Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида

19 August 1999

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солади ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза этишни таъминлашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек атроф табиий муҳитни ҳимоя этишга қаратилган.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • йўл— транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мос-лаштирилган вахудди шумақсадда фойдаланиладиган ерминтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ваидоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар вакишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари вайўлкаларини, шунингдек шаҳарэлектр транспорти йўлларини олади;
  • йўл ҳаракати— одамлар ваюкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
  • йўл ҳаракати қатнашчиси— йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги— йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари вауларнинг оқибатларидан химояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;
  • йўл-транспорт ҳодисаси— транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқатарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш— йўл-транспорт ҳоди-саларининг юзага келиш сабаблари олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини енгиллатишга қаратилган фаолият;
  • йўл ҳаракатини ташкил этиш— йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар вабошқарув ҳара-катлари
  • транспорт воситаси— одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
  • транспорт воситасининг эгаси— транспорт воситасига мулк хуқуқида ёки бошқаашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.
  • мажмуи;
3-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги Қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа Қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида¬ги Қонун хужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон автомобиль вадарё транспорти агентлиги;
  • Автомобиль йўллари қуриш вафойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини тасдиқлайди вауларни амалга ошириш устидан назорат олиб боради;
  • йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вайўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқанорматив хужжатларни тасдиқлайди;
  • вазирликлар ваидораларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
  • транспорт воситалари вайўлларнинг техникавий ҳолатига, йўллар ватемир йўлдан ўтиш жойлари бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилайди;
  • транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга, шу-нингдек, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатишга доир умумий талабларни белгилайди;
  • транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шундай воситаларнинг ўзини, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолларини, йўл-транспортбошқакўрсаткичларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини амалга оширади;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш худудий дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларни амалга ошириш устидан назорат олиб боради;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини, шунингдек йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
  • йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги жароҳатланишларнинг олдини олиш, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғибэтиш ҳамда экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўради;
  • шаҳарлардаги, шаҳарчалар вақишлоқ аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг, йўлкаларнинг ҳамда йўл ҳаракатини бошқариш восита-ларининг, шунингдек шаҳарэлектр транспорти йўлларининг қурилиши васоз ҳолатда сақланишини таъминлайди;
  • қонун хужжатларига мувофиқ бошка ваколатларни амалга оши-ради.

7-модда. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:

  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини ишлаб чиқишваамалга оширишда иштирок этади;
  • автомобилда юкташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
  • транспорт воситалари ватранспортда кўрсаталадиган хизматлар сертификатлаштирилишини амалга оширади;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига автомобиль транспортида риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

8-модда. Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги ваколатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси:

  • ўз тасарруфидаги автомобиль йўлларидан транспорт воситала-рининг хавфсиз қатнови учун буйўлларнинг соз ҳолатда сакланишини таъминлайди;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл қопламасининг ҳолати, гид-рометеорологияга оид вабошқашароитлар тўғрисида зарур ахборот билан таъминлайди;
  • автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини бошқариш воситалари, тезкор алоқатизими қурилиши важиҳозланишини амалга оширади ҳамда уларнинг сақланишини таъминлайди;
  • автомобиль йўлларининг қатнов учун хатарли жойларини аниқлайди вабужойларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомил-лаштиришчора-тадбирларини кўради;
  • оғирвазнли, йирик габаритли, хавфли вамахсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этади, шунингдек йўл хизмати кўрсатиш объектлари жойлашувига розилик беради;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати:

  • йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ванормаларини ишлаб чиқади;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларининг ушбу Қонунга, йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда бошқақонун ҳужжатларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қисмига риоя этиши устидан назорат олиб боради;
  • жамоат транспортининг шунингдек оғирвазнли, йирик габаритли, хавфли вамахсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этади;
  • йўлларни, темир йўл кесишуви жойларини, автомобиль ёқилғиси қуйиш тармоқларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларига розилик беради;
  • фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назорат олиб боради, транспорт воситаларининг техник кўригини ўтказади;
  • йўллар ватемир йўлдан ўтиш жойларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини бошқариш воситалари билан жиҳозланиши устидан назорат олиб боради;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ванормаларига мувофиқ бўлмаган йўллар ватемир йўл кесишуви жойларидан фойдаланишни тақиқлайди;
  • транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳоллари вайўл-транспорт ҳодисалари хисобини варўйхатини юритади;
  • транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига доир гувоҳномалар беради:
  • қонун хужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўради;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оши-ради.

10-модда. Транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг эгалари:

  • техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланишлари;
  • транспорт воситаларини тегишли малакаси бўлган ватиббий кўрикдан ўтган шахслар бошқаришига ижозат этишлари;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ваэкология нормалари талабларига риоя этишлари шарт.

11-модда. Йўлларни сақлаш ва таъмирлашга доир талаблар

Йўлларни сақлаш ва таъмирлаш йўлларни бошқарувчи органлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Йўлларни бошқарувчи органлар зиммасига юклатилган мажбури-ятларни бажармаганлиги оқибатида, йўл шароитларига кўра содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари туфайли етказилган зарар мазкур органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланмоғи керак.

12-модда. Транспорт воситалари конструкцияларини тайёрлаш чоғидаги талаблар

Транспорт воситалари конструкциялари, қўшимча ускуналар, эхтиёт қисмлар йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари. қоидалари ва нормаларининг талабларига мос бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.

13-модда. Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарига доир талаблар

Йўл ҳаракатида қатнашувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Техник кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

14-модда. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш чоғидаги талаблар

Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш юзасидан ишлар бажараётган ва хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бу ишларни (хизматларни) йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стан-дартлари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда амалга оши-радилар.

15-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш

Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Транспорт воситаларининг техник носозликлари рўйхати ва бундай воситалардан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар йўл ҳаракати қоидалари билан белгилаб қўйилади. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шунга ваколатли мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

16-модда. Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга доир асосий талаблар

Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:

  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ равишда ташкил этади:
  • ҳайдовчиларнинг қонун хужжатларида белгиланган мехнат килиш вадам олиш режимига риоя этади;
  • ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратиб беради;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;
  • транспорт воситаларининг сақланишини таъминлайди.

Автомобилда ёки ер уста шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари доирасида, ташишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус қоидалар белгилаши ҳамда транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига қўшимча талаблар қўйиши мумкин.

17-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш

Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини дастлабки тарзда мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан, шу жумладан йўлга чиқиш олдидан ва йўлдан қайтганидан кейин тиббий кўриклардан ўтказиш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл ҳаракати қатнашчиларига, ички ишлар органларининг бошқа ихтисослашган бўлинмаларнинг мансабдор шахсларига ва, аҳолига йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланган шахсларга тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ёрдам кўрсатиш усулларини вақти-вақти билан ўргатиш йўли орқали амалга оширилади. Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойнинг ўзида, тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ёрдам кўрсатишдан, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойнинг ўзида, даволаш-профилактика муассасасига олиб борилаётганда ва даволаш-профилактика муассасасида малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Тиббий кўрикларни ўтказиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тартиби, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати, шунингдек транспорт воситаларини бошқаришни тақиқловчи, тиббиёт нуқтаи назаридан номақбул кўрсаткичлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

18-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш — қўлланиши стандартлар билан тартибга солинадиган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари ва схемаларида назарда тутилган бошқаришнинг техник воситаларидан ҳамда уларнинг конструкцияларидан комплекс фойдаланиш асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартиби йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг тарафлама қатнови белгиланади.

