслар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) ҳеч қандай тафовутсиз ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан кириш ҳуқуқига эгадир.

Ходимлар барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзга меҳнат фаолияти амалга оширилаётган бошқа иш жойларида камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан касаба уюшмаларини тузишга ҳақли.

 

2-боб. Касаба уюшмалари фаолиятининг принциплари

 

6-модда. Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари

 

Қуйидагилар касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади:

а) қонунийлик;

б) касаба уюшмаларида иштирок этишнинг ихтиёрийлиги;

в) касаба уюшмаларининг мустақиллиги;

г) касаба уюшмалари ва аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги;

д) ўзини-ўзи бошқариш;

е) очиқлик;

ж) касаба уюшмасида иштирок этиш ҳолати билан ходимларни камситишга йўл қўймаслик.

 

7-модда. Камситишни тақиқлаш

 

Ишга қабул қилишни, ходимларга имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан устамалар, мукофотлар беришни, юқори лавозимларга кўтаришни, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилишни, муайян касаба уюшмасига мансублиги бор ёки йўқлигига, унга кириш ёки чиқишга шарт қилиб қўйиш тақиқланади

Ходимнинг касаба уюшмасига кирмаслиги ёки унга аъзоликдан чиқиши ҳақидаги ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари ҳақиқий ҳисобланмайди.

Ўзини касаба уюшмасига мансублиги ёки мансуб эмаслиги сабабли камситилган деб ҳисоблаган шахс, камситишни бартараф этиш ва етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

 

8-модда. Касаба уюшмалари фаолияти қонунийлиги

 

Касаба уюшмалари, уларнинг органлари ва аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши ва бажариши шарт.

 

9-модда. Касаба уюшмаларида иштирок этишнинг ихтиёрийлиги

 

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, шунингдек олий ёки ўрта махсус, касб таълим муассасасаларида ўқаётган ўн беш ва ундан катта ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловлари бўйича касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиш ва касаба уюшмаидан чиқиш ҳуқуқига эгалар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат (касбий)фаолият юритаётган ёки олий ёки ўрта махсус касб таълим муассасаларида таълим олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар қонунчиликда белгиланган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилгандан ташқари ҳолларда, Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган касаба уюшмаларига киришлари мумкин.

Ишламайдиган пенсионерларнинг касаба уюшмасига аъзоликка киришлари ёки ундан чиқишлари тартиби тегишли касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.

Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга, шунингдек уларни касаба уюшмаларига аъзо бўлишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш шартлари ва тартиби тегишли касаба уюшма уставига асосан белгиланади.

Касаба уюшмалари тармоқ, ҳудудий, республика, ёки касбий ўзига ҳосликни инобатга олувчи бошқа белгиларга қараб бирлашмалар тузиш ҳуқуқига эгалар.

 

10-модда. Касаба уюшмаларининг мустақиллиги

Касаба уюшмалари ўз фаолиятларида давлат органлари ва хўжалик бошқару органларидан мустақилдирлар, уларга Профессиональные союзы независимы в своей деятельности от государственных органов и органов хозяйственного управления, улар олдида жавобгар эмаслар ва улар томонидан назорат қилинмайдилар. касаба уюшмаларининг фаолиятига, касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини чеклайдиган ёки уларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган тарза ҳар қандай аралашув тақиқланади.

Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар, ташкилий тузилмаларини белгилайдилар, касаба уюшмаси органларини сайлайдилар, ўз фаолиятларини ташкиллаштирадилар, мажлислар, конференциялар, қурултойлар, кенгашлар, съездлар ва бошқа тадбирлар ўтказадилар.

Касаба уюшмалари қонунчиликда тақиқланмаган ва уларнинг уставларида назарда тутилган мақсадларга мос келадиган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишлари мумкин.

Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.

 

11-модда. Касаба уюшмаларининг тенг ҳуқуқлилиги

 

Касаба уюшмалари ва уларнинг органлари аъзоларининг сони, тармоққа мансублиги, ҳудудий жойлашуви, касаба уюшмалари бирлашмасидаги иштироки ёки бошқа белгиларидан қатъий назар тенг ҳуқуқларга эгалар.

 

12-модда. Касаба уюшмалари ўзини ўзи бошқариш

 

Касаба уюшмалари мустақил, учинчи шахслар аралашувисиз ўз фаолиятининг мақсадларини ўрнатади, тегишли вазифалар ва уларга эришиш усулларини белгилайди.

 

 

 

13-модда. Касаба уюшмалар фаолиятида ошкоралик

 

Касаба уюшмалар ва уларнинг органлари фаолияти ошкора ва очиқдир. Касаба уюшмалар қабул қиладиган уставлар, шунингдек касаба уюшмалари томонидан тузиладиган жамоа шартномалар ва келишувлар, чоп этилиши шарт.

 

14-модда. Касаба уюшмалари ходимлари тенг ҳуқуқлиги

 

Касаба уюшмасига мансублиги ёки мансуб эмаслиги фуқароларнинг қонунчилик билан кафолатланган меҳнат ва бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини чегаралашни келтириб чиқармайди.

Касаба уюшмалари барча аъзолари, ушбу Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, касаба уюшмалари уставлари ёки локал ҳужжатлари билан ўрнатилган барча ҳуқуқ ва мажбурияларда тенг.

 

 

3-боб. Касаба уюшмаларини тузиш, рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, қайта ташкил этиш ва фаолиятларини тугатиш тартиби.

