Cайт ранги: A A


Темир йўл транспорти тўғрисида

15 April 1999

1-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • темир йўл транспорти (темир йўл)— умумий фойдаланишдаги транспорт турларидан бири бўлиб, уишлаб чиқариш ваижтимоий йўналишдаги корхоналар, муассасалар ваташкилотларни ўз таркибига олган, бошқадавлатларнинг темир йўллари ватранспортнинг бошқатурлари билан ўзаро ҳамкорликда ташиш эҳтиёжларини таъминловчи ягона ишлаб чиқариш-технология мажмуидан иборатдир;
  • темир йўл транспорти корхонаси— темир йўл асосий фаолиятининг тузилмавий бўлинмаси бўлиб, бевосита ташиш жараёнини таъминлайди;
  • темир йўл транспорти муассасаси— темир йўлнинг кадрлар тайёрлаш, темир йўл транспорти ходимларига ижтимоий-маиший вамаданий хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган тузилмавий бўлин¬маси;
  • темир йўл транспорти ташкилоти— темир йўлнинг қўшимча ёрдамчи фаолиятни амалга оширувчи ваташиш жараёнида бевосита иштирок этмайдиган тузилмавий бўлинмаси;
  • темир йўл устави— қонун ҳужжатларига мувофиқ темир йўлнинг, темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланувчи юридик важисмоний шахсларнинг (шужумладан улар номидан ишкўрувчи экспедиторлик вабошқаташкилотларнинг) ҳуқуқлари, мажбуриятлари важавобгарлигини белгилайдиган норматив ҳужжат;транспорт хизматлари бозори— юклар, йўловчилар, багаж ваюкбагажини ташувчи, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатувчи ватаъмирловчи, темир йўл транспортида ташиш билан боғлик қўшимча ёрдамчи ишларни ҳамда бошқаиштурларини (хизматларни) бажарувчи соҳа;
  • ташиш жараёни— юклар, йўловчилар, багаж ваюкбагажини ташишга тайёргарлик кўриш, уни амалга ошириш ватугаллаш чоғида темир йўл транспорти корхоналари бажарадиган ташкилий ватехнологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳаракатлар ваоперациялар мажмуи;
  • умумий фойдаланиидаги темир йўллар— темир йўлнинг поездларни қабул қилиш важўнатиш, юклар, багаж ваюкбагажини қабул қилиш ҳамда топшириш вайўловчиларга хизмат кўрсатиш, маневр ишларини амалга ошириш бўйича тегишли операцияларни бажариш учун очиқ бўлган темир йўл бекатлари жойлашган тармоғи;
  • юк— ташиш учун темир йўл транспорти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган, ўз вақтида элтиб берилиши васақланиши учун темир йўл жавобгар бўлган темир йўл ташиш объекти.
  • йўловчи— йўл ҳужжатларига эга бўлган вапоеэдда сафар қилувчи фуқаро (жисмоний шахс);
  • багаж— йўловчи олиб кетаётган васафар давомида йўловчилар вагонида унинг ёнида бўладиган буюмлар, товарлар вабошқамоддий бойликлар;
  • юкбагажи— йўловчилар вапочта-багаж поездларида ташиладиган темир йўл ташиш объекти;
  • юкжўнатувчи (жўнатувчи)— ўз номидан ёҳудюкёки юкбага¬жиэгаси номидан ишкўрувчи ваташиш ҳужжатларида қайд этилган юридик ёки жисмоний шахс;
  • юкни олувчи (олувчи)— юкёки юкбагажини олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
  • хавфли юклар— муайян омиллар мавжуд бўлганда ўз хоссалари вахусусиятларига кўра ташиш жараёнида, ортиш-тушириш ишларини бажариш васақлаш чоғида портлаш, ёнғинчиқишига ёки ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бинолар ваиншоотлар, бошқаобъектларнинг шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ёки соғлиғига зиён етишига, ҳайвонларнинг нобуд бўлишига, атроф табиий муҳитнинг зарарланишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор моддалар, материаллар, буюмлар, ишлаб чиқариш вабошқафаолият чиқиндилари;
  • ажратилган минтақа— темир йўл транспортининг тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, йўл бинолари, темир йўл алоқаси ваэлектр таъминоти қурилмалари, темир йўл бекатлари, бошқабинолар, иншоотлар вайўл қурилмалари, шунингдек иҳота дарахтзорлари жойлашган ерлари;
  • муҳофаза зоналари— темир йўллардан, электр таъминоти ваалоқатармоқларидан бир меъёрда фойдаланишни, темир йўл транспорти иншоотлари, қурилмалари вабошқаобъектларининг сақланиши. мустаҳкамлиги ватурғунлигини таъминлаш учун зарур бўлган еручасткалари, шунингдек темир йўл транспорти ерларига туташ бўлган силжувчи тупроқлиерлар.