19-модда. Йўл ҳаракати катнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Йўл ҳаракати катнашчиларининг йўллардаги қатновнинг хавфсиз шароитларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
Йўл ҳаракати катнашчиларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг ҳуқуқларини чекламаслиги ёки бузмаслиги керак.
Йўл ҳаракати катнашчилари:

  • йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ йўллар бўйлаб эркин вамонеликсиз ҳаракатланиш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ҳуқуқларининг бузилиши ёки чекланиии сабаблари тўғрисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олиш;
  • қатновнинг хавфсиз шароитлари тўғрисида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ маҳсулот вахизматлар сифати ҳақида тўлиқ ваишончли ахборот олиш;йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда бепул тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишлари ўтказиш вабошқашошилинч ёрдам кўрсатиш вазифаси қонун хужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган ташкилотлар вамансабдор шахслардан ана шундай ёрдамлар олиш, қутқарув ишлари кўрсатилишига эришиш;
  • йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уларнинг ўлими, тан жарохати олиши, транспорт воситаси ваюклар шикастланиши руй берган ҳолларда қонун хужжатларида белгиланган тартибда зарарларнинг ўрни қопланишига эришиш, шунингдек маънавий зиён учун ком¬пенсация олиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сохасида фаолият олиб бораётган мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан белгиланган тартибда шикоят килиш ҳуқуқига эга.

Йўл ҳаракати катнашчилари қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга хам эга бўлишлари мумкин.
Йўл ҳаракати катнашчилари:

  • ушбу Қонун, Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги бошка қонун ҳужжатлари талабларини би-лишлари вауларга оғишмай риоя этишлари;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида махсус вако-латли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабла-рини
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришлари шарт.

бажаришлари;

20-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи

Қуйидагиларни:

  • мотоцикллар, мотороллерлар вабошка мототранспорт восита-ларини бошқариш ҳуқуқиўн олти ёшга тўлган шахсларга берилади;
  • рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ҳамда ўриндиклар сони ҳайдовчиникидан ташқари саккизтадан ошмайдиган автомобилларни бошқариш ҳуқуқиўн саккиз ёшга тўлган шахсларга берилади, такси бундан мустасно;
  • такси тариқасида фойдаланиладиган автомобилларни, шунингдек йўловчилар ташишга мўлжалланган ваҳайдовчиникидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиғибўлган автомобилларни, трамвайлар ватроллейбусларни бошқариш ҳуқуқийигирма бир ёшга тўлган шахс¬ларга берилади;
  • транспорт воситалари составларини бошқариш ҳуқуқиушбу қисмнинг учинчи ватўртинчи хатбошиларида кўрсатилган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга транспорт воситаларини бошқариш стажи ўн икки ойдан кам бўлмаган такдирда берилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи тиббий кўрикдан ўтган ва малака имтиҳонларини топширган шахсларга бериладиган, белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Малака имтиҳонларини топшириш ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига доир гувоҳнома бериш тартиби Ўзбекистон Рес-публикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

21-модда. Транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга доир талаблар

Тегишли тоифадаги транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлаш ўкув режалари ва дастурларида назарда тутилган ҳажмда тегишли тайергарликдан ўтган шахслар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар топширишига йўл қўйилади.
Мотоцикллар, мотороллерлар ва бошқа мототранспорт восита-ларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқароларнинг тегишли дастурлар ҳажмида мустақил тайёргарлик кўришига йўл қўйилади.
Тегишли тоифалардаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлашнинг ягона дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

22-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

  • ҳайдовчининг соғлиғитранспорт воситасини хавфсиз бошқаришга монелик қиладиган тарзда ёмонлашганлиги тиббий хулоса билан тасдиқланганда;
  • мазкур ҳуқуқдан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маҳрум этилганда. Жавобгарлик чораси тариқасида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўладиган ҳуқуқбузарлик турлари қонун хужжатлари билан белгиланади. Транспорт воситаси¬нибошқариш хуқуқидан маҳрум этиш суд томонидан қўлланилади.

23-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

24-модда. Низоларни ҳал этиш

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида келиб чиқадиган низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил «19» август,
818-I

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Рес-публикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1999 йил «19» август,
819-I


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...