 

15-модда. Касаба уюшмаларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли

 

Касаба уюшмалари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

 

16-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ташкилотлари, органлари ва бирлашмаларини тузиш

 

Касаба уюшмалари камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан ташкил этилади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги касаба уюшмалари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг низомига мувофиқ фаолият юритади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги касаба уюшмалари мазкур Қонуннинг 13-моддасида ўрнатилган тартибда ҳисобга олинган пайтдан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади.

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги касаба уюшмалари белгиланган тартибда рўйхатга олинган низом асосида фаолият юритади.

Касаба уюшмаларини ташкил этиш ташаббускорлари томонидан чақирилган кенгаш(конференция, қурултой) ёки умумий йиғилишда унинг низоми қабул қилинади, шунингдек, касаба уюшмалари органлари шакллантирилади.  

Соҳавий, ҳудудий ва бошқа белгилар бўйича бир неча кичик корхоналар ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ёки бошқа жисмоний шахсларда ёлланиб ишлаётган ходимлар фақат юридик шахс тузган ҳолда касаба уюшмаларини ташкил этишга ҳақли.  

Касаба уюшмалари бирлашмалари соҳавий, ҳудудий ёки бошқа белгилар бўйича бирлашган икки ёки ундан ортиқ касаба уюшмаларининг ташаббуси билан ташкил этилади.

Касаба уюшмалари бирлашмалари фақат юридик шахсни шакллаштириш орқали ташкил этилади.

Касаба уюшмалари бирлашмаларини ташкил этиш ташаббускорлари томонидан кенгаш (конференция, қурултой) ёки умумий йиғилиш чақирилади, унда бирлашманинг низоми қабул қилинади, шунингдек, ташкил этилаётган касаба уюшмалари бирлашмаларининг раҳбар касаба уюшмалари органлари шакллантирилади.  

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги касаба уюшмалари ва касаба уюшмаларининг бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобаланади.

 

17-модда. Касаба уюшма, касаба уюшмалари бирлашмалари устави

 

Касаба уюшмаси ёки касаба уюшмалари бирлашмаларининг Уставида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

касаба уюшмасининг номланиши, мақсади ва вазифалари;  

бирлашаётган ходимларнинг тоифалари ва касбий гуруҳлари;

касаба уюшмаси ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;

касаба уюшмасини ташкил этиш шартлари ва тартиби;

касаба уюшмаси ташкилоти ёки бирлашмасига аъзоларни қабул қилиш ва ундан чиқиш шартлари;

касаба уюшмаси ташкилоти ёки бирлашмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

касаба уюшмаси органининг тузилиши, вужудга келиш тартиби, ваколатлари ва жойлашуви, улар ваколатларининг муддатлари;

кириш ва аъзолик бадалларини тўлаш тартиби ва уларнинг миқдорлари;

касаба уюшмаси ташкилоти ёки бирлашмасининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шакллантириш манбалари;

касаба уюшмаси ташкилоти ёки бирлашмаси мол-мулкини бошқариш;

касаба уюшмаси ташкилоти ёки бирлашмасини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

Уставга ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш тартиби.

Касаба уюшмаси ёки бирлашмаси Устави ўзида уларнинг рамзларини ифодалаши мумкин.

Уставда касаба уюшмаси фаолиятига тааллуқли бўлган ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар назарда тутилиши мумкин.

Касаба уюшмалари бирлашмалари низомининг талаблари тегишли бирлашманинг аъзолари ҳисобланган касаба уюшмалари учун мажбурийдир.

 

18-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ташкилотлари, органлари ва бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш

 

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги касаба уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона марказ орқали хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.  

Касаба уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлмаган ва тегишли касаба уюшмалари бирлашмалари таркибига кирувчи касаба уюшмаларини ҳисобга қўйиш касаба уюшмалари бирлашмаларини рўйхатга олиш жойи бўйича касаба уюшмаси бирлашмаси рўйхатга олиш органида амалга оширилади.

Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган ва тегишли касаба уюшмаси бирлашмаси таркибига кирувчи касаба уюшмаларини ҳисобга қўйиш уларнинг ташкил этган пайтдан бошлаб уч кун давомида амалга оширилади.

Касаба уюшмалари бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда мазкур Қонун талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

19-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

 

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги касаба уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:   

мазкур касаба уюшмаси раҳбар органи аъзолари томонидан имзо чекилган ҳамда раҳбар органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи ва манзили кўрсатилган ҳолдаги аризаси;  

касаба уюшмасининг низоми икки нусхада;

касаба уюшмасини ташкил этиш, касаба уюшмаси органи аъзолари, низомни тасдиқлаш, касаба уюшмаисни шакллантириш тўғрисидаги ўз ичига олиши лозим бўлган съезд(конференция, қурултой) ёки умумий йиғилиш баённомаси;

рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимни тўлаш ҳақида банк тўлов ҳужжати.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар съезд(конференция, қурултой) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб бир ой давомида тақдим этилади.  

Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган ва тегишли касаба уюшмаси бирлашмасига кирмаган касаба уюшмаларини ҳисобга қўйиш касаба уюшмалари бирлашмасини рўйхатга олиш жойи бўйича рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатларни юбориш орқали амалга оширилади:   

касаба уюшмалари бирлашмаси ваколатли шахси томонидан имзоланган ариза;

ўзида касаба уюшмасини ташкил этиш, касаба уюшмаси органи аъзолари, низомни тасдиқлаш, касаба уюшмаси органларини шакллантириш ҳақидаги маълумотларни ифодалаган съезд(конференция, қурултой) ёки умумий йиғилиш баённомасидан нусхалар.