2-модда. Темир йўл транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Темир йўл транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш чоғида темир йўл транспорти корхоналари билан юк жўнатувчилар, юкни олувчилар, йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Темир йўл устави билан ҳам белгиланади.
Темир йўл транспортида юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташишни ташкил эташ тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан тасдиқланадиган юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидалари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Темир йўл транспортида мулкчилик

Ташиш жараёнининг узлуксизлигини, ҳаракат хавфсизлигини ва авария-тиклаш ишлари ўтказилишини бевосита таъминловчи темир йўл транспорти корхоналари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва темир йўл транспортининг бошқа мол-мулки мутлақ давлат мулкидир.
Ташиш жараёнида бевосита иштирок этмайдиган темир йўл транспорти мол-мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилиши мумкин.

4-модда. Темир йўл транспорти корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

Ташиш жараёнини таъминлаш билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат темир йўл транспортани бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

5-модда. Темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мол-мулки

Темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мол-мулки асосий ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати ўз мустақил балансида кўрсатиладиган бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.
Темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мол-мулкидан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Темир йўл транспорти корхоналарига хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мол-мулкни сотиш давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу мол-мулкни ижарага ёки бошқа усулда эгалик қилиш учун бу мол-мулкка давлатнинг мулк ҳуқуқини ўзгартирмаган ҳолда бериш темир йўл транспорти корхоналари томонидан давлат темир йўл транспортини бошқариш органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Давлат мулки бўлган ҳаракатдаги состав ва контейнерларни бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини ўзгартирмаган ҳолда сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланишга бериб қўйиш, балансдан чиқариш давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан ёки унинг топшириғига биноан тегишли темир йўл транспортини бошқариш органи томонтдан ёки унинг топшириғига биноан тегишли темир йўл транспорти корхоналари томонтдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳаракатдаги состав ва контейнерларни юридик ва жисмоний шахсларга сотиш, шунингдек темир йўл транспорти корхоналарининг бу мол-мулкни сотишдан олинган маблағларни ҳаракатдаги состав, контейнерлар олиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш учун сарфлаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.

6-модда. Темир йўл транспорти ерлари

Темир йўл транспорти ерлари жумласига давлат томонидан темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига темир йўл транспорти иншоотлари, қурилмалари ва бошка объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
Темир йўл транспорти фаолиятини таъминлаш учун ерлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
Темир йўл транспорти ерларидан ажратилган минтақа доирасида фойдаланиш тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

7-модда. Темир йўл транспортининг муҳофаза зоналари

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ер кўчиши, ер чўкиши, сув оқизиб кетиши, сел олиши ва бошқа хавфли таъсирларга учраши мумкин бўлган ерларда жойлашган темир йўллардан ҳамда темир йўл транспортининг бошқа объектларидан бир меъёрда фойдаланиш мақсадида муҳофаза зоналари белгиланади.
Муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби, уларнинг ўлчамлари, бу мақсад учун ажратилган ерлардан фойдаланиш режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

8-модда. Темир йўл қатновларининг турлари ва махсус ташишлар

Темир йўл қатновлари қуйидаги турларга бўлинади:

  • ички қатновлар— юклар, йўловчилар, багаж ваюкбагажини Ўзбекистон Республикаси доирасида ташиш;
  • халқаро қатновлар— юклар, йўловчилар, багаж ваюкбагажини Ўзбекистон Республикаси вабошқадавлатлар ўртасида ташиш;
  • тўғриаралаш қатновлар— юкларни ягона транспорт ҳужжати бўйича транспортнинг ҳархил турларида ташиш. Тўғриаралаш қатновлар ҳамички, ҳамхалқаро бўлиши мумкин.

