Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида

14 April 1999

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси

Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.

3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонуннинг нормалари қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.
Давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, улар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

II. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми

Нодавлат нотижорат ташкилоти юридик шахс бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқлари

Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз аъзолари вақатнашчиларининг ҳуқуқлари вақонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
  • ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти вабошқарув органларига таклифлар киритиш;
  • давлат ҳокимияти вабошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
  • ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
  • оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
  • уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
  • ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
  • ўз фаолиятига тааллуқлимасалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш вафилиаллар ташкил этиш.

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари

Нодавлат нотижорат ташкилоти:

  • қонун ҳужжатларига риоя этиши;
  • ўз мол-мулки вапул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
  • нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;
  • рўйхатдан ўтказувчи солиқ вастатистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши шарт.

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини амалга оширади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин.
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир.

10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.

11-модда. Жамоат бирлашмаси

Маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

12-модда. Жамоат фонди

Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт.

13-модда. Муассаса

Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти муассаса деб эътироф этилади.

14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти

Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати ҳудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб ҳисобланади.

III. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш

Нодавлат нотижорат ташкилоти унинг муассислари (аъзолари) қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) камида иккита нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан тузилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишни чақирадилар, унда устав қабул қилинади ҳамда раҳбар органлари тузилади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.

16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:

  • муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав;
  • қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ваулар тасдиқлаган устав— уюшма (иттифоқ) учун.

Нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис ҳужжатларининг талаблари нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурийдир.
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) нодавлат нотижорат ташкилотлари уюшмасини (иттифоқини) тузиш мажбуриятини оладилар, уни тузиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш, нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартларини белгилаб берадилар. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига биноан бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.

17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави

Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қуйидагилар назарда тутилади:

  • нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад вавазифалари, унинг ташкилий-ҳуқуқийшакли, уўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;
  • нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси вараҳбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий фондлар учун— мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги;
  • раҳбар органларнинг ваколат доираси вауларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган раҳбар орган жойлашган ер;
  • аъзолик белгиланган бирлашмалар учун— аъзо бўлиш вааъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ватартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ вамажбуриятлари;
  • пул маблағлари вабошқамол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари;
  • қайта ташкил қилиш ватугатиш тартиби;
  • уставга ўзгартиришлар вақўшимчалар киритиш тартиби.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида унинг рамзий белгилари тавсифи бўлиши мумкин.
Уставда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига тааллуқли, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.

18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин.
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади.
Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари

Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш

Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

IV. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудларида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади.
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олган орган унинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилади.

22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;
нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави;
таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш ҳақидаги, раҳбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида тақдим этилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатхона ва филиал томонидан тақдим этилган, нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга олиш нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органлари томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ҳамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ҳам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг раҳбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

  • асосий ташкилотни тузиш мақсадлари вавазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган нусхалари;
  • асосий ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган маълумотлар бўлиши керак;
  • ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар вавазифалар ҳамкўрсатилган, ўзбек варус тилларидаги низом (устав);
  • асосий ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ишончнома;
  • асосий ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ахборот;
  • ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати;
  • ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси важойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
  • ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация.

23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни икки ой лик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда нодавлат нотижорат ташкило тини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонун ҳужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.

24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш

Давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахсларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.
Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

  • таъсис этилган сана;
  • номи важойлашган ери;
  • раҳбар органлари;
  • вакиллар сифатида ишолиб боришга ваколатли шахслар;
  • фаолият соҳаси.

25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар:

  • нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги вахавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ваэркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқийвадиний адоватни тарғибқилишни, фуқароларнинг соғлиғивамаънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса;
  • ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса;
  • ҳужжатлар устав қабул қилинган пайтдан бошлаб икки ойлик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса;
  • илгари худди шуномдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса;
  • нодавлат нотижорат ташкилотини тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ҳужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса;
  • рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида атайин нотўғримаълумотлар келтирилганлиги аниқланган бўлса;
  • нодавлат нотижорат ташкилотининг номи ёки рамзий белгилари маънавиятга, фуқароларнинг миллий вадиний туйғуларига дахл қилса;
  • нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида ҳарбийлаштирилган бирлашмалар тузиш назарда тутилган бўлса, рад этилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи адлия органига такрорий қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва бу мурожаат юзасидан қарор чиқариш ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.

27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш

Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Нодавлат нотижорат ташкилоти халқаро нодавлат нотижорат ташкилотига ёки унинг филиалига айлантирилган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир.

V. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ

28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки

Бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки бўлиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.

29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • кириш вааъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
  • муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба вамунтазам равишда келадиган тушумлар;
  • ихтиёрий мулкий бадаллар ваэҳсонлар;
  • тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақатустав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
  • қонунларда тақиқланмаган бошқатушумлар.

30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириши мумкин.
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирон бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ҳамда оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ва тадбирларни молиялаштиришига, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ҳамда шундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланади.

VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳисоб ва ҳисоботи

Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органларига тақдимнома киритади ҳамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти суднинг қарори билан белгиланган муддатга тўхтатиб қўйилган тақдирда унинг оммавий ахборот воситалари муассиси тариқасидаги ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади, унга оммавий тадбирлар ташкил этиш, банк омонатларидан фойдаланиш тақиқланади, хўжалик фаолияти, меҳнат шартномалари, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан мустасно.
Агар нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиб қўйишнинг суд томонидан белгиланган муддати мобайнида у ўз фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлган қоидабузарликни бартараф этса, мазкур муддат тугаганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши мумкин.

36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш

Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзув уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади:

  • нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза (ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда);
  • тегишли органнинг нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги қарори;
  • нодавлат нотижорат ташкилотининг устави вабошқатаъсис ҳужжатлари ҳамда удавлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • тугатиш баланси ёки топшириш ҳужжати ёхуд тақсимлаш баланси.

Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.

37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 14 апрель,
№ 763–1.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 14 апрель,
№ _____________.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...