 

20-модда. Касаба уюшмасининг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

 

Касаба уюшмалари уставига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар касаба уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган муддатлар ва тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.

21-модда. Касаба уюшмаларининг рамзлари

 

Касаба уюшмалари байроқ, тимсол, рамзий байроғи ва бошқа рамзларига эга бўлиши мумкин. Касаба уюшмаси рамзлари давлат рамзлари билан бир хил бўлиши мумкин эмас.  

Касаба уюшмаси рамзлари уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва касаба уюшмаси юридик шахс шаклида ташкил этилган ҳолларда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

22-модда. Касаба уюшмасини қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш.

 

Касаба уюшмаларини қайта ташкил этиш уставда белгиланган тартибда, унинг аъзоларининг қарорига асосан амалга оширилади.

Касаба уюшмаси фаолиятини тугатиш уставда белгиланган тартибда, унинг аъзоларининг қарорига асосан амалга оширилади.

Касаба уюшмалари маъмурий тартибда тугатилиши ёки фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин эмас.

Касаба уюшмаларини, уларнинг бирлашмаларани фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлган холда, касаба уюшмасинингфаолияти суд қарори билан тўхтатилиши мумкин.

 

4-Боб. Касаба уюшмаларининг мулкий ҳуқуқлари

 

23-модда. Касаба уюшмаларининг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги касаба уюшмаларининг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб вужудга келади ва фаолият кўрсатиши тўхтатилиши билан тугатилади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилган касаба уюшмаси фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тегишли рўйхатга олувчи органда ҳисобга қўйилган пайтдан вужудга келади ва ҳисобдан чиқарилган пайтдан тугатилади.

 

24-модда. Касаба уюшмаларининг мол-мулки

 

Касаба уюшмалари ўз мулкида бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, жиҳозлар, пул маблағлари, шунингдек, хорижий валюта, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулкларга эгалик қилиши мумкин.

Касаба уюшмалари ўз мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб беради, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга унидирув қаратилиши мумкин.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилган касаба уюшмалари уларнинг мурожаати бўйича иш берувчининг банк муассасасида очиладиган иккиламчи ҳисоб варағига эга бўлиши мумкин ва банк муассасасига тегишли тўлов топшириқномасни юбориш орқали мазкур ҳисоб варақда турган пул маблағларидан эркин фойдаланади. Иш берувчининг мажбуриятлари бўйича касаба уюшмасининг махсус ҳисоб варағига ундирувни қаратишга йўл қўйилмайди.

Касаба уюшмалари иш берувчиларнинг бирлашмалари ва сиёсий партияларга ғаразсиз моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин эмас.

 

25-модда. Касаба уюшмалари мол-мулкини вужудга келиш манбалари

 

Касаба уюшмалари мол-мулкини шаклланиш манбаларини қуйидагилар бўлиши мумкин:

кириш ва мунтазам аъзолик бадаллари;

ихтиёрий мулкий бадаллар ва хайр-эҳсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Касаба уюшмаларининг мол-мулкининг манбалари, уларни шакллантириш ва фойдаланиш тартиби уларнинг устави билан белгиланади.

Касаба уюшмаларининг манбаларини шаллантиришдан ҳосил бўлган маблағлар уларнинг устав ва низомларида белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун фойдаланилади.

 

26-модда. Касаба уюшмаларининг тадбиркорлик ва бошқа фаолиятлари

 

Юридик шахс шаклида ташкил этилган касаба уюшмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ устав мақсадидан келиб чиқиб тегишли доирада рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланиши мумкин.  

Касаба уюшмалари уставда белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ қонунчиликда белгилангна тартибда банклар, суғурта ташкилотлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тузиш, ноширлик фаолияти билан шуғулланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, мақсадли жамғармалар ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Фаолиятнинг алоҳида турлари касаба уюшмалари томонидан лицензия асосида амалга оширилиши мумкин. Мазкур фаолияти турларининг рўйхати қонунчилик билан белгиланади.

27-модда. Касаба уюшмаларини солиққа тортиш

 

Юридик шахс шаклида тузилган касаба уюшмалари нодавлат нотижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва миқдорда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.

  

5-Боб. Касаба уюшмаларининг асосий ҳуқуқлари

 

28-модда. Касаба уюшмаларининг асосий ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари қуйидагиларга ҳақли:

ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;

меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш;

жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа шартномалари ва жамоа келишувларини тузиш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

бандликни таъминлашга кўмаклашиш;

ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган чораларни кўриш;

меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборотлар олиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

меҳнат низоларини кўриб чиқишда ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш;

меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида халқаро шартномаларни тузишда иштирок этиш.

 

29-модда. Касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда иштироки

 

Касаба уюшмалари, касаба уюшмаларининг ҳудудий, соҳавий, республика бирлашмалари аҳоли бандлигини таъминлаш, ишдан бўшатилаётган ходимларни ҳимоя қилиш, шунингдек, республика, соҳа, ҳудуд, корхона миқёсида бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда иштирок этади.

 

30-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқи

 

Касаба уюшмалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг, шунингдек, меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий манфаатларига даҳлдор масала кўриб чиқиладиган мажлисга, мажбурий тартибда энг кўп аъзоликка эга касаба уюшмаси вакили таклиф этилади.