Алоҳида муҳим давлат эҳтиёжларини, шу жумладан мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун юкларнинг махсус турлари ташилишини таъминловчи ташишлар махсус ташишлар жумласига киради.

9-модда. Идораларга қарашли темир йўл шохобча йўллари

Идораларга қарашли темир йўл шохобча йўллари жумласига хўжалик юритувчи субъектларнинг мулки бўлган ва умумий фойдаланишдаги темир йўллар билан туташадиган темир йўллар киради.
Идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларининг ишлаш шарт-шароитлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларининг мулкдорлари ва темир йўл транспорти корхоналари ўртасидаги муносабатлар шартнома билан белгиланади.

10-модда. Темир йўл транспортини бошқариш

Темир йўл транспортини бошқариш марказлаштирилган тартибда амалга оширилади ва давлат темир йўл транспортини бошқариш органининг ваколатлари жумласига киради.
Давлат темир йўл транспортини бошқариш органи:

  • темир йўлда ташишларни ташкил этиш вабажариш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
  • темир йўл транспортининг фаолияти масалалари ваташишларнинг шартлари бўйича норматив ҳужжатларни қабул қилади;
  • транспорт хизматлари бозорини шакллантириш варивожлантиришга кўмаклашади;
  • темир йўл транспортини, шужумладан идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларини ривожлантириш ваулардан фойдаланишни назорат қилади;
  • темир йўлда ташишлар соҳасида тариф сиёсатини олиб боради;
  • темир йўл транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

Темир йўл транспортининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Давлат темир йўл транспортини бошқариш органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун мажбурийдир.

11-модда. Юкларни ташиш

Темир йўл транспорти корхоналари, агар жўнатувчи юкларни ташишга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя қилса ва ташишга темир йўл томонидан олди олиниши ёки бартараф этилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар тўсқинлик қилмаса, юкни тайинланган жойига белгиланган муддатларда ташиб бериши шарт.
Юк жўнатувчилар ва темир йўл транспорти корхоналари юкларни мунтазам ташишларни амалга ошириш чоғида ташиш ва транспорт экспедициясини ташкил этиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузишлари мумкин.
Темир йўл транспортида юкларни ташиш юк жўнатувчиларнинг буюртманомаларига мувофиқ амалга оширилади. Юкларни ташиш учун буюртманомаларнинг шакллари, буюртмаларни бериш, бажариш ва ҳисобга олиш тартиби, шунингдек темир йўл транспортида ташиладиган юклар рўйҳати давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади. Юклар жўнатувчи томонидан ҳаракат хавфсизлиги ва юкларнинг сақланиши таъминланадиган қилиб ташишга тайёрланиши керак.

12-модда. Йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш

Темир йўл транспорти корхоналари йўловчилар, багаж, юк багажи ўз вақтида манзилига етказилишини, вокзалларда ва поездларда йўловчиларнинг хавфсизлигини, уларга хизмат кўрсатиш учун зарур қулайликлар ва шароитлар яратилишини, багаж ва юк багажининг сақланишини таъминлаши шарт.
Йўловчилар поездларнинг жўнаш ва келиш вақти, йўл ҳақи, багаж, юк багажи ташиш ҳақи, вокзалхоналарда жойлашган темир йўл чиптаси кассалари, сақлаш камераларининг иш вақти, йўловчиларга кўрсаталадиган хизматлар тўғрисида вақтида ишончли ахборот билан, шунингдек темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг иши тўғрисидаги бошқа зарур ахборот билан таъминланишлари керак.
Темир йўл транспортида йўл чипталарини сотиш тартиби Темир йўл устави ҳамда Йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидалари билан белгиланади.
Темир йўл транспортида йўл чипталари йўловчиларга тўлиқ қийматида сотилади, қонун ҳужжатларида имтиёзли юриши белгиланган фуқаролар бундан мустасно. Имтиёзли юришни компенсация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Йўловчи поездда ўзи билан бирга беш ёшгача бўлган бир болани алоҳида жой берилмаган ҳолда бепул олиб юриш ҳуқуқига эга. Йўловчи билан бирга беш ёшгача бўлган биттадан ортиқ бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул олиб юрилади, қолганлари эса чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизи чегирилган, алоҳида жой берилган ҳолда олиб юрилади. Беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларга ҳам чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизи чегирилган ҳолда алоҳида жой берилади. Темир йўл транспортида болаларни ташиш бўйича бу имтиёзлар темир йўл транспорти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Йўловчилар учун вокзалларда, поездлар кутиладиган бошқа жойларда бўлиш ҳамда поездга чиқиш, тушиш учун багаж ва юк багажи билан перронларга ўтиш эркинлиги кафолатланади. Йўловчиларни кузатиб қўювчи ва кутиб олувчи шахслар ҳам вокзалда бўлиш ва перронга ўтиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

