Cайт ранги: A A


Муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР, КАСАЛЛИКЛАР ВА БЕГОНА ЎТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида
(янги таҳрир)

 

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш, уларнинг салбий таъсири оқибатларига қарши самарали курашиш, пестицидлар ва агрокимёвий воситаларнинг инсон соғлигига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, қулай фитосанитар вазиятни ва давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                            касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
тўғрисидаги
                            қонун ҳужжатлари

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун
 ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

агрокимёвий воситалар – қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳосилининг пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш ҳамда тупроқ унумдорлигини яхшилашда қўлланиладиган кимёвий воситалар;

бегона ўтлар – биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосили
ва маҳсулоти сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;

биофабрика – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан биологик ҳимоя қилишда қўлланиладиган фойдали ҳашаротларни (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар) ялпи кўпайтириш фаолияти билан шуғулланувчи субъект;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари – қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар
ва ҳашаротлар;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари касалликлари – қишлоқ хўжалиги ўсимликларида фитопатоген микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодалар ва бошқалар) ва (ёки) ташқи муҳитнинг ноқулай шароитлари таъсирида пайдо бўлган касалликлар;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
 – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан кимёвий, биологик ва бошқа усуллар ёрдамида ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
 ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш усуллари
 – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган курашиш тадбирлари;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган кимёвий ва биологик воситалар;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилишнинг биологик воситалари – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган фойдали тирик организмлар ва (ёки) уларнинг фаолияти туфайли ҳосил бўлган табиий моддалар ёхуд уларнинг синтетик аналоглари;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламенти – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида қўлланиладиган ҳар бир кимёвий ёки биологик воситадан фойдаланишда риоя этилиши шарт бўлган талаблар (усуллар, даврийлик, муддатлар, нормалар ва бошқалар);

пестицидлар – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхати – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар ҳамда уларни қўллашнинг самарали, инсон саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказмайдиган усул ва меъёрларини ўз ичига олган рўйхат;

фитосанитар ҳолат – қишлоқ хўжалиги ўсимликларида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг (турлар бўйича) тарқалиши, ривожланиши
 ва зарар етказиш даражаси, уларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ва (ёки) ўсимликлар маҳсулотларига яширин хавфи билан белгиланадиган карантин ости объектларининг ҳолати;

фитосанитария назорати – қишлоқ хўжалиги ўсимликларида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг (турлар бўйича) тарқалиши, ривожланиши ва зарар етказиш даражасини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини амалга ошириш.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасини
давлат томонидан тартибга солиш

4-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                           касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги
                           давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва техник шарт-шароитлар яратиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишга оид талабларга риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ
                           хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
                           ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ўз ваколати доирасида қабул қилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
                           вазирлигининг
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини
                           зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя
                           қилиш
соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхатига олиш ва рўйхатдан чиқариш тартибини тасдиқлайди;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини, янги техник ва технологик жараёнлар ҳамда улардан фойдаланиш усулларини яратиш, синаш ва жорий этишга доир илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва лойиҳалаш ишларини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёргарликдан ўтказилиши ва малакаси оширилишини таъминлайди;

кимёвий, биологик ва бошқа препаратларни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқади ҳамда уларни тасдиқлайди;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
ўз ваколатлари доирасида қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳаси бўйича қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
                           вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб
                           чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш
                           ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат
                           комиссиясининг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини
                           
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя
                           қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат кимё комиссияси деб аталади) қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Давлат кимё комиссияси:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар
ва агрокимёвий воситалар рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади)
киритади ва рўйхатдан чиқаради;

мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларига доир илмий-техникавий ҳужжатлар экпертизадан ўтказилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларининг қўллаш регламентларини ишлаб чиқиш ва уларни рўйхатга олиш учун синовлар ташкил этади;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ёки хорижий давлатлардан келтирилган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари сифатини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда назорат қилади, уларни қўллаш юзасидан хулосалар беради ҳамда инсон саломатлиги ва атроф муҳитга салбий таъсири аниқланганда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда қўлланилиши тақиқланган ёки чекланган фаол ва нофаол ингредиентларни аниқлайди;

фуқароларга берилган ер участкаларида фойдаланишга рухсат этилган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқади.