Касаба уюшмалари тегишли давлат органларига меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида таклиф қиритиш ҳуқуқига эга.  

Меҳнат ва аҳолини ижтиомий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари томонидан тегишли касаба уюшмалари ва касаба уюшмалари бирлашмаларининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

 

31-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ташкилотлари, органлари ва бирлашмаларининг ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиликка оид ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари, уларнинг ташкилотлари, органлари ва бирлашмалари меҳнат ва у билан боғланган бошқа муносабатларда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади.  

Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини эркин ифода этиш, фаолият турини ва касбни танлаш, шунингдек, ҳеч қандай камситишларсиз ва қонун ҳужжатларида белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда меҳнатга ҳақ олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган бошқа қоидалар(меҳнат шартлари, бандлик, ижтиомий кафолатлар ва бошқалар) иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари томонидан тегишли касаба уюшмалари органлари(улар мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда ўрнатилади ва жамоа келишувлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва ёки бошқа корхонанинг локал ҳужжатларида мустаҳкамланади.   

Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни давлат органлари ва бошқа органлардан, шунингдек, корхоналардан қонунда белгиланган тартибда касаба уюшмалари сўралган ҳужжатлар ёки уларнинг тасдиқланган нусхаларини бериши лозим бўлганда сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.  

 

32-модда. Касаба уюшмаларининг жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш ва улар юзасидан музокаралар олиб бориш ҳуқуқи

 

Касаба уюшмалари, касаба уюшмалари бирлашмалари ва уларнинг органлари жамоа музокаралари олиб бориш, манфаатлари ифода этилаётган ходимлар номидан жамоа шартномалар ва жамоа келишувлари тузиш ҳуқуқига эга.   

Жамоа шартномаси ва жамоа келишувларини тузиш, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун иш берувчилар, иш берувчилар бирлашмалари(уларнинг вакиллари) ва касаба уюшмалари ўртасида музокаралар ўтказилади. Зарур бўлганда музокараларда ижро ҳокимияти органлари иштирок этади. Иш берувчилар, ижро ҳокимияти органлари касаба уюшмалари томонидан кўриб чиқиш учун таклиф қилган меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб боришга мажбур.

Иш берувчининг вакили бўлган шахслар билан ходимлар номидан музокаралар олиб бориш ҳамда жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш тақиқланади. Касаба уюшмалари жамоа шартномалари ва келишувларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириши шарт. Иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, ижро ҳокимияти органлари томонидан жамоа шартномалари, келишувлари шартлари бузилган ҳолларда касаба уюшмалари ва уларнинг органлари уларга ушбу камчиликларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома жўнатишга ҳақли ва у бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Мазкур ҳуқуқбузилишни бартараф этиш рад этилган ёки кўрсатилган муддатда келишувга эришилмаган тақдирда келишмовчилик қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.

 

33-модда. Бандликка кўмаклашиш соҳасида касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари бандликка оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ишдан бўшатилаётган ходимлар бўйича чора-тадбирларни таклиф этади, бандлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, шу билан бирга, тегишли жамоа келишувларига ўз ташаббуси билан қонунчиликка зид бўлмаган шартларда ва тартибда мақбул келадиган ишни, ишсиз шахсларни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ишсизлик нафақаси миқдори ва тўлов муддатларини узайтиришни ўз ичига олган фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш, жамоат ишларига ҳақ тўлаш, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан касбий таълим олиш даврида стипендиялар тўлашни таклиф этади.

Иш берувчи ўз вақтида, камида икки ой олдин ходимларнинг манфаатларини ифода этаётган тегишли касаба уюшмасига ходимларни оммавий ишдан бўшатиш тўғрисида ахборот тақдим этади ва бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлар ўтказади.    

Касаба уюшмалари жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ходимларни олти ойгача оммавий ишдан бўшатишни ушбу муддат кечиктирилганлигини муносабати билан кўриладиган зарарни тўлиқ ёки қисман қоплаш орқали тўхтатиб туришни кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

Жамоа шартномалари ёки жамоа келишувларида назарда тутилган ҳолларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан касаба уюшмасининг дастлабки розилигини олмасдан туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.   

34-модда. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмаларининг ижтимоий суғурта, меҳнатнинг шарт-шароитлари, яшаш шароитларини яхшилаш, маданий манфаатларини қондириш, пенсия таъминоти, ходимлар ижтимоий ҳимоясининг бошқа турлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар, нархларнинг ўзгариши, инфляция даражасидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми, бандликни таъминлаш, қайта ўқитиш, ходимларни ишдан бўшатиш шартлари, иш вақти ва дам олиш вақтининг давомийлиги, ишни ўқиш билан қўшиб олиб борувчи шахслар учун қўшимча имтиёзлар, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртани амалга ошириш тартиби, ходимларни якка тартибда жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига иш берувчи томонидан қўшимча бадалларни киритиш миқдори ва муддатлари соҳасидаги ҳуқуқлари қонунчилик, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувлари билан тартибга солинади.

Касаба уюшмалари муносиб ҳаёт ва инсоннинг эркин ривожланишини таъминлайдиган шароитларни яратишга йўналтирилган ижтимоий дастурларни шакллантиришда, ҳайт кечиришнинг асосий мезонларини белгилашга қаратилган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

35-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича касаба уюшмаларининг ахборот олиш ҳуқуқи

 

Касаба уюшмалари ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, давлат органларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ахборотларни бепул ва тўсқинликсиз олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Касаба уюшмалари олинган ахборотларни иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари(иттифоқлар, уюшмалар), ташкилот бошқарув органлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларини таклиф этган ҳолда муҳокама қилишга ҳақли.  