13-модда. Юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини темир йўл орқали ташиш тарифлари

Темир йўл транспортида юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш тарифлари юк жўнатувчиларнинг ҳамда йўловчиларнинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайин этиладиган тартибда белгиланади.
Халқаро қатновда ташиш тарифлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш билан боғлиқ қўшимча ишлар ва хизматлар учун шартнома асосида ҳақ тўланади.

14-модда. Темир йўл транспортининг молиявий ва хўжалик фаолияти

Темир йўл транспорти фаолиятини молиялаш ўз хўжалик фаолияти даромадлари ҳисобидан ва имтиёзли ташишларга доир ҳаражатларни қоплаш қисми бўйича давлат бюджета маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Темир йўл транспортидаги ташишнинг барча турларидан олинадиган даромадларни тақсимлаш тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан ҳар бир темир йўл транспорти корхонасининг ташиш жараёнидаги аниқ улушини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Темир йўлларни, сафарбарлик мақсадларига мўлжалланган объектларни, шу жумладан саноат корхоналари, электрлаштириш ва алоқа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек темир йўл ҳаракатдаги составини ва махсус мақсадларга мўлжалланган йирик механизмларни олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Темир йўл шохобча йўллари, тўхташ манзиллари, юк саройлари ва бошқа объектларни қуриш манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг ташаббусига кўра ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Темир йўл тармоқлари, вокзаллар, пиёдалар ўтадиган кўприклар ва тоннеллар, йўловчилар платформалари ва темир йўл транспортининг, аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шаҳар атрофига қатнаш учун ҳаракатдаги составни олиш темир йўл маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, шунингдек маҳаллий бюджет, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Темир йўл транспортини ривожлантириш вазифаларини ҳал қилиш учун давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан марказлаштирилган суғурта ва заҳира жамғармалари ташкил этилиши мумкин.
Юклар ва юк багажини жўнатувчилар ва олувчиларнинг ташиш, юк операциялари, транспорт-экспедиторлик хизматлари ва ҳаракатдаги составдан фойдаланганлик учун темир йўл транспорти корхоналари билан ҳисоб-китоблари, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ва темир йўлга етказилган зарар учун жарималар ва пенялар тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Темир йўл транспорти корхоналари уларга ташиш учун берилган юкларни тегишли ташиш ҳақининг ва ташишга доир бошқа тўловларни таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
Шаҳар атрофидаги йўловчилар ташишни молиялаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ёҳуд манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

15-модда. Темир йўл транспорти корхоналарининг темир йўл транспорти объектларининг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатлари

Темир йўл транспорти корхоналарининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга ва темир йўл транспортининг бошқа объектларига чиқадиган темир йўл шохобча йўллари мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатлари, шунингдек темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш ва уларга қарашли ҳаракатдаги составни умумий фойдаланишдаги темир йўлларда ишлатиш тартиби ва шартлари ушбу Қонун, бошка қонун ҳужжатлари, шунингдек шартномалар билан белгиланади.
Темир йўл транспорти объектларининг мулкдорлари бўлган, умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқувчи янги темир йўл тармоқларини барпо этувчи, шунингдек ҳаракатдаги составни лойиҳалаштирувчи ва ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар мазкур тармоқлар ва ҳаракатдаги составни давлат темир йўл транспортини бошқариш органи билан келишилган ҳолда лойиҳалаштирадилар ва қурадилар.

