Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасиннг Қонуни Табиий монополиялар тўғрисида (янги таҳрири)

19 August 1999

«Ўзбекистон Республикасининг Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

«Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 106-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, у янги таҳрирда тасдиқлансин (илова қилинмоқда).

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 19 август,
№ 815–1


Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни

Табиий монополиялар тўғрисида
(янги таҳрири)

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1999 йил, № 9,
212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда;
2007 йил, № 12,
591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда)

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида табиий монополия субъектларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектлари манфатларининг мутаносиблигини таъминлашдан иборатдир.

2-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошкача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • табиий монополия— товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига (бундан буён матнда товарларадеб юритилади) бўлган талабни қондиришнинагарақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
  • табиий монополия субъекти— табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс);
  • истеъмолчи— табиий монополия субъекти ишлаб чиқараётган товарни олаётган жисмоний ёки юридик шахс;

4-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш

Табиий монополия субъектларининг фаолияти қуйи¬даги соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади:

  • нефть, нефть маҳсулотлари вагазни қувур орқали транспортировка қилиш;
  • электр ваиссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;
  • темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш;
  • умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
  • сув қувурлари ваканализация хизмати;
  • аэронавигациялар, портлар вааэропортлар хизматлари;
  • транспорт терминаллари хизматлари.

қуйидагилар табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солувчи органлардир:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).

Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланади.

5-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш усуллари

Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш қуйдаги усулларда амалга оширилади:
нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражасини белгилаш (ўрнатиш) воситасида нархларни тартибга солиш;
хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш ва (ёки) уларни табиий монополия субъектлари реализация қиладиган товар билан тўлиқ ҳажмда қондиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, таъминлашнинг энг кам даражасини белгилаш.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар ҳам қўлланилиши мумкин.

6-модда. Tабиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи давлат органи томонидан тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун асослар

Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи тегишли давлат органи томонидан муайян табиий монополия субъектиг нисбатан ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларидан шарт тутилган тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисидаги қарор ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатини ошириш ва уларга бўлган талабни қондиришдаги рағбатлантирувчи роли ҳисобга олинган ҳолда унинг фаолиятини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Бунда сарф-харажатларнинг қанчалик асосли эканлиги баҳоланади ва қуйдагилар ҳисобга олинади:

  • товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) чиқимлари, шужумладан ишҳақи, хом ашё ваматериаллар қиймати, қўшимчалар харажатлар;
  • солиқлар вабошқамажбурий тўловлар; асосий ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати, уларни такрор ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган инвестицияларга бўлган эҳтиёж, ҳамда мортизация ажратмалари;
  • товарлар турли нархларда (тарифларда) реализация қилиниши эҳтимолидан кутилаётган фойда;
  • истеъмолчилар турли гуруҳларининг товарлар ишлаб чиқариладиган жойдан олислиги;
  • ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги;
  • давлат дотациялари вадавлат ёрдамининг бошқачора-тадбирлари.

Муайян табиий монополия субъектининг фаолиятини тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилаётганда табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган табиий монополия субъекти товарларининг истеъмолчилари тақдим этган аахборотни ҳам кўриб чиқади.

7-модда. Нархларни тартибга солиш

Табиий монополия субъектлари фаолиятида нархларни тартибга солиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Товарларга нархлар (тарифлар) белгилаш учун табиий монополия субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибга мувофиқ ваколатли органга нархларнинг (тарифларнинг) лойиҳаларини ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.
Табиий монополия субъектлари товарларига тааллуқли нархлар (тарифлар) лойиҳалари ваколатли орган томонидан истеъмолчи маҳсулоти нархларига уларнинг таъсири ҳисобга олинган ҳолда бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади.
Ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

8-модда. Хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш

Табиий монополия субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

9-модда. Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати

Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополиягаа қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Монополияга қарши давлат органи қуйдагиларни назорат қилади:

  • амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти асосий воситаларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланмаган, уларга нисбатан давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
  • амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти ушбу Қонунга мувофиқ асосий воситаларга нисбатан тартибга солиш қўлланиладиган, товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланган асосий воситаларнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини ёхуд уларга эгалик қилиш ва(ёки) улардан фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик юритувчи бошқасубъектга ўтказадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
  • истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарлар ҳажми бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан;
  • товарлар нархини чиқариш ҳамда нархлар (тарифлар)ниқўллаш тартибига риоя этиш устидан;
  • табиий монополия субъектларининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ватугатилиши устидан.

Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши давлат органига тегишли ахборот ҳамда бундай ҳаракатларни амалга оширишага розилик сўраб илтимоснома тақдим этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқиш тартиби, бундай ахборотнинг мазмуни ва уни тақдим этиш шаклига доир талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Агар илтимосномада баён қилинган ҳаракатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса, шунингдек аризачи барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёхуд улардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ишончсиз бўлса, монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришни рад этишга ҳақлидир.
Монополияга қарши давлат органи илтимоснома олинган кундан бошл б ўттиз кундан кечиктирмай ўз қарори тўғрисида аризачига ёзма равишда хабар қилади.
Монополияга қарши давлат органи аризачидан қўшимчалар ҳужжатлар сўраб олишга ва башарти, бундай сўров ва илтимоснома олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай уни кўриб чиқиш муддати ўз йтирилганлиги тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда аризачига юборилган бўлса, илтимосномани кўриб чиқиш муддатини узайтиришга ҳақли.
Агар илтимосномани кўриб чиқиш муддати тугагач, монополияга қарши давлат органининг жавоби олинмаган бўлса ёки илтимосномани қондириш рад этилган бўлса, аризачи судга мурожат этишга ҳақли.