Касаба уюшмалари ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ахборот олиш юзасидан мурожаат қилишга ҳақли. Касаба уюшмасининг сўровига жавоб жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ имкон даражасида қисқа муддатда берилиши лозим.  

 

36-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича давлат дастурларини шакллантиришда, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва касб касалликлари масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Касаба уюшмалари лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш объектларида меҳнат шароитлари хавфсизлигини экспертиза қилишда, шунингдек, лойиҳалаштирилаётган ва ва фойдаланишга топширилаётган механизмлар ва асбоб-ускуналарининг хавфсизлигини экспертиза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бузилишилари сабабларини аниқлаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга.   

Касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилот раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақида ахборот олиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этиш;

иш берувчига ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ишларни тўхтатиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш берувчилар томонидан мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш объектлари ва ишлаб чиқариш воситаларини тажрибадан ўтказиш ва фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида, тиббий-меҳнат эксперт йиғилишларида мустақил экспертлар сифатида иштирок этиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузишда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни яширишда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги талаблар билан тегишли органларга мурожаат қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда шикастланиш ёки соғлиққа етказилган бошқача зарарларни қоплаш, шунингдек меҳнат ва соҳлиқни муҳофаза қилиш соҳасида ходимлар ҳуқуқлари чекланган бошқа ҳолларда ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни, жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган мажбуриятларни бузиш, шунингдек, меҳнат шартларини ўзгартириш билан боғлиқ меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этиш.

 

37-модда. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасида касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари иш берувчилар, мансабдор шахсларнинг меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқларига эга.

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида касаба уюшмалари қуйидагиларга ҳақли:

тадбирларни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, уларни ташкил этиш, шунингдек уларда иштирок этиш;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур ахборотларни давлат органларидан қонунчиликка мувофиқ сўраб олиш;

жамоатчилик назорати натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни тегишли давлат органларида кўриб чиқиш учун юбориш;

ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда иш ҳужжатларини ҳуқуқни муҳофаза қилиуви органларга, шунингдек, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига юбориш;

давлат органларининг ноқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати(ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш;

жамоатчилик назорати натижаларини эълон қилиш.

Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалариги риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун касаба уюшмаси бирлашмалари касаба уюшмаларининг хусусий инспекцияларини тузиш ҳуқуқига эга.  

 

38-модда. Меҳнат низоларини кўриб чиқишда ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга оид касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари

 

Касаба уюшмалари ташкил этилиши ва фаолияти қонунчилик билан белгиланган меҳнат низолари бўйича комиссиялар ишида иштирок этади.

Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини бартараф этишни талаб қилиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаати меҳнат тўғрисидаги қонунчилик бузилишини бартараф этиш ҳақидаги касаба уюшмасининг ёки унинг инспекторининг тақдимномасини ижро этишни рад қилиш(қисман ижро этиш) ҳақида иш берувчининг жавоби олинган кундан бир ойдан кечиктирмай, шунингдек, ходимнинг касаба уюшмасига ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаат қилган кундан берилиши мумкин.    

Касаба уюшмалари жамоага доир меҳнат низоларини ҳал этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ходимларнинг меҳнат ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмалари юридик хизматлар ва маслаҳатлар тузишлари, шунингдек, шартнома асосида тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.  

 

39-модда. Касаба уюшмаларининг Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тузилиши ва бажарилишида иштирок этиш ҳуқуқи

 

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларига таъсир этадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ва бажарилишида иштирок этади.

Касаба уюшмалари тегишли органларнинг халқаро шартномалар шартларини ижро этилишига доир ҳисоботларини этишишга ҳақли.

6-Боб. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

 

40-модда. Жамоатчилик назоратининг асосий принциплари

 

Жамоатчилик назоратининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

оммавийлик ва очиқлик;

холислик ва беғаразлик;

натижаларнинг ишончлилиги;

жамоатчилик назоратини амалга оширишига давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар ва уларнинг вакиллари аралашувига йўл қўйилмаслиги.

 

41-модда. Жамоатчилик назоратининг объекти ва предмети

 

Жамоатчилик назоратининг объекти идоравий тегишлиликдан қатъий назар, иш жойи ҳисобланади.

Жамоатчилик назоратининг предмети Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳар қандай мурожаати ҳисобланади.

 

42-модда. Жамоатчилик назоратининг шакллари

 

Жамоатчилик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:

давлат органлари ва нодавлат органлар, шунингдек иш берувчи ва уларнинг бирлашмаларига мурожаатлар ва сўровлар;

давлат органлари ва судларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;

жамоатчилик муҳокамаси;

жамоатчилик эшитуви;

жамоатчилик мониторинги;

жамоатчилик экспертизаси;

жамоатчилик фикрини ўрганиш;

давлат органлари мансабдор шахслар, иш берувчилар ва уларнинг вакиллари ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш.

Касаба уюшмалари жамоатчилик назоратини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга ошириши мумкин.

 

43-модда. Жамоатчилик назорати мақсадида мурожаатлар ва сўровлар

 

Касаба уюшмалари давлат органлари, ва нодавлат органлар, шунингдек иш берувчи ва уларнинг бирлашмаларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга сўровлар юборишга ҳақли.