16-модда. Темир йўл транспорти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари

Темир йўл транспорти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти режими, дам олиш ва бошқа меҳнат шароитлари режими хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайин этиладиган тартибда белгиланади.
Темир йўл транспорти корхоналари поездлар ҳаракати билан боғлиқ ҳамда меҳнат шароити, ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни дастлабки тарзда вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтказишни ташкил этади. Шундай вазифалар ва ишлар рўйҳати, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

17-модда. Темир йўл транспорти ходимлари ишининг сайёр хусусияти билан боғлик кафолатлар, компенсациялар ва уларга бериладиган имтиёзлар

Меҳнати сайёр хусусиятли бўлган темир йўл транспорти ходимларига бериладиган кафолатлар ва компенсациялар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Темир йўл транспорти ҳарбийлаштирилган қўриқчи бўлинмалари ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кафолатларига эга.
Темир йўл транспорти ходимлари жамоа шартномалари ёки тармоқ жамоа келишуви билан белгиланадиган тартибда ва шартларда темир йўл транспортида ҳар йилги бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида бошқа ишга ўтказилган ёҳуд меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки ходимнинг айби бўлмаган сабабга кўра соғлиғига бошқача тарзда шикаст еташи муносабати билан ногиронлик пенсиясига чиққан темир йўл транспорти ходимлари учун темир йўл транспортида ҳар йилги бепул юриш ҳуқуқи ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлар сақланиб қолади.
Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган имтиёзлар темир йўл транспорти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан таъминланади.

18-модда. Темир йўл транспортида интизом

Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми, тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Темир йўл транспорти корхоналарида жамоа меҳнат низоларини ҳал қилиш воситаси сифатида ишни тўхтатишга йўл қўйилмайди.

19-модда. Темир йўл транспортида ҳисоблаш-ҳисобот вақти

Ташишларда бевосита қатнашувчи темир йўл транспорти корхоналарида ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган манзилидан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти -Тошкент вақти белгиланади.

20-модда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, темир йўл транспорти ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш

Темир йўл транспорти корхоналари йўловчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз қатнов, юклар, багаж ва юк багажи ташиш шарт-шароитларини, поездлар ва темир йўл транспорти бошқа воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини, шу жумладан манёвр ишлари чоғидаги, ташиш жараёни билан боғлиқ транспорт ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш чоғидаги хавфсизликни, шунингдек темир йўл транспорти ходимларининг меҳнати ва атроф табиий муҳит муҳофаза қилинишини таъминлайдилар.
Темир йўл транспортида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилувчи махсус таркибий бўлинма, шунингдек темир йўлда авариялар оқибатларини тугатувчи авария-тиклаш бўлинмалари фаолият кўрсатади. Ана шу бўлинмалар тўғрисидаги низом, шунингдек ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади.

21-модда. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигига доир асосий талаблар