Давлат кимё комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
                           Давлат санитария-эпидемиология хизматининг қишлоқ
                           хўжалик ўсимликларини
зараркунандалар, касалликлар
                           ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш
ва кўмиб ташлаш нормалари, қоидалари ҳамда нормативларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария-гигиена назоратини амалга оширади;

токсикологик-гигиеник жиҳатдан баҳо бериш бўйича илмий-тадқиқотлар ташкил этади ва ўтказади, пестицидларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидаги, ишлаб чиқариш ва атроф муҳит объектларидаги гигиеник нормативлари ҳамда регламентларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг давлат санитария-гигиенаси экспертизасини ўтказади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари билан бевосита ишлайдиган шахсларнинг дастлабки ва ҳар йилги тиббий кўриклардан ўтишини назорат қилади, пестицидлар билан заҳарланган беморларга ташхис қўйилишини ва лозим ҳолларда тиббиёт муассасаларида даволанишга йўлланма берилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни
                           муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалик
                           ўсимликларини
зараркунандалар, касалликлар ва бегона
                           ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг сув ва тупроқдаги қолдиқ миқдорларини атроф муҳитга кўрсатадиган таъсирини баҳолайди беради ва зарур бўлганда, экологик экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади, зарарли организмларга қарши курашишнинг экологик хавфсиз биологик усуллари қўлланилишини назорат қилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни
ва идишларни кўмиш жараёнида иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, йўқ қилиш ва кўмишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
                             
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг қишлоқ
                             хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
                             ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини олиб боради;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ташқи ва ички карантини бўйича тадбирларни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва маҳсулотларининг фитосанитар ҳолатини назорат қилади;

республика ҳудудида карантин объектлари аниқланганда, ушбу карантин объектлари бошқа минтақаларга тарқалишининг олдини олиш ва уларни йўқ қилиш бўйича профилактика чораларини ўз вақтида ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг (дарахт турлари бўйича) кўчатлари, уруғлари, қаламчалари ва экиш учун мўлжалланган бошқа қисмларини мамлакатимизга олиб келиниши, тарқатилиши ва қўлланилиши тўғрисидаги маълумотларнинг марказлашган электрон базасини шакллантиради ва уни тўлдириб боради;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари, иссиқхоналар, омборхоналар ва бошқа объектларда зарарли организмларнинг тарқалиши, ривожланиши бўйича кузатув ишларини олиб боради, шунингдек, экин ерларининг фитосанитар ҳолати, зарарли организмларга қарши ўтказилган
ва режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб чиқади;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли экин ерлари ва бошқа объектларда ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11-модда. Махсус ваколатли хўжалик бошқаруви органларининг
                           
 қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш соҳасидаги
                             ваколатлари

Махсус ваколатли хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Махсус ваколатли хўжалик бошқаруви органлари:

қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларини умумлаштириш орқали ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабнинг ҳар йилги прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш
ва тақсимланишининг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича фавқулодда вазиятлар
рўй берса (агар, далаларда касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтларнинг оммавий тарқалиш хавфи мавжуд бўлса), ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва уларнинг заҳираларини шакллантиради;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этади, шунингдек, уларни ташиш, сақлаш қоидалари
ва қўллаш регламентларига риоя этилишини таъминлайди;

белгиланган назорат ва сигнал майдонларида доимий радиологик
ва токсикологик кузатувларни олиб боради, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида (сотувга чиқариш, қайта ишлаш ва омборга киритишдан олдин) оғир металлар тузлари ва пестицидлар қолдиқлари ҳамда радионуклидларнинг тўпланиш даражаси юзасидан лаборатория таҳлиллари асосида тегишли хулосалар беради;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда аргокимёвий хизматлар кўрсатади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши профлактика
ва курашиш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишнинг биологик усулларини кенг кўламда ривожлантириш ва қўллашга кўмаклашади, биомаҳсулотлар сифатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади, биолабораториялар моддий-техника базасини яхшилайди ҳамда биологик препаратлар ишлаб чиқарилишни ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий ва хорижий илғор фан ютуқларини амалиётга жорий қилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилишнинг самарали усулларини ишлаб чиқади;

республика ҳудудидаги ер майдонлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари
ва маҳсулотларининг фитосанитар ҳолатини назорат қилади, шунингдек, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши ва тарқалишини прогноз ва мониторинг қилади, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича профилактика ва интеграция чора-тадбирлари ўз вақтида ташкил этилишини таъминлайди.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли хўжалик бошқаруви органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қишлоқ
                             хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
                             ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди
ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил қилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тадбирларини ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатларини амалга оширишда Давлат кимё комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхати талаблари ва регламентларига риоя этади.