10-модда. Монополияга қарши давлат органининг табиий монополия субъектлари фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Монополияга қарши давлат органи:

  • давлат томонидан тартибга солиш ваназорат амалга оширилётган табиий монополия субъектларининг Давалат реестрини тузади ваюритади;
  • табиий монополиялар тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқади ваамалга оширади;
  • ушбу Қонун агар риоя этилишини ўз ваколати доирасида назорат қилади;
  • қонун ҳужжатларининг бузилиш фактлари юзасидан ўз ваколати доирсида қарорлар қабул қилади;
  • табиий монополия субъектларига ажралиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборади;
  • табиий монополия субъектиг жарима солиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бажарилиши мажбурий бўлган улар томонидан ушбу Қонунга зид тарзда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзагартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни юборади;
  • ушбу Қонунни қўллаш ёки бузиш билан боғлиқ бўлган ишларда судга дъвао ваариза билан мурожат этади ҳамда ишлар судда кўриб чиқилаётганда қатнашади;
  • табиий монополия субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлмаган важаримани ихтиёрий тартибда тўламаган тақдирда, табиий монополия субъектига жарима солиш ҳақида судга мурожаат қилади.

11-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш

Монополияга қарши давлат органи ўз ваколати доирасида юридик шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Назорат вазифаларини амалга ошириш чоғида монополия¬га қарши орган томонидан олинган материаллар, шу жумладан табиий монополия субъектлари фаолиятини текшириш ва таҳлил қилишга доир материаллар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ¬маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари ҳамда прокуратура органларининг тақдимномалари табиий ¬монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун асос бўлади.
Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай манфатдор тарафларга жўнатилади ҳамда унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.

12-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқи

Монополияга қарши давлат органи зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадларида унинг мансабдор шахслари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги, шунингдек табиий монополия субъектларидаги маважуд бўлган табиий монополия субъектлари фаолиятига тааллуқли маълумотда намонеликсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Табиий монополия субъектлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари монополияга қарши давлат органининг талабига биноан монополияга қарши давлат органи ушбу Қонундан шарт тутилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлган ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа маълумотни ёзма ёки оғзаки шаклда тақдим этишлари шарт.
Монополияга қарши давлат органи томонидан ушбу моддага асосан олинган, тижорат сири бўлган маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.

13-модда. Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек тартибга солиш усулларини қўллаш масалалари юзасидан қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда қабул қилинади.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш масалалари давлат органлари, истемолчиларнинг жамоат бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таклифлари асосида кўриб чиқилиши мумкин.

14-модда. Табиий монополия субъектларининг ҳуқуқлари

Табиий монополиялар субъектлари куйидаги ҳуқуқларга эга:

  • реализация қилинган товарлар ҳақини тўлашни таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этиш;
  • табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган ¬товарлар нархларини (тарифларини) ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтнинг ўзида ¬пасайтириш.

Табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатларидан шарт тузилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

15-модда. Табиий монополия субъектларининг мажбуриятлари

Табиий монополия субъектлари қуйдагиларга мажбурдирлар:

  • монополияга қарши давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолиятлари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
  • ўз товарлари сотиб олинишида истеъмолчиларга тенг шароитлар яратиб бериш. Барча истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли тақдирда ҳолларда товарлар истеъмолчилар ўртасида тақсимланишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тартибга солиш;
  • монополияга қарши давлат органининг тақдимномаларига бинон қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномаларга ўзагартишлар киритиш;
  • истеъмолчиларнинга зарур ҳажмдаги валозим даражадаги сифатли товарларни олишдана иборат ҳуқуқлари камситилишига йўл қўймаслик;
  • нархларни (тарифларни) белгилаш учун ваколатли органга ишончли ахборот тақдим этиш;
  • нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражалари тасдиқланаётганда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида харид қилиш;
  • табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун амалга ошириладиган тўғридан-тўғрихаражатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш.

Табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

16-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини чеклаш

Табиий монополия субъектларига қуйидагилар ман этилади:

  • агар табиий монополия субъектининг тегишли товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) имконияти маважуд бўлса, шундай товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) юзасидан ярим истеъмолчилар билан шартнома тузишни рад этиш;
  • товарлар учун ваколатли орган белгиланган миқдордан ортиқ ҳақ олиш;
  • табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача ҳатти-ҳаракатларни содир этиш;
  • табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклаш учун табиий монополия ҳолатидан фойдаланиш.

17-модда. Табиий монополия субъектлари товарлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари

Табиий монополия субъектлари товарларининг истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • табиий монополия субъектларининг товарларини ваколатли орган белгиланган нархларда (тарифларда) сотиб олиш;
  • ҳаёт, соғлиқ вамол-мулк учун хавфли камчиликлари бўлган товарлар, шунингдек табиий монополия субъектларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ ҳажмда тўланишини вамаънавий зиён қопланишини талаб этиш.

Истеъмолчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

18-модда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Табиий монополия субъектлари товарлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи давлат органлари, монополияга қарши давлат органи ҳамда бошқа махсус вакил қилинган органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

19-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

20-модда. Монополияга қарши давлат органининг қарорлари (кўрсатмалари) устидан шикоят қилиш

Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари монополияга қарши давлат органининг қарорларини (кўрсатмаларини) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожат этишга ҳақлидир.
Суд агар бериш монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) ижросини суд қарори қабул қилингунга ва у қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб қўймайди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...