Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Лизинг тўғрисида

14 April 1999

1-модда. Лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари лизингни амалга ошириш пайтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Лизинг тушунчаси

Лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

  • лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;
  • лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғичқийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;
  • лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шуҳуқуқниамалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
  • лизинг шартномаси даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймати лизинг объектининг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса. Жорий дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белги¬ланади.

3-модда. Лизинг объектлари

Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин.
Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.

4-модда. Лизинг субъектлари

Лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи лизинг субъектларидир.
Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб эътироф этилади.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс лизинг олувчи деб эътироф этилади.
Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади.
Лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди.

5-модда. Лизинг шакллари

Лизинг унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этадиган қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.

6-модда. Қўшимча лизинг

Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли. Бунда ушбу Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади.
Қўшимча лизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7-модда. Лизинг объектини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш

Лизинг объекти лизинг олувчи балансида ҳисобга олинади.
Давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.

8-модда. Лизинг фаолияти

Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир.

9-модда. Лизинг шартномаси

Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Лизинг шартномаси:

  • шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра;
  • мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, уҳақдатузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тақдиқланиши лозим.

Қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:

  • лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати вабошқакўрсаткичлари) вашартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
  • тарафларнинг лизинг объектини олиш вабериш билан боғлиқ мажбуриятлари;
  • лизинг объектини бериш тартиби, шужумладан лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш вафойдаланишга топшириш тартиби;
  • лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ватартиби;
  • лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ватаъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
  • шартноманинг амал қилиш муддати;
  • сотувчи вализинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши.

Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши мумкин:

  • лизинг объектини сотиб олиш тартиби вамуддатлари;
  • лизинг шартномасини ўзгартириш вабекор қилиш;
  • лизинг объектини суғурта қилиш;
  • форс-мажор ҳолатлар;
  • лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, бундай хизматларсиз лизинг объектидан фойдаланиб бўлмаса;
  • лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби.

Лизинг шартномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.

10-модда. Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш

Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш, агар қонун ҳужжатларида ва шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишувига биноан амалга оширилиши мумкин.

11-модда. Лизинг берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Лизинг берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • лизинг олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлигини вауни белгиланган мақсадига мувофиқ ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилиш;
  • лизинг олувчининг розилиги билан лизинг объекти ваунинг сотувчисини танлаш;
  • қонун ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ватартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш;
  • лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва(ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш.

Агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли.
Лизинг берувчи:

  • лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши вауни лизинг олувчига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
  • лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;
  • лизинг объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ваунга техник хизмат кўрсатиш бўйича лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ватўлиқ ҳажмда бажариши шарт.

Лизинг берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мужбуриятларни бажариши мумкин.

12-модда. Лизинг олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • лизинг объектини мустақиланиқлаш васотувчини танлаш; лизинг берувчидан лизинг шартномасини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
  • сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан унинг сифати вабутлиги, топшириш муддати, кафолатли таъмирлаши ваҳоказолар хусусида талаблар қўйиш;
  • лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш вализинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;
  • лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш.

Учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолгавн даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли.
Лизинг олувчи:

  • лизинг объектини қабул қилиб олиши ваундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;
  • лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқахаражатлар қилиши шарт.

Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шартномада белгиланиши мумкин.
Лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.

13-модда. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Сотувчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради.
Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли эмас.

14-модда. Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси хусусиятлари

Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Тарафларнинг хоҳишига кўра лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин.
Лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.

15-модда. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи

Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир.
Молиявий лизингда лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.
Оператив лизингни амалга оширишда лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасидаги лизинг объектининг олди-сотди шартномаси асосида лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.
Лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у мол-мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

16-модда. Лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ўз ҳуқуқларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечиши

Лизинг берувчи лизинг олувчини хабардор қилган ҳолда лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин.
Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин.
Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан учинчи шахсга ўтганда, лизинг олувчи билан тузилган лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.

17-модда. Лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш

Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўзаро келишган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш ҳуқуқига эга.

18-модда. Лизинг объектини суғурталаш

Нобуд бўлиш, йўқолиш, ўғирлаш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт эскириш хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.

19-модда. Лизинг объекти билан боғлиқ хавфлар

Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шартномасига мос келмаса ва бу лизинг олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана шундай номувофиқлик бартараф этилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг объектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади.
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг объектини танлаш ёхуд лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг объектини танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.

20-модда. Лизинг шартномаси бўйича таъминлаш

Лизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминлаш берилишини, шу жумладан гаров, банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминлаш берилишини талаб қилиши мумкин.

21-модда. Лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш

Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Лизинг олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмас.

22-модда. Лизинг тўловлари

Лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли ¬даромадидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.

23-модда. Лизинг олувчидан пул суммаларини талаб қилиб олиш ва лизинг объектини олиб қўйиш

Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан пул суммасини талаб қилиб олиш ва лизинг объектини олиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

24-модда. Лизинг субъектларининг жавобгарлиги

Лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлади.
Лизинг берувчи лизинг олувчи олдида лизинг объекти юзасидан жавобгар бўлмайди, лизинг объекти сотувчиси ва лизинг объектининг ўзи лизинг берувчи томонидан танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган ҳоллар бундан мустасно.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар. Сотувчи улар олдида лизинг объектининг олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш (лизинг объектининг сифати, бутлиги, лозим даражада етказиб берилиши ва бошқалар) юзасидан жавобгар бўлади. Бунда сотувчи лизинг объекти билан боғлиқ айнан битта зарар учун бир пайтнинг ўзида лизинг олувчи ва лизинг берувчи олдида жавобгар бўлиши мумкин эмас.
Лизинг берувчи лизинг объектининг лизинг шартномасини тузишда қайд этиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди.
Лизинг олувчининг айби билан лизинг объектининг йўқолиши ёки лизинг объектининг ўз вазифасига доир, аҳамиятини йўқотиши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.

25-модда. Низоларни ҳал этиш

Лизингни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 14 апрель,
756-I.


«Лизинг тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Лизинг тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Лизинг тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 14 апрель,
756-II.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...