13-моддаҚишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
соҳасида
                             фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини
                             ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий дастурлар
ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этувчи давлат органлари
ва бошқа органларга кўмаклашади;

тегишли ҳудуд аҳолисини қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини тарқалиши тўғрисида хабардор қилиди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги
                             ўсимликларини
зараркунандалар, касалликлар ва бегона
                             ўтлардан
ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари

Жисмоний ва юридик шахслар:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш хизматларинии кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузиш;

тегишли ҳудуд ва республикадаги фитосанитар ҳолат юзасидан ахборот олиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича текширувлар натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясидан ахборот олиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, уларни республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш;

давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги
                             ўсимликларини
зараркунандалар, касалликлар ва бегона
                             ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги мажбуриятлари

Жисмоний ва юридик шахслар:

ўзларига тегишли ер участкалари, иссиқхоналар, омборхоналар
ва бошқа объектларда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши, ривожланишининг олдини олиш мақсадида кузатув ишларини олиб боришлари ва ҳимоялаш тадбирларини амалга оширишлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси талабига биноан ўз ҳудудларидаги ерлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитария ҳолатига, шунингдек, уларни ҳимоя қилиш тадбирларининг амалга оширилиши ва қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишга доир маълумотни тақдим этишлари;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажаришлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини хавфли фитосанитария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан хабардор қилишлари;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари, мазкур воситалар атроф муҳитни ифлослантиришига йўл қўймасликлари шарт.

Жисмоний шахслар ўзларига ажратилган ер участкаларида фойдаланадиган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари фуқаролар фойдаланиши учун рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатига киритилган бўлиши лозим.

Жисмоний ва юридик шахслар зиммасига қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

4-боб. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш, уларни реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби

16-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситаларини рўйхатга олиш

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки хорижий давлатлардан келтириладиган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссияси томонидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган рўйхатга олиш синовларининг натижалари асосида рўйхатга олинади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари беш йил муддатга рўйхатга олинади.

Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш мақсадида олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш тақиқланади.

17-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                              касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                              воситаларини рўйхатга олиш синовлари

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари уларни қўллаш регламентларини ишлаб чиқиш ва асослаш учун ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш самарадорлигини аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлигига салбий таъсирининг қай даражада хавфлилигини баҳолаш ва гигиена нормативлари, санитария нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини қўллашга экологик жиҳатдан баҳо беришни ўз ичига олади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида ариза берган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг техник ҳужжатлари ҳамда намуналарини тақдим этишлари шарт.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш муддати икки йилдан ошмаслиги лозим.

Давлат кимё комиссияси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан гувоҳнома берилган
ёки аккредитациядан ўтган муассасалар билан биргаликда мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган ва хорижий давлатлардан келтириладиган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари сифатини назорат қилади ва уларнинг таркибидаги таъсир этувчи моддалар миқдорини аниқлайди.

18-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш
                             воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига
                             доир хулоса

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига доир хулоса Давлат кимё комиссияси томонидан тайёрланади.

Рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулосани тайёрлаш муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида ариза берган, шунингдек, уларни ихтиро қилган шахслар қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрланишида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулосадан норози бўлган жисмоний ва юридик шахслар суд органларига белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

19-модда. Рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳнома

Давлат кимё комиссиясининг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ҳақидаги қарори рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш
ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситаларни рўйхатига олиш учун асос ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома шакли Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланади.

20-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситаларини қайта рўйхатга олиш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланган тартибда тегишли жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати асосида қайта рўйхатга олинади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш тўғрисида мурожаат қилинганда, улар қайта рўйхатга олингунга қадар Давлат кимё комиссиясининг рухсати билан қўлланилиши мумкин.

21-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситалари рўйхатга олингани ва қайта рўйхатга
                             олинганлиги учун ҳақ тўлаш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш учун тўланадиган тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

22-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситалари рўйхатга олинганлигини бекор қилиш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олингани қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;

рўйхатга олинган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда инсон соғлигига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказилиши эҳтимоли тўғрисида илмий жиҳатдан тасдиқланган янги маълумотлар мавжуд бўлса;

рўйхатга олинган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хусусияти, биологик жиҳатдан самарадорлиги пастлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси асосида Давлат кимё комиссияси уларнинг рўйхатга олинганлигини бекор қилади.