Касаба уюшмаларининг мурожаатлари ва сўровлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда ва шартларда кўриб чиқилиши шарт.

Касаба уюшмаларининг ахборот олишга бўлган ҳуқуқи, агар мазкур ахборот шахсга доир маълумотлар ёхуд давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чекланиши мумкин.

 

44-модда. Давлат органлари ва судларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш

 

Касаба уюшмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари ва судларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мазкур органлар ўзининг очиқ ҳайъат мажлисларида касаба уюшмалари иштирок этиши учун шароитлар яратиши лозим.

 

45-модда. Жамоатчилик муҳокамаси

 

Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш жамоатчилик муҳокамасидир.

Жамоатчилик муҳокамаси турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин.

Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамасининг иштирокчилари жамоатчилик муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.

Жамоатчилик муҳокамасининг ташкилотчиси жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалалар, муҳокамани ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик муҳокамасининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди.

 

46-модда. Жамоатчилик эшитуви

 

Давлат органларининг, улар мансабдор шахслари, иш берувчилар ва уларнинг бирлашмаларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд ходимлар ёки умуман, корхонанинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш жамоатчилик эшитувидир

Жамоатчилик эшитуви турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин.

Жамоатчилик эшитуви оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик эшитувининг иштирокчилари жамоатчилик эшитувига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли.

Жамоатчилик эшитувининг ташкилотчиси жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик эшитувининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди.

 

47-модда. Жамоатчилик мониторинги

 

Давлат органларининг ва улар мансабдор шахслари, иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари фаолиятини ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш жамоатчилик мониторингидир

Жамоатчилик мониторинги оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик мониторинги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.

Жамоатчилик мониторингининг ташкилотчиси жамоатчилик мониторингининг объекти, уни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади.

 

48-модда. Жамоатчилик экспертизаси

 

Жамоатчилик экспертизаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборатдир.

Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб этиши ҳам мумкин.

 

49-модда. Давлат органлари мансабдор шахслар, иш берувчилар ва уларнинг вакиллари ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш

 

Касаба уюшмалари:

давлат органлари, иш берувчилар ва раҳбарлар (мансабдор шахслар)нинг ҳисоботларини;

тегишинча поликлиникалар раҳбарларининг ходим соғлиги ҳақидаги ахборотини;

ходимларнинг, уларнинг ишига доир айрим масалалари бўйича мурожаатларини эшитади.

 

7 Боб. Касаба уюшмалари инспекцияларининг фаолияти ва уни ташкил этиш

50-модда. Касаба уюшмалари инспекциясини ташкил этиш

 

Касаба уюшмаси бирлашмаси касаба уюшмаси органи ўз қарори билан касаба уюшмасининг тегишли инспекциясини ташкил этиш, унинг низомини тасдиқлаш, шунингдек, тегишли касаба уюшмаси инспекторларини тайинлаш ҳуқуқига эга.  

Касаба уюшмалари бирлашмаси касаба уюшмаси инспектори мансабдор ёки иш берувчига қарам ҳолатда бўлмаслиги лозим.  

51-модда. Касаба уюшмалари инспекцияларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Касаба уюшмалари инпекторлари ўз мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунчилик, касаба уюшмалари ва меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўзида ифодалаган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши, шунингдек, жамоа шартномалари, келишувлари, меҳнат шартномаси шартлари бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш учун ташкилот, иш жойига мазкур ташкилотда касаба уюшмаси мавжудлигидан қатъи назар тўсқинликсиз кириш;  

ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни ташкилотнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, ижро ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, иш берувчилардан сўраш ва бепул олиш;

ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўрувчи судлар ва бошқа органларда ўз ташаббуси ёки ходимнинг илтимосига кўра уларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил сифатида қатнашиш;

белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиш;

ташкилот раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига кўриб чиқиш мажубри бўлган меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўзида ифодалаган касаба уюшмалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузишни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш, қонунда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритиш;

меҳнат ҳуқуқи нормалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўзида ифодалаган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузишда айбдор шахсларни жавоабгарликка тортиш бўйича тақдимнома билан тегишли давлат органига мурожаат қилиш.  

Касаба уюшмаси бирлашмаси инспектори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Касаба уюшмалари бирлашмалари инспекторлари қуйидагиларга мажбур:

қонунчилик талаблари ва этика қоидаларига риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувидан қочиш;  

ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш билан боғлиқ бўлмаган иш берувчиларнинг ишлаб-чиқариш хўжалик фаолиятига аралашмаслик;

ўз меҳнат вазифаларини амалга ошириши муносабати билан маълум бўлган ишлаб чиқариш ва тижорат сирларини ташкил қилувчи маълумотларни лавозимидан кетганидан кейин ҳам ошкор қилмаслик;

ходимнинг(ходимларнинг) розилигисиз меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, жамоа шартномалари, келишувлари, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларини бузилганлиги тўғрисидаги инспекторга келиб тушган шикоятларнинг манбасини маълум қилмаслик;

тегишли касаба уюшмаси органига ҳар чоракда меҳнат қонунчилигининг, меҳнатни муҳофаза қилиш қоиадаларининг бузилганлиги аниқланган ва уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги ахборотларни тақдим этиш. Касаба уюшмалари инспекторлари томонидан тақдим этилган ахборотлар умумлаштирилади ва кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай ҳар йили чоп этилади.   