Темир йўл бекатлари, вокзаллар ва темир йўлнинг ташиш жараёни билан боғлиқ бошқа бўлинмалари ҳудудлари, поездлар ҳаракати амалга ошириладиган ҳамда манёвр ва юк ортиш, юк тушириш ишлари бажариладиган йўловчилар платформалари ва темир йўл тармоклари ўта хавфли зоналар ҳисобланади ва зарурат бўлганда атрофи ўраб қўйилади. Ўта хавфли зоналарда фуқароларнинг бўлиши ва объектларнинг жойлаштирилиши, бундай зоналарда ишлар бажариш, темир йўллар орқали юриш ва уларни кесиб ўтиш қоидалари давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади.
Ҳаракатдаги состав, шу жумладан ҳаракатдаги махсус состав ва контейнерлар, темир йўлларнинг ер устки қурилмалари қисмлари ҳамда темир йўл транспортига етказиб бериладиган бошқа техника воситалари ва механизмлар, шунингдек йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология хавфсизлиги талабларига мос келиши лозим.
Темир йўл транспорти фаолиятида фойдаланиладиган техника воситалари ва механизмларни, шунингдек кўрсатиладиган хизматларни сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳудудида хавфли юкларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ортиш, ташиш ва тушириш ишлари амалга ошириладиган объектлар умумий фойдаланишдаги темир йўллардан ва иншоотлардан уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлайдиган масофада узоқлаштирилган бўлиши керак. Умумий фойдаланишдаги йўлларнинг қувурлар, алоқа, электр узатиш тармоқлари ва бошқа иншоотлар билан кесишган жойларида мазкур объектлардан умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва иншоотларгача бўлган энг кам масофа, шунингдек темир йўллар билан кесишиш ва яқинлашиш жойларида бундай объектларни қуриш ва сақлаш нормалари тегишли давлат бошқарув органларининг давлат темир йўл транспортини бошқариш органи билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган норматив ҳужжатларида белгиланади.
Умумий фойдаланишдаги темир йўлларни кесиб ўтувчи ёки бевосита уларнинг яқинида жойлашган газ, нефть қувурлари ва бошқа иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида белгиланган нормативларни таъминлаш, шунингдек мазкур иншоотлардан фойдаланиш хавфсизлиги учун уларнинг эгалари жавобгар бўлади. Мазкур иншоотларнинг эгалари ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи авария ҳолатлари юзага келганлиги ҳақида темир йўл транспорти корхонасини ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Темир йўл орқали ташилаётган хавфли ва махсус юкларнинг эгалари, бундай юкларни жўнатувчилар ва олувчилар уларнинг ташилиши, ортилиши ва туширилиши хавфсизлигини кафолатлашлари, бу юкларни ташиш чоғида авария ҳолатлари юзага келган такдирда авария ҳолатларини ва авария оқибатларини тугатиш учун зарур воситалар ва ҳаракатчан бўлинмаларга эга бўлишлари лозим.
Темир йўл транспорти корхоналари хавфли ва махсус юкларни ташиш хавфсизлигини таъминлаши ҳамда бу юкларни ташиш чоғида авария ҳолатлари юзага келган тақдирда уларнинг оқибатларини тугатишда қатнашиши шарт.
Темир йўлларнинг автомобиль йўллари билан кесишган жойлари (темир йўл кесишуви жойлари) темир йўлдан техник фойдаланиш қоидалари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидалари билан белгиланади.
Темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланиш, уларни очиш ва ёпиш тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан тегишли давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Темир йўл транспорти ва ташиш жараёни билан боғлик бошқа техника воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

22-модда. Темир йўл транспортида юклар ва объектларни қўриқлаш

Йўл давомида ва темир йўл бекатларида юкларни қўриқлаш, темир йўл транспорти объектларини қўриқлаш, шунингдек темир йўл транспортида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган ишларни ўтказиш, ёнғинга қарши назорат ва ёнғинларни бартараф этиш темир йўл транспорти ҳарбийлаштирилган қўриқчи бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Темир йўл транспортининг ҳарбийлаштирилган қўриқчилиги тўғрисидаги низом ҳамда қўриқланиши ва кузатиб борилиши зарур бўлган юклар рўйҳати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бу юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш тартиби давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади.
Кузатиб бориш талаб этиладиган юкларни темир йўл транспорти ҳарбийлаштирилган қўриқчи гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси доирасида кузатиб борадилар. Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтиш чоғида кузатиб бориладиган юкларни топшириш тартиби ва жойи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади.
Темир йўл транспортининг энг муҳим объектлари ва махсус юкларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бўлинмалари ва давлат бошқарув органларининг бошқа ваколатли бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Бундай объектлар ва юклар рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Юкларнинг айрим турларини, шу жумладан қимматбаҳо, тез бузиладиган ва бошқа юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш бутун йўл давомида жўнатувчи ёки олувчининг кузатувчилари томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш тартиби юк жўнатувчилар (юкни олувчилар) томонидан давлат темир йўл транспортини бошқариш органи билан келишилган ҳолда белгиланади.
Зарурат бўлганда давлат темир йўл транспортини бошқариш органи юк жўнатувчилардан (юкни олувчилардан) авария ҳолатлари ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг юзага келиши хавфини, шунингдек уларнинг юкларини ташиш чоғидаги эҳтимол тутилган зарарларни камайтирадиган қўшимча чоралар кўришни талаб қилишга ҳақлидир.