23-модда. Тақиқланган фаол ва нофаол ингредиентларни ҳисобга
                             олиш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилиши тақиқланган ёки чекланган фаол ва нофаол ингредиентларини махсус ваколатли орган - Давлат кимё комиссияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва тегишли ваколатли органлар билан биргаликда аниқлайди ва қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрига киритади.

24-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситаларини тажриба тарзида қўллаш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш борасида рўйхатга олинмаган ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб этиладиган вазиятлар юзага келган ҳолларда, бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллашга рухсат этилади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома Давлат кимё комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати билан келишилган ҳолда берилади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома беришда Давлат кимё комиссияси тажриба раҳбарини, шунингдек, уни ўтказиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

Тажриба тарзида қўллаш муддати тугаганидан кейин тажриба раҳбари Давлат кимё комиссиясига тажриба натижалари тўғрисида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқлари, тажриба ўтказишда фойдаланилган асбоб-ускуналар ва мосламаларнинг турган жойи ҳақида ҳисоботлар тақдим этади.

25-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситаларини стандартлаш, сертификатлаш
                             ва маркировкалаш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

26-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             воситаларини реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси
                             ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш

Мувофиқлик сертификатига эга бўлган, рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар
ва агрокимёвий воситалар рўйхатига киритилган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқишга йўл қўйилади.

27-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                              касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                              воситаларини қўллаш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари фитосанитария, санитария ва экология вазияти ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламенти асосида қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатда қайд этилган меъёрлардан ортиқ сарфлашга йўл қўйилмайди.

28-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини
                             қўллашда эҳтиёт чоралари

Истеъмолчиларни қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини қўллашда эҳтиёт чоралари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш мақсадида жисмоний ёки юридик шахслар қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлашга доир маълумот ҳамда огоҳлантирувчи маркировкаси бўлган идиш ёрлиғини тақдим этишлари шарт.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлаш тўғрисидаги тавсияномалар шакли, уларни тасдиқлаш тартиби ҳамда идиш ёрлиғига қўйиладиган талаблар Давлат кимё комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати билан келишилган ҳолда белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши лозим.

Яроқлилик муддати ўтган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан гувоҳнома берилган
ёки аккредитациядан ўтган ташкилотларнинг хулосаси асосида қўллаш мумкин.

29-модда. Кимёвий моддалар, биологик воситалар
                             ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш,
                             йўқ қилиш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб
                             ташлашга доир талаблар

Жисмоний ва юридик шахслар кимёвий моддалар, биологик воситалар
ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб ташлаш чоғида фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хавфсизлигини таъминловчи санитария-гигиена нормалари, қоидалари
ва нормативларига, ҳайвонат дунёси ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига, ўсимлик дунёси объектлари ва уларнинг ўсиб кўпайиш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари шарт.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда сақлашга рухсат этилади. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини идишсиз сақлаш тақиқланади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини фақат мослаштирилган махсус мосланган транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш ва ташиш чоғида инсон соғлигига ва атроф муҳитга зарар етказилишини истисно этадиган талабларга риоя этилиши зарур.

Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўллаш тақиқланган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек, уларнинг идишларини зарарсизлантириш, утилизация қилиш, йўқ қилиш ва кўмиб ташлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўллаш тақиқланган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек, уларнинг идишларини йўқ қилиш усуллари қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини тайёрловчилар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда махсус ваколатли орган - Давлат кимё комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилади.

30-модда. Экологик хавф эҳтимоли бўлган вазиятлар

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган ўта заҳарли, кучли таъсир этувчи заҳарли, радиоактив ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда экологик хавфли вазиятлар юзага келиш эҳтимоли пайдо бўлганда, тегишли ишлаб чиқариш объектлари атрофида, транспорт магистраллари бўйида қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

31-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш
                             тадбирларини
молиялаштириш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

32-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш
                             тадбирларини амалга ошириш бўйича фаолиятга
                             аралашишга йўл қўйилмаслиги

Ваколатли органларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича фаолиятига аралашиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади.

33-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан
ҳимоя қилиш соҳасидаги
                             н
изоларни ҳал этиш

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

34-модда. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар,
                             касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги
                             қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...