Касаба уюшмалари бирлашмаси инспекторлари қонунчиликка, тегишли касаба уюшмаси бирлашмаси устави, шунингдек, касаба уюшмалари инспекциялари тўғрисидаги тегишли қоидаларга мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

  

52-модда. Касаба уюшмалари инспекцияларининг жавобгарлиги

Касаба уюшмалари инспекторлари ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

8-Боб. Касаба уюшмалари ҳуқуқларига риоя қилиш кафолатлари

 

53-модда. Касаба уюшмалари мулкий ҳуқуқларининг кафолатлари

 

Давлат касаба уюшмаларининг мулк ҳуқуқини дахлсизлиги ва химоя қилинишини кафолатлайди.

Касаба уюшмалари ўз пул маблағларини мустақил тасарруф этадилар.

Банк муассасаси касаба уюшмаларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш ва назорат қилиш ҳуқуқига ҳамда қонунлар ёки шартномада назарда тутилмаган банк ҳисобварақларига уларнинг пул маблағларидан ўз хоҳишларига кўра фойдаланиш ҳуқуқига чекловлар белгилашга ҳақли эмаслар.  

Касаба уюшмаларининг мол-мулки давлат фойдасига олиб қўйилиши ва мусодара қилиниши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Касаба уюшмаларининг мол-мулки реквизиция қилиниши мумкин эмас, табиий офатлар, талафотлар, эпидемиялар, эпизиотиялар ва фавқулодда аҳамият касб этган бошқа ҳолатлар бундан мустасно, бунда реквизиция қилинаётган мол-мулкнинг қиймати касаба уюшмасига тўланади.   

Касаба уюшмалари мол-мулкни давлат фойдасига олиб қўйиш, мусодара қилиш ёки реквизиция қилиш устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳақли.

 

54-модда. Касаба уюшмаларининг фаолиятига аралашмаслик кафолатлари

 

Давлат касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлайди, уларни қўллаб-қувватлашнинг шакллари ва шартларини белгилайди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя қилишга мажбурлар, уларнинг фаолиятига кўмаклашадилар. Касаба уюшмаларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай шаклда тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабадор шахслари, иш берувчилар ёки уларнинг ваколатли шахслари ташаббуси билан касаба уюшмаларининг фаолиятини тугатишга йўл қўйилмайди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари, иш берувчилар, уларнинг ваколатли шахслари мазкур модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни содир этганда қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Давлат касаба уюшмаларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар ва қонунчиликка мувофиқ бошқа шаклларда қўллаб-қувватлайдилар.

Юридик ва жисмоний шахслар касаба уюшмаларининг фаолиятини молиявий ёки бошқа шаклда қўллаб-қувватлашлари мумкин.

 

55-модда. Касаба уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш

 

Давлат касаба уюшмалари фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар шаклида, учинчи шахслар ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан ҳимоя қилиш ва бошқа шаклларда, қонунчиликка мувофиқ қўллаб-қувватлаши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар касаба уюшмалари фаолиятини молиявий ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаши мумкин.

 

56-модда. Касаба уюшмалари органлари таркибига кирувчи ходимларнинг меҳнат кафолатлари

 

Касаба уюшмалари органи таркибига кирган ходимларга уларнинг касаба уюшмаси фаолиятини амалга ошириш муносабати билан бирон бир шаклда шаклда таъқиб қилинишдан ҳимоя этиш кафолатланади.  

Касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур шахслар касаба уюшмаси фаолиятини олиб борган касаба уюшмасининг розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.   

Касаба уюшмаси раҳбари ҳисобланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмаси раҳбарлик лавозимини эгаллаган ходимлар билан ваколатлари тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга тегишли касаба уюшмаси бирлашмасининг розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавзоимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши(лавозими) берилади, бундай иш(лавозим) мавжуд бўлмаса, - аввалгисига тенг бошқа иш(лавозим) берилади.

Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш(лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонунларда ёки жамоа шартномалари, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

 

57-модда. Касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратиб бериш бўйича иш берувчининг мажбуриятлари

 

Иш берувчининг мажбуриятлари:

касаба уюшмаларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;

ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишда касаба уюшмалари билан маслаҳатлар ўтказиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда уларнинг розилигини олиш;

ташкилот касаба уюшмаси таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар бўйича асосланган ёзма шаклда жавоб йўллаш;

манфаатларини ифода этаётган ходимларнинг иш жойларига касаба уюшмаси органига сайланган вакилларни тўсқинликсиз қўйиш;

касаба уюшмаларига меҳнат, ташкилот фаолияти, бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича зарур ахборотларни текин бериш;

касаба уюшмалари томонидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур шароитларни таъминлаш;

касаба уюшмаси органига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга касаба уюшмаси вазифаларини иш вақтида бажариш учун вақт бериш. Бунда касаба уюшмаси вазифларини бажариш учун ажратилган вақт иш ҳафтаси умумий соатларининг 30 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

касаба уюшмаларига жамоа шартномалари, келишувларида белгиланган миқдорда маблағларни ўтказиш.

Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда касаба уюшмалари ва уларнинг органлари олдида бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.  

 

58-модда. Касаба уюшмалари инспекциялари фаолиятининг кафолатлари ва уларни таъминлаш

 

Давлат касаба уюшмалари инспекциялари инспекторларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини кафолатлайди.  

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмалари бирлашмалари меҳнат инспекторлари ҳуқуқларига риоя қилишга мажбурдирлар ҳамда уларнинг фаолиятига кўмаклашадилар. Инспекторларнинг қонуний фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиш тақиқланади.