23-модда. Фавқулодда ҳолатларда темир йўл транспортининг ишлаши

Темир йўл транспорти корхоналари темир йўл транспорти ишининг бузилишига сабаб бўлган ҳалокатлар, авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини (шамол ҳосил қилган тупроқ-қум босишлари, тошқинлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларни) бартараф этиш учун шошилинч чора-тадбирлар кўради. Бундай чора-тадбирларни амалга ошириш учун улар рўйхати давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланадиган моддий ва техника воситалари заҳирасига эга бўлишлари зарур.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф табиий муҳитга, ҳаракат хавфсизлиги ва юкларнинг сақланишига таҳдид солувчи ҳалокатлар, авариялар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини тугатишда темир йўл транспорти корхоналарига ёрдам кўрсатадилар.
Агар енгиб бўлмас куч таъсирида, ҳарбий ҳаракатлар, қамал, эпидемиялар ва бошка фавқулодда ҳолатлар натижасида юк, багаж ва юк багажини бундан буён ташиш учун темир йўл транспорти корхоналарини ушбу юк, багаж ва юк багажини белгиланган манзилга етказиш ёки тегишли олувчига топшириш имкониятидан маҳрум этадиган тўсиқлар вужудга келган бўлса, худди шунингдек ушбу сабабларга кўра юк, багаж ва юк багажини сақлашнинг энг охирги муддатлари ўтаб кетса, мазкур корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юк, багаж ва юк багажини жўнатувчилар ёки олувчиларнинг топшириғига биноан, шунингдек мазкур топшириқ белгиланган муддатда олинмаган тақдирда эса юк, багаж ва юк багажини топширишга (реализация қилишга) ёки бунинг имкони бўлмаган тақдирда жўнатувчининг ўзига қайтариб юборишга ҳақлидир.
Бунда топширилган (реализация қилинган) юк, багаж ва юк багажи учун темир йўл транспорти корхонаси томонидан олинган сумма ушбу корхонага тегишли бўлган суммалар чегириб қолинган ҳолда, қиймат ҳақи тўланган тақдирда ташиш ҳужжатларида кўрсатилган олувчининг ҳисобига, бошқа барча ҳолларда эса жўнатувчининг ҳисобига ўтказилади.
ҳужжатлари бўлмаган юк, багаж ва юк багажини реализация қилганлик учун темир йўл транспорти корхонаси томонидан олинган сумма давлат темир йўл транспортини бошқариш органининг фойдасига ўтказилади ва ундан белгиланган манзилига етиб келмаган юк, багаж ва юк багажи учун темир йўл транспорти корхонаси томонидан тўланган маблағларни қоплаш учун фойдаланилади.
Олувчи (жўнатувчи) ушбу суммани талаб қилиб олмаган тақдирда, маблағлар даъво муддатлари ўтганидан сўнг давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши керак.

24-модда. Темир йўл транспортида сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаролар муҳофазаси

Темир йўл транспортида сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаролар муҳофазасига раҳбарлик давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан амалга оширилади.
Темир йўл транспортида сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаролар муҳофазаси бўйича тадбирларни молиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

25-модда. Йўловчиларни, темир йўл транспорти ходимларининг айрим тоифаларини, юклар, багаж ва юк багажини суғурта қилиш

Темир йўл транспорти йўловчилари (шаҳар атрофига қатновчи йўловчилар бундан мустасно) поездда қатнов даврида, иши сайёр хусусиятли бўлган темир йўл транспорти ходимлари, шунингдек ўз лавозим вазифаларини ҳаёт учун хавфли бўлган шароитларда бажарувчи ходимлар ва ҳарбийлаштирилган қўриқчи бўлинмаларнинг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида мажбурий шахсий суғурта қилинадилар.
Йўловчилар ва темир йўл транспорти ходимларининг айрим тоифаларини мажбурий шахсий суғурта қилиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Темир йўл транспортида мажбурий шахсий суғурта билан бир қаторда қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчиларни ихтиёрий шахсий суғурта қилиш, шунингдек юклар, багаж ва юк багажини ихтиёрий суғурта қилиш мумкин.