Касаба уюшмалари инспекторлари ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бирон-бир шаклда таъқиб қилиниши мумкин эмас.

 

9 Боб. Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки

 

59-модда. Касаба уюшмалари билан иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, ижро ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатлар

 

Касаба уюшмаларининг иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, ижро ҳокимияти органлари билан муносабатлари ижтимоий шерикчилик, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувлари тизими асосига қурилади.   

Касаба уюшмалари давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ходимларнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий суғурта, аҳолини бандлиги, фуқароларнинг пенсия таъминоти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, санаторий-курортда даволаниш бўйича масалалар, шунингдек бошқа уставда назарда тутилган вазифаларни ҳал этиш учун ўзаро алоқаларни йўлга қўйишга ҳақли.  

 

60-модда. Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликнинг асосий принциплари

 

Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликнинг асосий принциплари қуйидагилар:

қонунчилик нормаларига риоя қилиш;

тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;

тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

тарафларнинг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш;

ижтимоий-меҳнат соҳасида масалаларни эркин танлаш ва муҳокама қилиш;

мажбуриятларни олишнинг ихтиёрийлиги;

олинган мажбуриятларни амалда таъминланиши;

тарафлар томонидан олинган мажбуриятларни бажаришнинг мажбурийлиги;

назоратнинг тизимлилиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

 

61-модда. Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликнинг тарафлари

 

Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликнинг тарафлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ходимлар касаба уюшмалари тимсолида ёки уларнинг бошқа ваколатли вакиллари;

Вакилликка ўрнатилган тартибда ваколат берилган шахслар тимсолида иш берувчилар;

Давлат бошқаруви органлари.

 

62-модда. Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик органлари

 

Ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишни таъминлаш, жамоа музокараларини(маслаҳатлашувлар) олиб бориш ҳамда жамоа шартномалари ва келишувларини тайёрлаш, уларни тузиш, шунингдек уларнинг бажалариши устидан назоратни ташкил этиш учун тенглик асосида тарафларнинг қарори билан зарур ваколатларга эга бўлган комиссия тузилади.

Республика даражасида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича доимий асосда фаолият юритувчи уч томонилама комиссия тузилади. Мазкур комиссиянинг аъзолари бўлиб республика касаба уюшмаси бирлашмаси, республика иш берувчилар бирлашмаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари ҳисобланади.  

Тармоқ даражасида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича доимий фаолият юритувчи уч томонлама комиссия тузилади. Мазкур комиссиянинг аъзолари бўлиб тармоқ касаба уюшмалари бирлашмаси, тармоқ иш берувчилар бирлашмаси вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вакиллари ҳисобланади.    

Ҳудуд даражасида(минтақа) ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича доимий фаолият юритувчи уч томонлама комиссия тузилади. Мазкур комиссиянинг аъзолари бўлибҳудудий касаба уюшмаалари бирлашмаси, ҳудудий иш берувчилар бирлашмаси вакллари, шунингдек жойлардаги ижро ҳокимияти органлари вакллари ҳисобланади.

Локал даражада жамоа музокараларини олиб бориш учун касаба уюшмаси ва иш берувчилар ваклларидан иборат икки томонлама комиссия тузилади.

 

63-модда. Касаба уюшмаларининг ижтимоий шерикчиликда иштирок этиш шакллари

 

Касаба уюшмалари ижтимоий шерикчиликда қуйидаги шаклларда иштирок этади:

жамоа шартномалари, келишувлари лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни тузиш бўйича жамоа музокараларини ўтказиш;

жамоа шартномалари ва келишувларининг тегишли қоидаларини бажаралиши устидан назоратни амалга ошириш;

корхонанинг локад ҳужжатларини келишиш;

ижтимоий-меҳнат ва у билан бевосита боғланган бошқа муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича кклишувга эришишда тарафларнинг ўзаро маслаҳатлар ўтказиши;

ташкилотнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда иштироки;

меҳнат низоларини ҳал этишда иштирок этиш.

Касаба уюшмалари ижтимоий шерикчиликда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

10-Боб. Якуний қоидалар

 

64-модда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

 

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

65-модда. Касаба уюшмалари фаолияти билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш

 

Касаба уюшмалари фаолияти билан боғлиқ, ҳамда касаба уюшмалари томонидан ўз устав вазифаларини ижро этиш муносабати билан юзага келган низолар, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

66-модда. Ушбу Қонунни ижро этиш, моҳияти ва мазмунини етказиш, тушунтиришни таъминлаш

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижро этилишини таъминлаши, ижро этувчиларга етказиши, аҳолига унинг моҳияти ва мазмунини тушунтириб берилишини таъминлаши лозим.

 

67-модда. Айрим қонун актларини ўз кучини йўқотган деб топиш.

 

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин

:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 638-XII-сонли “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ведомости, 1992 й., №9, 344-бет);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги Постановление Верховного Совета Республики Узбекистан от 02 июля 1992 года 639-XII-сонли «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ведомости, 1992 й., №9, 345-бет);

3) Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2001 йил 7 декабрдаги 320-II сонли Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ведомости, 2002 й., №1, 20-бет);

4) Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 28 ноябрдаги ЎЗҚ-413-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами, 2016 й., №48, 546-белт).

 

68-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

Давлат бошқарув органларининг ушбу Қонунга зид бўлган меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилиишларини таъминласин.

 

69-модда. Ушбу Қонунни кучга кириши

 

Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                             Ш. МИРЗИЁЕВ

 

 

 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...