26-модда. Темир йўл транспорти корхоналарининг жавобгарлиги

Темир йўл транспорти корхоналари йўл ҳақини ҳамда юк, багаж ва юк багажининг ташиш ҳақини тўлаган ва йўл ҳужжатларини тўғри расмийлаштирган йўловчи ва юк жўнатувчига, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташишни рад этишга ҳақли эмас.
Ташиш жараёнини амалга оширувчи темир йўл транспорти корхоналари йўловчи ёки темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланувчи бошқа шахснинг, худди шунингдек темир йўл транспорти фаолияти натижасида жабрланган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Темир йўл транспорти корхоналари юкларни ташиш чоғида юкларни ташиш учун олинган буюртманомаларни бажармаганлик, вагонларни шохобча йўлларига келтириб бермаганлик ва уларни шохобча йўллардан олиб кетишни кечиктирганлик, юкларни жўнатувчилар ва олувчиларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган вагонлар ва контейнерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, бу вагонлар ва контейнерларга шикаст етказганлик ёки уларни йўқотганлик учун Темир йўл уставида белгиланган миқдорларда жарималар тўлаш тарзида жавобгар бўлади.
Темир йўл транспорти корхоналари юкларни ташишда юкни етказиб бериш муддатларини бузганлик учун мулкий жавобгарлик билан бир қаторда ташилаётган юкнинг сақланишини таъминламаганлик учун ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда мулкий жавобгар бўлади.
Темир йўл транспорти корхоналари йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўлади.
Темир йўл транспорти корхоналари атроф табиий муҳитга етказилган зарар учун ҳамда темир йўл транспорти ерларини лозим даражада сақламаганлик ва улардан фойдаланмаганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
27-модда. Юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар, йўловчилар,
бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг темир йўл транспорти корхоналари олдидаги жавобгарлиги
Юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар қуйидагилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда жарималар тўлаш тарзида жавобгар бўладилар:

  • ташишлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун;
  • юкларни тақдим этмаганлик учун, юкташишга берилган вагонлар, контейнерлардан фойдаланмаганлик ёки буюртманомада кўрсатилган вагонлар, контейнерларни рад этганлик учун;
  • темир йўлга қарашли вагонлар ваконтейнерлардан рухсатсиз фойдаланганлик учун;
  • вагонлар ваконтейнерларни юкни ортиш, тушириш ёки қайта юклаш пайтида белгиланган технология нормаларидан ортиқчакечиктирганлик (бекор ушлаб турганлик) учун, шунингдек уларни юкни ортиш, тушириш, қайта юклаш учун етказиб бериш пайтида куттириб қўйиш орқали ёки жўнатувчига боғлиқ бўлган бошқасабабларга кўра кечиктирганлик (бекор ушлаб турганлик) учун;
  • маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича божхона, чегара органлари ёки бошқадавлат органлари томонидан белгиланган талабларни вагонлар ваконтейнерларнинг кечиктирилганлигига сабаб бўлган тарзда бузганлик учун;
  • вагонлар, контейнерларга кўтарадиган юкидан ортиқчаюкортганлик учун;
  • вагонлар ваконтейнерларни юклари туширилганидан сўнг тозаламаганлик учун;
  • темир йўл томонидан берилган вагонлар ёки контейнерларга, чиқариб олинадиган ташиш мосламалари ваўраш-жойлаш воситаларига шикаст етказганлик ёки уларни йўқотганлик учун;
  • ташиш тақиқланган юкни тақдим этганлик ёки ташиш чоғида ўта эҳтиёткорлик чоралари кўришни талаб этувчи юкни унинг номи ёки хоссаларини нотўғрикўрсатиб тақдим этганлик учун.

Йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, темир йўл транспортидаги санитария-гигиена ва санитария-эпидемияга қарши қоидаларни бузганлик, қурилмалар, транспорт воситалари ва уларнинг ички жиҳозларига шикаст етказганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Темир йўл транспортига унинг коммуникацияларини қасддан тўсиб (узиб) қўйиш ёки темир йўл транспортининг монеликсиз ва хавфсиз ишлашига халал берувчи қонунга хилоф бошқа ҳатти-ҳаракатлар натижасида етказилган зарар темир йўл транспорти корхоналарига айбдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

28-модда. Талаблар ва даъволарни кўриб чиқиш

Юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар тегишли темир йўл транспорти корхоналарига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда талаб ва даъволар тақдим этишга ҳақлидир.
Темир йўл транспортида ташишлар бўйича талаблар ва даъволарни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари Темир йўл уставида белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри
1999 йил «15» апрель
№ 766-I


«Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистан Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1.«Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри
1999 йил «15» апрель
№ 767-I


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...